Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet328/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   324   325   326   327   328   329   330   331   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Адабиётлар:
1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998.
2. Грановский Т.Н. Лекции по истории средневековья. М. МГУ. 1986.
3. Гуревич А.Я. Проблемы средневековой культуры. М. 1981.
4. Культура эпохи возрождения. М. 1986.
5. Очерки истории техники и науки XVI-XIX в. М. 1987.
6. Типология и периодизация культуры Возрождения. М. 1987.
7. История средних веков. Том 2. М., 2005.
8. История средних веков. ч.2. М., 1991.
39 – мавзу: ХVI-ХVIIасрбиринчиярмидаФранция.
Р Е ЖА:
1.Франциянингиқтисодийривожланиши. Аграртузуми. Саноатвасавдонингривожланиши.
2. Францияабсолютизминингхусусиятлари. Реформация. Галиканчеркови.
3.Фуқароларурушиваунингбосқичлари. Парижлигаси. ГенрихIV 1614 йилдаБошштатлар.
4.ЛюдовикХIIIичкиваташқисиёсати. Франциямаданияти.
Таянч тушунчалар: гобелен; абсолютизм; “Оловли палата”; гугенот; секуляризация; “Варфоломей кечаси”; Париж лигаси;
XVI асрда Франциянинг иқтисодий тараққиёти.XVI асрда Франция Ғарбий Европада марказлашган энг йирик давлат эди. У иқтисодий тараққиётида анча катта муваффақиятларга эришди. Франция иқтисодий жиҳатдан Испанияга, ички Гер­мания, Жанубий Италия ва Скандинавия мамлакатларига қараганда кўпроқ ривож топган мамлакат эди. Француз саноатининг баъзи тармоқлари энди цех хунари рамкасидан чиқиб, марказлаштирилган ҳамда тарқоқ мануфактуралар шаклида ривожлана бошлаган эди. Айниқса Пуату вилояти ва Пикардиядаги мовут ишлаб чиқариш, Бретань, Мэн ва Нормандиядаги полотно(каноп суруп) ишлаб чиқариш, Тур, Лион, Орлеан ва бошқажойлардаги шойи тўқиш — мануфактуранинг ана шундай шакллари ривожланиб бораётган саноат тармоқлари эди. Ўша вақтлардаёқ Парижнинг атторлик (парфюмерия) ва заргарликмолларининг донги ҳамма ёққатарқалган эди. Италияданўрганиб олиб ўзлаштирилган гилам (гобелен) тўқиш, кўзгусозлик, ойнасозлик, чинни ишлаш мануфактуралари каби янги мануфактуралар ҳам муваффақият билан ривожланиб бормоқда эди.
Француз босмахоналарида (Этьен фирмаси ва бошқаларда) босилган китоблар Франциянинг ўзидагина эмас, балки Европанинг бошқа мамлакатларига ҳам тарқалар эди. Французлар ясаган замбараклар XV асрдаёқ бутун Европадаги энг яхши тўплар деб ҳисобланар зди.
Франция илгаригидек Ўрта денгиз орқали қизғин савдо-сотиқ ишлари олиб борарди. Марсель мамлакатнинг энг катта порти бўлиб қолган эди. Аммо шу билан бирга Атлантика океани билан боғланган ғарбий ва шимолий портларнинг ҳам аҳамияти ошиб бормоқда эди. Бордо, Ларошель, Нант, Гавр, Дьепп шаҳарлари ҳам катта портларга айланиб бормоқда эди. Лион шаҳрида олиб бориладиган савдо-сотиқ. ишлари халқаро аҳамиятгаэга бўлиш билан бирга, бу шаҳар ғояткатта пул бозориэди. Лион биржаси Антверпен билан рақобат қиларди.
Аммошундай бўлса ҳам, Франция иқтисодий жиҳатдан Англия билан Нидерландияга қараганда секинроқ ривожланмоқда эди. Франциянинг мануфактуралари мазкур икки мамлакат мануфактуралари каби кенг (миллий) тус олмаган эди. Аҳолининг кўпчилиги қишлоқ хўжалиги билан шуғулланар эди. Шу билан бирга француз қишлоқлари ўзининг типик феодал қиёфасини сақлаб келмоқда эди. Францияда XVI асрда ҳам ишлаб чиқаришдаги феодал усулнинг ананавий(традицион) муносабатларида бузилиш ҳали бошланмаган эди деса бўлади, ҳолбуки Англияда бундай муносабатлар бузилиб бораётган эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   324   325   326   327   328   329   330   331   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling