Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Француз абсолютизми(қиролнинг мутлақ хокимияти) ва унинг ижтимоий табиати


Download 0.98 Mb.
bet330/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   326   327   328   329   330   331   332   333   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Француз абсолютизми(қиролнинг мутлақ хокимияти) ва унинг ижтимоий табиати. Ишлаб чиқаришнинг феодал усули ва имтиёзли феодал-дворянлар тоифаси асосан хукмронлик қилувчи, аммо шунингдек анча даражада саноат ривожланишига эришилган ва кенг миллий бозор вужудга келтирилаётган, сиёсий марказлаштириш қадимий ва мустахкам традицияга эга бўлган аграр мамлакат — Францияда сиёсий тузум XVI—XVII асрларда энг ривожланган классик абсолютизм шаклини олди. Мам-лакатда юқори имтиёзли тоифа бўлган феодал дворянлар гуруҳи француз монархиясининг асосий ижтимоий негизи эди. Илк вақтлардан буён қирол хокимияти билан маҳкам боғланиб турган католик черкови француз қиролларига катта ёрдам кўрсатарди. Ташкил топаётган буржуазия ҳам, ўз замонида қирол ҳокимиятининг ишончли иттифоқчиси бўлиб келган эди. Ўрта асрлардаги француз коммуналарининг тарихи бунга яққол далилдир. Лекин кейинроқ ҳам буржуазия, қирол хокимиятига муҳтож эди. Буржуазиянинг марказлашган феодал давлат билан боғланишининг янги муҳим шакли давлатнинг молиявий ишларидан буржуазиянинг манфаатдорлиги эди. Давлат харажатлари (айниқса урушлар муносабати билан) ортиб борган сари давлат буржуазиядан кўпроқ қарз оларди. Буржуазия билан давлат хўжалиги ўртасидаги алоқанинг яна бир шакли— откуп (ижарахўрлик) системаси зди. Деярли ҳамма билвосита солиқларни тўплаш молиячи-капиталистларга топшириларди, улар эса ахолидан солиқ пулларини ўз агентларининг ёрдами билан ўзлари йиғиб олар ва бунда давлатга ижарахўрларнинг одатда «олдин» тўлаган пуллари суммасидан анча кўпроқ қилиб йиғиб олар эдилар. Францияда откуп системаси дастлабки капитал жамғарилишининг ўзига хос шакли эди. Бунинг устига буржуазия феодаллар давлати аппаратидан яна ўзига хос бир тарзда ҳам фойдаланарди. Ўрта асрлар охиридан бошлаб, Францияда давлат мансабларини пулга сотиш ва сотиб олиш тартиби маҳкам ўрнашиб қолган эди. Буржуазия бунга фойда келтирувчи савдо муомаласининг бир хили деб қарарди. Мансабни сотиб олиш учун сарф қилинган маблағ кейинчалик, буржуа амалдорларга юмуши тушиб турадиган халқ оммасидан келадиган даромад ҳисобига ортиғи билан мансаб эгасига қайтиб келиши шарт эди. Судлардаги хар хил мансаблар айниқса кўп даромад келтирарди.
Йирик француз буржуазиясининг кўпчилиги ўз манфаатлари жиҳатидан абсолютизм билан чамбарчас боғланган эди ва хонавайрон бўлган дворянларнинг мол-мулкларигина эмас, балки уларнинг даража(титул)лари ва унвонларини ҳам эгаллаб олиб, секин-аста дворянлашмоқда эди. Майда буржуазияга келганда, унинг ўзи давлатнинг оғир молиявий зулми дастидан азобланмокда эди. Деҳқонлар билан бирга шаҳар майда буржуа­зиясининг ҳам давлат солиқлари туфайли тинкаси қуримоқда эди. Молиячи бойлар ва уларнинг бир тўда агентлари бўлган солиқ. тўпловчиларга шаҳарлардаги меҳнаткашлар оммаси ҳам, худди қишлоқ меҳнаткашлар оммаси сингари жуда нафрат билан қарарди. Солиқ тўплаш муносабати билан кўтарилиб турган қўзғолонлар XVI ва XVII асрлардаги француз шаҳарлари ва француз вилоятлари тарихида энг муҳим ижтимоий-сиёсий ҳодисалардан биридир.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   326   327   328   329   330   331   332   333   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling