Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Англияда театр санъатининг ривожланиши. Вильям Шекспир
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Томас Кид ва Кристофер Марло ижоди.
Англияда театр санъатининг ривожланиши. Вильям Шекспир. XVI асрнинг 70-йилларига қадар Англияда халқ томоша қиладиган театрлар умуман йўқ эди. Қирол ва унинг оила аъзолари ҳамда қариндош уруғлари учун махсус театр бор эди, холос.
Актёрлар труппаси Англия кўчаларида дайдиб юрар эдилар. Улар шаҳарларда, аҳоли яшайдиган қўрғонларда, меҳмонхоналарда, йирикроқ бойларнинг ҳовлиларида томоша кўрсатар эдилар. Уларнинг доимий томоша кўрсатадиган жойга, яъни театрга асос солишларига XVI асрнинг 70-80 йилларида «Қонли қонунлар»нинг чиқарилиши сабаб бўлди. 1576 йилда актёр Жемс (Ричард) Барбедж томонидан Лондонда биринчи театр қурилди. XVI асрнинг 90-йилларида театрлар сони 9 тага етди. Уларнинг ичида энг каттаси Жемс Бербедж томонидан 1599 йилда қурилган «Глобус» театри эди. Бу театрларнинг кейинги давр театрлардан фарқи шунда эдиким, уларнинг умуман томи бўлмаган, яъни усти очиқ бўлган. Театрлар катта ҳовли шаклида бўлиб, улар баланд деворлар билан ўралган. Унинг ички томонида бой одамлар учун мўлжалланган галерия бўларди. Томоша кундузи қуёш ёруғида қўйилар эди. Шунинг учун саҳна очиқ жойда қурилган бўларди. Саҳнанинг бошқа ички тарафи (орқасида) «костюмли уй» деб аталиб, бу ерда актёрлар грим қилишар, кийимларини алмаштиришар ва шу хонадан саҳнага чиқишар эдилар. Артистлар фақат эркаклар бўлганлар. Аёллар ролини ёш йигитлар ёки ўсмирлар ижро этганлар . Томас Кид ва Кристофер Марло ижоди. XVI аср Англия маданиятининг йирик драматургларидан Томас Кид ва Кристофер Марло ўзларининг ижодий йўналишларини тарихий мавзуларга қаратдилар. Томас Кид (1558-1594) «Испания трагедияси» номли машҳур трагедиянинг муаллифидир. Кристофер Марло (1564-1593) эса Европа тарихида биринчи бўлиб «Буюк Темурланг» драмасини (1597 йилда) ёзади. Бу драмада қаҳрамонлик, жасурлик ва баҳодирлик тасвирланади. Бу драма Лондон театрларида жуда катта шов-шув билан борган ва шуҳрат қозонган. Амир Темур образида у инсон имкониятининг чегараланмаганлигини кўрсатди. Унинг бу асаридан мақсади «янги кишини, Уйғониш даври қаҳрамонини шарафлаш эди». Марло асарида Амир Темурнинг босиб олган ерларида (драмада Жазоирда деб кўрсатилган) қул-асирларни озод қилганлиги, унинг Шарқ мамлакатларида ўша даврда мавжуд бўлган деспотизм бошқарув усулига қарши бўлганлигини, ундаги олижаноблик, раҳмдиллик хислатлари юқори бўлганлиги ёритилади. Марло ҳатто Амир Темурнинг гўзал бир қизни севиб қолганлиги мисолида барча инсонларга хос муҳаббат унинг ҳам қалбини банд қилганлигини тасвирлайди. Аммо, бу драмада айрим тарихий хатоликларга ҳам йўл қўйилганким (масалан, Вавилон черковларидан бирида диний китобларнинг ёндирилиши тўғрисида), бу ўрта аср фанатик христиан вакилларининг мусулмон динига бўлган муносабатидан келиб чиққандир. Кристофер Марло қаламига мансуб «Фауст», «Қирол Эдуард» ва «Тарих қирғини» (Варфоломей кечасига бағишланган) драмалари ҳам ўзининг тарихий ҳақиқатни реал ва бадиий жиҳатдан пухта тасвирлагани билан алоҳида ажралиб туради. Марло ижоди кейинчалик Шекспир ижодига ҳам катта таъсир кўрсатган. Шекспир ундан драматургияда шеърий кўриниш (оқ шеър)ни ўзлаштиради. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling