Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet324/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Савонароланинг чиқиши. Италияда французлар босқини бошлангани муносабати билан Флоренцияда давлат тўнтариши юз берди. Французлар бостириб келади, деган овозалар тарқалиши билан, халқ оммаси Медичиларнинг зулмига қарши қўзғолон кўтарди. Флоренцияда бирмунча вақтгача (1494 й.) республика қайтадан тикланиб турди. Доминиканлик монах Савонарола (1452—1498) республика ишларига ғоят катта таъсир кўрсатди. Флоренциядаги ўрта ва хонавайрон бўлган майда ҳунармандлар кайфиятини акс эттириб, Савонарола ўз ваъзларида бойларнинг дабдабали ва турмуш бекорчилигидан келиб чиқаётган бемаънигарчиликларни қаттиқ қоралади ва бир қанча мўътадил ижтимоий ислоҳотлар— даромад солиғининг прогрессив шаклини жорий қилиш, камбағалларнинг қарзларини бекор қилиш, судхўрларни ҳайдаб юбориш, шаҳарларда қарз берувчи кассалар ташқил этиш ва ҳоказоларни талаб қилди. Савонарола Рим папасини ҳам қаттиқ қоралаб, папа саройига, ундаги дабдаба ва бойликка лаънат ўқиди. Савонарола французларни босқинини - «гуноҳга ботган Италияга» қарши «худо ёғдирган қаҳр-газаб» оқибати деб ҳисоблайди.
Француз босқинчилари ўзларининг талончилиги ва жабр-зулмлари билан тезда итальян жамиятининг ҳамма гуруҳларини ўзларига қарши қўзғатдилар. Флоренциядан ташқари яна Неаполни ҳам босиб олган француз қироли Карл VIII нинг дастлабки муваффақиятлари итальян давлатларининг унга қарши бирлашувига олиб келди. Французлар шошилинч равишда Италиядан чиқиб кетишга мажбур бўлдилар. Французларнинг чиқиб кетиши билан Савонароланинг мавқеи ҳам бўшашди. У 1498 йилда папанинг амри билан қамоққа олинди ва суд қилиниб; гулханда куйдирилди. Қочиб кетган Медичилар 1512 йилда испанлар ёрдами билан қайтадан ҳокимият тепасига чиқиб олдилар.
1527 йилда Римнинг таланиши. XVI аср бошида Италия урушқоқ қирол Франциск I Валуа бошчилигидаги француз феодаллари билан номи тилга олинган герман императори Карл V Габсбург раҳбарлигидаги испан-герман феодаллари ўртасида шиддатли уруш майдонига айланди. 1525 йилда Павия шаҳри ёнида бу икки душман ўртасида қаттиқ жанг бўлди. Бу жангда Франциск I батамом енгилиб, Карл V уни асир олди. Папа Климент VII Габсбургларнинг жуда кучайиб кетишидан қўрқиб, императорга қарши Франция билан Англия иштирокида Италия давлатларининг коалициясини уюштиришга ҳарақат қилди. Карл V буни билиб қолиб, 1527 йилда ўз қўшинларини Римга юборди. Папа асир олинди, Рим эса янада шафқатсиз тарзда таланди. Ўн мингларча Рим аҳолиси ва шу жумладан, жуда кўп хотин-қизлар ва болалар ўлдирилди. Ландокнехтлар папа саройи — Ватиканга кириб, уни ҳам таладилар ва кўп жойларни вайрон қилдилар. 1527 йил 6 майдаги «талон-торож куни» итальянлар хотирасида узоқ вақтларгача даҳшат ва бениҳоя катта миллий бахтсизлик куни бўлиб қолди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling