Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


-масала. Англияда Тюдорлар абсолютизмининг


Download 0.98 Mb.
bet310/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

2-масала. Англияда Тюдорлар абсолютизмининг ўзига хос хусусиятлари.
XVI аср Англия тарихида тўлиқ Тюдорлар сулоласининг ҳукмронлик даври бўлди. Бу сулоланинг расмий ҳукмронлик йиллари 1485 йилда бошланиб, 1603 йилгача давом этди. Бу сулоланинг энг йирик вакиллари Генрих VII (1485-1509), Генрих VIII (1509-1547), Эдуард VI (1547-1553), Мария I (1553-1558) ва Елизавета I (1558-1603) эдилар. Улардан кейин Стюартлар сулоласи ҳукмронлиги бош-ланган.
Тюдорлар сулоласининг биринчи вакили Генрих VII эди. У 1457 йилда Пембрукда туғилиб, 1509 йидда Ричмонда вафот этган. Янги монархиянинг асосчиси Генрих VII тўлиқ маънодаги символик шахс эди. У қиролликни қурол билан эгаллаб, ўз ҳукуматини хасислик, айёрлик, маккорлик ва дипломатия билан мустаҳкамлади. Унда қўшинни бошқариш қобилияти бўлса-да, аммо урушни ёқтирмасди. Бунга сабаб урушнинг кўп харажат талаб қилиши эди.
Генрих VII нинг ҳукмронлиги мамлакатда тартибсизликлар ва мухолифат кучларнинг вужудга келиб, уруш давом этаётган бир пайтига тўғри келди.
Қироллик ва бой зодагонлар ўртасидаги курашлар натижасида жисмоний жиҳатдан қирилиб кетган зодагонларнинг ерлари майдаланиб кетди, бунинг натижасида улар ерларининг кўпчилиги қироллик таркибига қўшиб олинди.
Бир ҳолга алоҳида эътибор бериш зарурки, Генрих VII ни шаҳар савдогарлари ва ҳунармандлари қўллаб қувватладилар, яъни ким учун тинч ҳаёт зарур бўлса, уларнинг барчаси Генрих VII ни қувватладилар. Натижада Генрих VII бу имкониятлардан фойдаланиб, ўз ҳукмронлигини кучайтирди ва бу сулола 100 йил яшади.
Генрих VII олдида муҳим иккита муаммо турар эди: биринчиси эски дворянларнинг ҳарбий қудратини синдириш, иккинчиси эса жуда катта бойликка эга бўлиб, қиролликни молиявий томондан мустақил, ҳеч кимга мурожаат этмайдиган қилиш эди. Унинг кейинги муаммони анча ижобий ҳал қилганлигидан кейинги 24 йил ичида парламентнинг 7 маротаба чақирилгани ҳам гувоҳлик беради, яъни у солиқ тўплаш учун розилик олиш мақсадида парламентни камроқ чақирадиган бўлди.
Генрих VII нинг пул тўплаш йўллари турлича бўлган, шундан энг кўп қўлланиладигани қуйидагилар эди: а) Парламентлар қирол очишни хаёлига ҳам келтирмаган уруш харажатлари учун солиқлар ундиришни тасдиқлар эдилар ва бу солиқлар йиғилиб қироллик хазинасига тушар, аммо уруш бўлмагани учун ҳеч нарсага сарфланмай қирол бойлигига айланар эди;
б) Қонунга хилоф иш тутган мулқдор кишиларга жуда катта жарималар солинди;
в) Қирол ҳомийлигидан фойдаланган савдогарлар учун ҳомийлик эвазига хазинага пул тўлаш зарурлиги тўғрисидаги эски қонунлар қайтадан тикланди. Қирол савдогарлардан мажбурий тарзда маблағ қарз бериш ва ҳадя этишини талаб қила бошлади. Натижада, юқоридаги барча «тадбир»лардан сўнг Генрих VII ўзидан 2 млн.фунт стерлинг бойлик қолдирди, бу ўша давр учун жуда катта бойлик эди.
Маълумотларга кўра, XVI асрнинг 60-йилларига келиб (1568 йили), Англиянинг бойлиги уч маротаба кўпайган. Бойликнинг бундай тез кўпайишининг асосий сабаблари: а) ғов тутишнинг оқибатлари; б) деҳқонларнинг ерсизлантирилиши; в) дастлабки жамғарма жараёнининг ғайрат билан амалга оширилиши; г) Англиянинг колонияларни талашдаги иштирокининг бошланиши оқибатлари бўлди.
Генрих VII фақатгина кемасозлик учун харажатга пулни аямаган. Беконнинг ёзишича, у «бойликни яхши кўрган ва шунинг учун савдонинг синишига йўл қўймасликка уринган». Унинг мақсади Англиядан бошқа давлатларга савдо йўлларини очиш ва қироллик хазинасини янада бойитиш эди.
Тюдорлар сулоласининг ҳукмронлик даври Англияда абсолютизмнинг кучайган даври ҳисобланади. Аммо, тарихий адабиётларда бу тўғрисида мунозара анча кучли. Кўпгина тарихчилар Англия сиёсати Европа давлатларидан фарқ қилади, бу ерда олдиндан демократия бўлган, Англия халқи ҳеч қачон абсолютизмни, яъни зўровонликни тан олмаган дейдилар. Уларнинг фикрича, Англияда абсолютизм стюартларнинг чексиз ҳокимиятга интилишларининг кўринишларида вужудга келган. Улар томонидан тюдорлар ҳокимияти эса чекланган ва конституцион монархия сифатида характерланади.
Генрих VII вафотидан кейин тахтга унинг ўғли Генрих VIII (1509-1547) ўтирди. Янги қиролни табиат жуда кўп томонлама тақдирлаган эди. У яхши мусиқачи, композитор, ажойиб чавандоз ва уста курашчи бўлган. Генрих VIII ўз давринииг етук билимга эга бўлган вакили сифатида лотин, француз ва испан тилларини чуқур билиши билан ҳам ажралиб турган. Тарихчилар Генрих VIII нинг инглиз гуманистларига ҳомийлик қилганлиги тўғрисида кўп ёзганлар. Замондошларининг қолдирган маълумотларига қараганда, Генрих VIII келишган ташқи кўринишга эга эди. Аммо қиролнинг знг катта камчилиги у хазина бойлигини беҳуда исроф қилиш даражада ҳотамтой бўлган.
Тюдорларнинг сиёсатида идеология қуроли катта роль ўйнади. Генрих VIII нинг ҳокимияти ўзининг асосий сиёсий акцияларини маълум бир идеологик фикрлар билан амалга оширишга интилар эдилар. Тюдорлар давлат хизматига инглиз гуманизмининг машҳур намояндаларини таклиф қилдилар ва уларга ўзларининг сиёсатини назарий шарҳлашни топширадилар.
Инглиз абсолютизмининг сиёсий ва ғоявий позицияларининг мустаҳкамланишида реформация даврида католик черковига қарши ташвиқот ишлари катта роль ўйнади. Бунинг асосчиси Генрих VIII, ташкилотчиси эса унинг энг яқин ёрдамчиларидан Т.Кромвель эди. Реформациянинг ўтказилиши Англияда қирол ҳокимиятининг кучайишига олиб келди.
Феодал Англияда Европанинг бошқа мамлакатларидан фарқлироқ, абсолютизмнинг пайдо бўлишига ва унинг сиёсатига Англиянинг ижтимоий ривожланишининг ўзгачалиги катта таъсир кўрсатади. Буржуазиянинг пайдо бўлиши билан унинг иттифокдоши ҳам пайдо бўдди. Бу феодалларнинг бозор билан боғланган (буржуазия билан боғланган қисми), яъни ўша пайтда айтилишича, янги дворянлар ёки жентрилар эдилар.
Англия абсолютизми феодаллар диктатурасини амалга оширишда, халқ оммасини қўлда тута биладиган, феодал сепаратизмининг чиқишларини бостира оладиган ва фаол ички сиёсат олиб борадиган ижроий аппарат тузишга ҳаракат қилди. Бу ижроий аппарат абсолютизмининг ҳар бир талабини амалга ошириши керак эди. Шу билан бир вақтда давлатнинг марказлашиши жараёни тугалланаётган эди.
Тюдорлар давлати вакиллари таниқли сиёсий фикрловчи Марсилий Подуанскийнинг концепциясини, яъни мустақил давлат ҳақидаги концепцияни ўзларига қурол қилиб олдилар. 1535 йилда реформациянинг айни қизиган пайтида Генрих VIII нинг энг яқин маслаҳатчиси ва министри Томас Кромвель томонидан Подуанскийнинг асосий асари - «Жаҳон ҳимоячиси» лотин тилидан инглиз тилига таржима қилиниб босилиб чиқди. Бу трактат инглиз абсолютизми манфаатларига мослаштирилган эди. Баъзи жойлари тушириб қолдирилган, баъзи жойлари эса қайтадан ишланган эди, Тюдорлар сиёсатининг парламент томонидан қўллаб қувватланиши шуни билдирар эдики, бу сиёсат парламентда иштирок қилаётган тоифалар манфаатларига жавоб берар эди.
Қирол ва парламентнинг муносабати тўғрисида епископ Стефан Гардинер герцог Сомерсетга ёзган хатида (1577 й.) уни шундай ифодалаган эди: «Ҳар бир қонун ўзининг гавдаси ва қалбига эга, парламентнинг иккита палатаси қонуннинг гавдасини чизишади, бу гавда қирол томонидан ҳаёт ва қалб бермагунча ўлик бўлади».
Инглиз абсолютизми Европадаги бошқа давлатлардаги абсолютизмдан ўзининг бир қанча хусусиятлари билан фарқ қилиб турар эдиким, бу фарқлар қуйидагилардир:
1) Марказий давлат аппаратининг, яъни бошқаришнинг жойларда бўш (заиф) бўлиши, маҳаллий маъмуриятнинг муҳим роль ўйнаганлиги;

  1. XVI асрда парламентнинг тўхтовсиз фаолият кўрсатиб турганлиги, яъни парламентнинг мавжудлиги;

  2. Мунтазам армиянинг йўқлиги. Бу қисман Англиянинг оролда жойлашганлиги билан ҳам боғлиқ эди.

Биз инглиз абсолютизми идеологияси масаласини ўрганишда Елизавета Тюдорнинг хатларидан тарихий ҳақиқатга тўғри келадиган маълумотлар олишимиз мумкин. Масалан, 1597 йил 8 июлда Эссекс графига ёзган хатида қиролича: «Қироллар ердаги худолар шарафига эга» деган эди .

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling