Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet325/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   321   322   323   324   325   326   327   328   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Кейинги уйғониш. Мамлакатда иқтисодий тушкунлик бошланганига ва сиёсий вазиятнинг оғир бўлишига қарамасдан, Италия XVI асрнинг биринчи ярмида ҳали буюк гуманистик маданият маркази бўлиб қола берди. Ўтмишда тўпланган моддий бойликлар ҳамда ХV ва XV1 асрларда етишиб чиққан олимлар, ёзувчилар, рассомлар, ҳайкалтарошлар, архитекторлар ва Уйғониш маданиятининг бошқа намояндалари худди мана шу вақтда энг етук самараларини берди. Флоренциянинг энг машҳур сиёсий арбоби Никколо Макиавелли(1469—1527) улкан мутафаккир, тарихчи, ҳуқуқшунос ва файласуф бўлган. Макиавелли «Флоренция тарихи»нинг муаллифи ҳамда қадимги Рим тарихчиси Тит Ливий ва антик даврдаги бошқа муаллифлар ёзган асарларнинг шархловчисидир. Аммо у айниқса ўзининг «Подшоҳ» деган (тахминан 1512 йилда ёзган) китоби билан шуҳрат қозонган.
Макиавелли бу китобида Италиянинг ўша даврдаги илғор гурухларнинг миллий бирлик йўлидаги интилишларини иққол ифодалаб берган. Макиавелли ўз замонасидаги итальян шаҳар республикалари сиёсий тузумининг инқирозини акс эттирса ҳам, республикачилик қарашлардан воз кечади. У бутун умидини монархияга боғлайди ва монархия Италиянинг тарқоқлигига барҳам бериб, уни Испания ва Францияга ўхшаш марказлашган ягона давлатга айлантириши керак, деб умид қилади. Макиавелли «Подшоҳ» асарида катта тарихий тажрибани умумлаштирди.
Макиавелли XV—XVI асрлардаги ғарбий европа қироллари ва ҳукмронларининг (айниқса Франциядаги Людовик XI ва Италиядаги Цезарь Боржианинг) амалий ишларини ўрганиб, европа олимлари орасида биринчи ўлароқ ўз китобида абсолютизм назариясини беради, у абсолютизмни шундай бир давлат деб қарайдики, унда ҳуқуқнинг негизи зўрликдир, унда монархлар ҳеч қандай принципларга ёки ахлоқ қоидаларига амал қилмайдилар, балки фақат ўз манфаатлари нуқтаи назаридангина иш қиладилар. Кейинчалик Макиавеллининг «Подшоҳ» асари Европадаги ва ҳатто Шарқдаги кўпгина монархлар учун узоқ вақтгача дастуриламал бўлиб қолди, монархлар ўз абсолют ва мустабид сиёсатида Макиавеллининг маслаҳатларини амалда қўлланиб келдилар.
Кейинги итальян Уйғониш даврида табииёт ва математика фанлари соҳасида катта муваффақиятларга эришилди. Машҳур Леонардо да Винчи (1452—1519) энг ажойиб олим — инженер, физик, анатом, математик, астроном ва геолог бўлиш билан бирга ғоят улуғ рассом ҳам бўлган.
Леонардо да Винчи яратган «Пинхоний танаввул»; «Мадонна Литта», «Жоконда» сингари картиналар Уйғониш давридаги итальян санъати равнақининг буюк намуналари сифатида бутун дунёга машҳурдир. Леонардо да Винчидан бошқа яна Микеланжело Буонаротти (1475—1564), Рафаэль Санти (1483—1520) ва Вечельо Тициан (1477—1576) каби гениал рассомлар ва ҳайкалтарошлар Уйғониш даврининг буюк санъаткорлари бўлишган.
Микеланжело буюк ҳайкалтарош ва рассом бўлиб, таврот ва антик сюжетларда жуда кўп асарлар яратган, у ўзининг асарларида завқ, куч ва ғайрат барқ уриб турган азамат фигураларни тасвир этади. Рафаэль оналик гўзаллигини ғоят ёрқин таевир этган кўплаб мадонналари билан машҳурдир. У яратган «Сикстин мадоннаси» (Дрезден галлереясида сақланади) айниқса машҳурдир. Бу асар расмнинг алоҳида нафислиги ва нозиклиги билан ажралиб туради.
Тициан портретлар санъаткоридир. Франциск I ва Карл V нинг ҳам кўпгина портретларини Тициан чизган, бу асарлар ғоят чуқур реалистик услубда ишланган.
Римдаги авлиё Пётр собори кейинги Уйғониш давридаги Италия архитектура санъатининг ғоят буюк ёдгорлигидир. Бу собор бутун аср давомида қурилгандир (1506 йилда бошланиб, 1590 йилда қурилиб бўлган). Унинг баландлиги 132 метр бўлиб, 15 минг кв. метр майдонни эгаллайди (аё София эса 6800 кв. метр майдонни эгаллайди). Собор Уйғониш даврининг архитектура услубида бошланиб, шундан анча кейинги барокко услуби элементлари билан чатишиб кетган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   321   322   323   324   325   326   327   328   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling