Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Вильям Шекспир (23 апрель 1564 - 23 апрель 1616 йй)


Download 0.98 Mb.
bet322/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Вильям Шекспир (23 апрель 1564 - 23 апрель 1616 йй). Англия Уйғониш даврининг буюк драматурги Вильям Шекспир ҳаётига доир маълумотлар жуда кам сақланган.
Мавжуд маълумотларга кўра, у 1564 йилда марказий Англиядаги Стратфорд шаҳарчасида ҳунарманд Жон Шекспир оиласида туғилган. Шекспирнинг театрга қизиқиши ҳам ўз она шаҳри Стратфордда бу ерга тез-тез келиб турадиган актёрлар труппаси таъсири остида уйғонган эди.
18 ёшида Вильям Анна Хэтуэй исмли фермер қизга уйланиб Сузанна исмли қиз, Юдеф ва Гамлет исмли ўғиллар кўради.
Вильям Шекспир санъат билан янада мустаҳкамроқ боғланиш мақсадида 1587 йилда Лондонга боради ва театр хизматига киради. Ижодий соҳада у театр суфлёр ёрдамчилигидан то унинг режиссёригача бўлган поғонани босиб ўтади.
XVI аср 90-йиллари бошида Шекспир театр шинавандалари бўлмиш ёш аристократлар тўгараги ва Саутгемтон графи билан яқинлашади. У «санъат ҳомийси» - деб ном олган ёш графга ўзининг икки поэмаси - «Венера ва Адонис» ҳамда «Лукреция»ни бағишлайди.
1599 йилда Шекспир «Глобус» театрига ишга ўтади ва бу ерда ўн йилдан кўпроқ муддатда қизғин ижод билан шуғулланади. Улуғ драматург 1612 йилда Стратфордга қайтади, бундан сўнг умуман ижод билан шуғулланмайди. Сабаби, Яков I ҳукмронлиги даврида санъат, айниқса, халқчил санъат таъқиб остига олинган эди.
Шекспир ҳаммаси бўлиб 2 поэма, 154 сонет ва 37 пьеса яратди. 1601-1608 йиллар Шекспирнинг ижодий фаолиятида ниҳоятда баракали бўлди. Бу даврда ёзувчи гуманизм ва давр фожеаларини чуқур акс эттирган буюк асарлари: «Ҳамлет», «Отелло», «Қирол Лир», «Макбет», «Антоний ва Клеопатра», «Кориолан», «Афиналик Тимон» трагедияларини яратди.
Шекспир «Тарихий хроникалар» деб номланган «Генрих IV», «Генрих V», «Генрих VI», «Ричард II», «Ричард III», «Қирол Иоанн», «Юлий Цезар» ва «Ромео ва Жулетта» каби машхур тарихий драмалари учун сюжетларни, асосан Англия тарихига бағишланган асарлардан олади. Шунинг учун ҳам унинг драмаларида тасвирланган тарихий воқелик ҳаётга яқин ва китобхонга тушунарлидир.
Шекспир тарихий драмаларининг даврни ёритиш кучи шунчалик реал бўлганки, унинг замондошларининг кўпчилиги: «Сиз Англия тарихини қайси манбалардан ўргандингиз?»,- деган саволга: «Шекспир драмаларидан», - деб жавоб берганлар.
Шекспир адабий фаолияти 22 йил давом этган бўлса, шундан 12 йили (1595-1607) энг самарали давр ҳисобланади. Худди шу даврда у бадиий жиҳатдан энг юксак трагедияларини яратди. Мавзу бойлиги, ғоявий йўналишининг аниқлиги ва ҳаётий воқеаларнинг чуқур реалистик тасвири Шекспир трагедияларини юқори босқичга кўтарди. Шу сабабли унинг драматик ижоди дунё театрлари репертуарларидан мустаҳкам ўрин олган, ҳозиргача инсонларни ҳаяжонга солиб, уларга бадиий завқ бағишлаб келмокда.
Шекспир асарлари Англиядан ташқарида ҳам жуда машҳурдир. Масалан, собиқ СССРда 1918-1956 йилларда Шекспир асарлари турли тилларда 230 маротаба 2 миллион 644 минг нусхада нашр этилган эди. Шекспир асарларининг ўзбек тилига дастлабки таржимонлари Ғафур Ғулом ва Мақсуд Шайхзода эдилар. Вильям Шекспир асарларининг ўзбек театрлари саҳнасида маҳорат билан ижро этилишини машҳур ўзбек актёрлари А.Ҳидоятов, О.Хўжаев, Ш.Бурхонов ва С.Эшонтўраевалар рўёбга чиқарган эдилар.
Шундай қилиб, XVI аср ва XVII асрнинг биринчи ярмида Англияда гуманистик дунёқарашга асосланган маданият юксак даражада ривожланди. Бу маданиятнинг намуналари сифатида юқорида номлари келтирилган Томас Мор, Фрэнсис Бэкон, Вильям Шексгшр, Кристофер Марло, Эдмувд Дадли, Эдмунд Спенсер, Томас Старки ва бошқаларнинг асарларини кўрсатиш мумкин. Англия учун олдин анъана бўлмаган поэзия йўналишида инглиз адабиётининг нодир асарлари яратилди. Ёш шоирларнинг янги авлоди етишиб чикди. Бу даврда Англияда поэзия шунчалик ривожландики, инглиз тарихчиси Дж.Р. Грин сўзи билан айтганда «Англия сайроқи қушлар уясига айланди».

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling