Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Томас Кромвель, парламент ва реформация


Download 0.98 Mb.
bet312/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Томас Кромвель, парламент ва реформация. Англияда реформацияни қаттиқ туриб ҳимоя қилган ва унда фаол қатнашганлардан бири қиролнинг канцлери Томас Кромвель эди. Томас Кромвель (1485-1540) оддий оиладан бўлиб, ёшлигини Италияда ўтказган. Маккиавеллининг қа-рашлари билан яқиндан танишиб чиққан. Англияда у ўз фаолиятини кардинал Т.Уольсига котибликдан бошлади. 1533 йилдан бошлаб, у қирол канцеляриясида пул йиғувчи, давлат котиби (1534 йилдан) ва 1535 йилдан қиролнинг черков ишлари билан шуғулланадиган нуфузли амалдорига айланди.
1539 йилда лордлар учун Англияда бош бошқарувчи бўлган Кромвель бу соҳада бир қанча ислоҳотлар ўтказди. Унинг ташаббуси билан марказий маъмурий ва ижрочи орган бўлган Махфий кенгаш тузилди. Томас Кромвель фаолияти, Генрих VIII даврида Англияда абсолютизмнинг янада мустаҳкамланишида катта роль ўйнайди. У қиролга жуда содиқ эди. Кимда ким Кромвелни унинг қирол олдидаги хизмати учун мақтамоқчи бўлса, «Кромвель қиролни худодан ҳам яхши кўради» деган сузни кўп такрорлар эди . Ҳақиқатдан ҳам, Кромвель қиролни севмоқ усулини яратишда ҳаммадан кўп ҳисса қўшди. Кромвель сиёсатининг энг яхши натижаларидан бири парламент фаолиятининг жонланиши бўлди. Эдуард IV давридан тортиб то Вольсей давригача монархияга қарши кураш олиб борган парламент Вольсей ҳукумати қулагач Англия ижтимоий ҳаётида яна биринчи ўринга чиқиб олди.
Генрих ўзининг халқ оммаси ўртасидаги машҳурлигидан фойдаланиб ва халқ оммасининг унга нисбатан хайрихохлигига ишонч ҳосил қилиб, сиёсатдаги йўналишини ўзгартирди ва бутун кучини бошқа бир душманга, папа хукуматига зарба беришга қаратди. Генрих сиёсатидаги бу ўзгаришни энг нуфузли амалдорлардан бўлган Норфольк ва Марлар қувватладилар. Кромвельнинг сиёсий фаолияти инглизлар парламентидаги икки палатанинг: лордлар ва умум палаталарнинг обрўси тикланган ва кучайган даврига тўғри келди. У бу муассасалар фаолиятини чегаралашга ҳаракат қилмасдан, балки уларнинг устидан ҳукумронлик қилишга улар ёрдамида қиролликнинг қудратини оширишга ҳаракат қилди. Қўрқувни билмайдиган, қатъиятли ва жуда катта давлат арбоби сифатларига эга бўлган Кромвель Англия парламентининг иккала палатасини ҳам қиролга мухо-лифат ижтимоий муассасадан, қирол хоҳишини сўзсиз бажаришга тайёр турган идорага айлантиришга муваффақ бўлди.
Парламентнинг иш олиб бориш тартибига назар ташлайдиган бўлсак, Кромвель тутган сиёсат ўзини оқлагандай кўринади.
Парламент қарорлари асосида черков монархияга тобе бўлиб қолган эди. Кромвель томонидан парламентда қабул қилинган қарорлардан бири бу Генрихнинг ўз фуқароларидан олган қарзларини тўлашдан озод қилиш бўлди. Кромвель ҳукуматининг охирги қонунларидан бири қирол томо-нидан чиқарилган варақаларга қонун кучини бериш бўлди. Парламентга эга бўлган Генрих шу даражада кучайдики, энди у ўзбошимчалик билан Рим билан муносабатларини бузиш ёки сэр Томас Морга ўхшаганларни эшофотга юбориши мумкин эди. Аммо, Генрих VIII парламентнинг ёрдамисиз хусусий мулкларни, монастирларнинг мулкини мусодара қилишга, уларни беркитишга ёки миллий диний эътиқодни ўзгартиришга журъат қилолмасди. Монархиянинг мана шундай мақсадларини амалга оширишда розилик бериш керак бўлган парламентнинг фаолият майдони ва ваколатлик кучи, сўзсиз янада кучайди. Парламент каби қудратли машина қўлга тушгач, Кромвель ундан унумли фойдаланди.
Энди парламентнинг йиғилишлари аввалгидек аҳён-аҳёнда эмас, балки ҳар йили чақириладиган бўлди. Парламент ёрдами билан Англия Ғарб христиан дунёси билан мулоқотларини узди. Парламент актлари билан Англия черкови ўзининг аввалги имтиёзларидан маҳрум этилиб, қирол-ликка тўлиғича қарам қилиб қўйилди. Парламент қарорлари мамлакатда қайси дин бўлиши кераклигини кўрсатиб берар эди. Хусусий ер мулкларнинг катта кўламда мусодара қилиниши ҳам парламент розилига билан амалга оширилди. У энди тахт меросхўрлари масаласини ҳал қилар, қироллар никоҳининг ва бу никоҳдан бўлган болаларининг қонуний эканлиги тўғрисида ҳукм чиқарар эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling