Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet318/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   314   315   316   317   318   319   320   321   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

XVI аср ва XVII асрнинг биринчи ярмида Англия маданияти. Англияда уйғониш даври. Гуманистик фикр ва қарашларнинг ривожланиши. XVIасрда Кембридж ва Оксфорд университетлари энг йирик гуманизм маданияти марказларига айланди. Оксфордда «Ёш гуманистлар жамияти» деб аталган жамият мавжуд эди. Умуман инглиз университетларида гуманистик қарашлар ва гуманистик фанлар XV аср ўрталаридан алоҳида бир кўтаринкилик билан ривожлана бошланган. Антик ёзувчиларнинг асарларига нисбатан қизиқиш уйғонди. Лотин ва грек муаллифлари асарлари инглизчага таржима қилина бошлади. Университетлар кенгайди ва уларнинг кутубхоналаридаги китобларнинг сони кўпайди. Бу силжишлар XVI асрда Англияда гуманизмнинг гуллаб яшнашига олиб келди.
XVI асрда айниқса Кембридж университети катта шуҳратга эга эди. Бу университетнинг шуҳратининг ёйилишида Томас Морнинг хизмати алоҳидадир. Томас Мор туфайли бу университет билан Эразм Роттердамскийнинг ҳам фаолияти боғландики, бу ўз навбатида университетнинг ну-фузини янада мустаҳкамлади.
Эдмунд Дадли (1462-1510). Англия абсолютизмининг йирик арбобларидан бири Эдмунд Дадли Сессекс графлигида, унча бой бўлмаган дворян оиласида туғилган. У Оксфорд университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тугатган. Дадли Лондон шаҳри шерифининг муовини, парламентнинг қуйи палатаси депутати ва кейинчалик унинг раҳбари, қирол мажлиси аъзоси каби амалдорлик зиналарини босиб ўтган.
Эдмунд Дадли «Юлдузлар палатаси»да фаол иштирок этган. Бу палата абсолютизмнинг душманлари устидан суд жараёнини олиб борар эди. Дадли «Давлатнинг ўтмиши» номли трактатнинг муаллифидир.
Томас Мор (1478-1535). XVI аср Англия гуманизми намоядаларидан бири Томас Мор 1478 йилда Лондонда таниқли ҳуқуқшунос Джон Мор оиласида дунёга келди. Дастлабки маълумотни у Авлиё Антония (касалхонаси) қошидаги грамматика мактабида олди. Бу ерда 5-6 йил давомида қунт билан ўқиш унга лотин тили асослари бўйича яхши билимга эга бўлиш имкониятини берди. 1492-1494 йилларда у Оксфорд университетининг Кентербери коллежида ўқиди. Бу ерда Т.Мор ҳуқуқшуносликдан ташқари лотин, грек тиллари ва адабиётларини ҳам пухта ўрганди. У ўз даври-нинг машҳур гуманистларидан Джон Келес, Уильям Гроцин, Томас Линэкр ва Эразм Роттердамскийлар билан яқин алоқада бўлган.
Айтиш керакки, Томас Мор ва Эразм Роттердамский ўртасидаги дўстлик муносабатлари ўз даврининг бу икки йирик билим ва янгича дунёқараш эгаларига уларнинг келгуси ижодлари соҳасида баракали таъсир кўрсатди. Улар

  1. йилда Эразм Роттердамский Англияга келган вақтда танишдилар ва биринчи учрашувдаёқ дўстлашиб қолдилар.

  2. йидда Эразм Роттердамский Томас Мор ёрдами билан Оксфорд университетининг грек тили кафедрасини эгаллади.

Томас Мор 1504 йилда парламентга сайланган. У ўз даврида Генрих VIIнинг солиқ сиёсатига қарши чиқади. Бу унинг сиёсий ишлардан четлаштирилишига олиб келди.
Генрих VIIвафотидан кейин 1510-1518 йилларда Томас Мор Лондон шерифига ёрдамчи бўлиб ишлади. У 1529 йилда умумпалатага сайланади ва қиролнинг лорд-канцлери этиб тайинланади. Генрих VIIIдаврида у реформацияга, қиролнинг черков сиёсатига қарши чиқди. Томас Мор қи-ролнинг черков бошлиғи қилиб тайинланишига қарши чиққанлиги сабабли, қиролнинг қасамёди вақтида ҳибсга олинади. 1535 йил 7 июлда Томас Моросиб ўддирилади.
Томас Морнинг жамият сиёсий ва ижтимоий ҳаётга доир қарашлари, унинг 1516 йилда ёзиб тугалланган «Утопия» асарида ўз ифодасини топган. Маълумотларга кўра, «Утопия»нинг асл қўлёзма нусхаси сақланиб қолмаган. У 1516 йилда Бельгиянинг Лувен шаҳрида биринчи бор лотин тилида нашр қилинган. Адабиётларда кўрсатилишича, китобни биринчи бўлиб қўлёзма ҳолда Эразм Роттердамский ўқиб чиққан.
«Утопия» адабий шаклда ёзилган асар бўлиб, унда сайёҳлар тилидан мавҳум оролдаги ижтимоий тартиблар Европа мамлакатларидага тартиблар билан солиштирилади ва «Утопия» оролидаги бошқарув тизимининг афзал эканлигини исботлашга уринилади. Умуман асарда муаллифнинг Европада хусусий мулкдан ҳоли бўлган давлат қуриш истаги ётади. «Утопия» асарида ишчиларга 6 соат иш вақти бўлиши кераклиги кўрсатилган. Асарда асосий эътибор ижти-моий адолат ғояларининг таракқиётига қаратилган. Унда Морнинг реформацияга қарши кураши очиқ кўриниб туради.
«Утопия» сўзи Томас Мор томонидан кашф қилинган грекча сўз бўлиб, «жонсиз, ҳеч нарса йўқ жой» деган маънони билдиради. Мор ўзининг бу китобида Антверпенда саёҳатчи португал Рафаэль Гитлодеелм (Гитлодей) билан учрашганлигини, Гитлодеелмнинг флоренциялик денгиз саёҳатчиси Америго Виспуччининг йўлдошларидан бири эканлигини ва «Утопия» китоби Морнинг Гитлодеелм билан суҳбатларидан иборат эканлигини ёзади.
«Утопия» асарининг тақдирида қизғин иштирок этган Эразм Роттердамский немис гуманисти Ульрих фон Гуттенга 1519 йил 23 июлда ёзган хатида Томас Морнинг китобни нашр эттиришдан мақсади «давлатларнинг қандай сабабларга кўра ҳалокатга келишини кўрсатиш ниятидир, бу ерда (асарда) биринчи навбатда ўзи чуқур ўрганган ва билган Британияни кўзда тутади»,- деб ёзганди Томас Мор ўзининг «Утопия»сида Англиядаги Қизғончиқ ва очкўз феодаллар томонидан яйловларнинг йўқ қилиниши, деҳқонларнинг ердан маҳрум бўлиши ва дайдиларнинг кўпайганлигини ёритган. У Англияда қишлоқ хўжалигининг тушкунликка тушиш сабабларини кўрсатади. «Утопия» асарида XVI аср Англия қироллари бошқариш тизими ҳам танқид остига олинган эди.
Томас Морнинг жамиятни бошқариш масаласидаги қарашлари ҳам ибратлидир. У давлатни бошқариш саводли, олим одамлар қўлида бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Т.Мор XVI асрда Англияда мавжуд бўлган қонунларнинг бераҳмлилигига ҳам эътиборни қаратади ва дин, гуманизм, акл нуқтаи назаридан оддий ўғирлик учун ҳам ўлим жазосига ҳукм қилинишига қарши чиқади.
XVIасрдаёқ «Утопия» инглиз тилидан ташқари немис, француз ва голланд тилларида босилиб чиқди. Бу асар рус тилига биринчи маротаба 1789 йилда таржима қилинган.
«Утопия»дан ташқари Томас Мор тарихий жанрларга ҳам қўл урган. 1514-1518 йилларда у Роберт Фобелнинг «Англия ва Франциянинг тарихий хроникаси» ва Попедора Вергалянинг «Англия тарихи» асарларидан олинган фактлар асосида «Ричард IIIнинг тарихи» асарини ёзишга киришади. Афсуски, бу асар тугалланмай қолган. Бу асарнинг инглиз ва лотинча нусхалари (вариантлари) мавжуд.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   314   315   316   317   318   319   320   321   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling