Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet319/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   315   316   317   318   319   320   321   322   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Томас Старки (1499-1538). Томас Старки йирик инглиз гуманистларидан бири бўлиб, этика ва сиёсий муаммоларни ўрганишга катта ҳисса қўшган. Бу муаммолар ўша вақтда инглиз жамоатчилигини жуда ҳаяжонлантирган эди. Старки Оксфорд университетида таълим олганди. У қирол Генрих VIIIнинг капеллани (кичик ибодатхонасининг) руҳонийси бўлган. Старки бу дунёдаги бойликларнинг нотўғри тақсимланиши жамиятни емирувчи қўзғолон ва келишмовчиликларга олиб келганлигини тан олади. «Бир хиллар жуда катта, бир хиллар жуда кам нарсага эгадирлар, учинчиларда эса ҳеч нарса йўкдир». Ҳамма ҳам роҳатланишни яхши кўради, аммо худо бойликни табақавий жиҳатдан тақсимлаган. Шундай экан, Иисус Христосга (Исо Масиҳ) таклид қилиб, бойликка қарши курашганлар адашадилар, деб огоҳлантиради у.
Англия гуманизмининг йирик вакилларидан бири Уолтер Рэли ўзининг «Жаҳон тарихи» китобида «жамият иккита асосий принципни сакдаши керак: биринчиси ҳар бир киши ўзининг мулкига эга бўлиши керак, иккинчиси, инсон ўзининг қилган меҳнатининг натижасидан роҳатланиши керак» деган эди.
Томас Элиот. Гуманист Томас Элиот 1531 йилда «Правитель» - «Ҳукмдор» номли китобини чоп қилди. Бу китобида у табақавий давлат ва жамиятнинг синфий бўлиниши тўғрисида фикр юритар экан, барча нарсаларнинг умумий-лик ғояси тарафдорларини «ғалати ахмокдар» деб атади. Томас Элиот халқ оммаси бойликни умумийлаштиришни талаб қилса адашади. Чунки худо одамларни турли хил қилиб ва улар ўртасида бойликни уларнинг жамиятдаги ўрнига қараб адолатли баҳолаган, деб ҳисоблади. Элиот фикрича, жамиятни бошқаришнинг энг осон усули монархиядир. Унингча, демократия бойлик учун курашга олиб келади. Бойлик учун кураш натижасида жафо чекканлар исён кўтарадилар ва ҳ.к. Англия уйғониш даври адабиётининг йирик арбобларидан бири Томас Уайетдир. Қирол саройига яқин оилада туғилган ва Кембриджда яхши таълим олган Уайет ўзининг чуқур ва кенг билими билан ўз замондошлари орасида ажралиб турган. 1527 йилда унинг Италияда бўлиши ва бу ердаги Уйғониш даври маданияти билан танишиши унинг ижодий соҳада ҳали Англияда XVI аср бошларида бўлмаган сонет жанрининг пайдо бўлишига олиб келди. Уайет сонетларида инсоннинг севгиси ва унинг ички дунёсидаги чуқур кечинмаларни бадиий тарзда ифода этишга уринди. Томас Уайет моҳир таржимон ҳам эди. У Петрарканинг 12 та сонетини инглиз тилига ўгирган. Томас Уайет замондоши Филипп Сидней (1554-1586) ўз даврининг истеъдодли ижодкорларидан бири бўлиб, у адабиётнинг лирик жанрида ёзилган ажойиб ижод намуналарини қолдирди. Сиднейнинг саводхонлиги ва истеъдодининг қудрати уни ўша даврдаги инглиз адабиёт дунёсининг диққат марказига айлантирди. Сидней ўзининг ижодий фаолиятини жуда катта кўламдаги саёҳатчилик билан қўшиб олиб борди. У Италия ва Францияда бўлган вақтда бу ердаги мумтоз адабиёт ва астрономия соҳасида қилинган янги кашфиётлар билан танишди. У испанлар драмалари ва италияликлар сонетлари билан ҳам бир хилда таниш эди. Сидней жиддий давлат донишмандлигини дунёни кезиб юришга интилган рицарнинг романтикаси билан уйғунлаштириб юборган эди .
XVI аср охирида Италия поэзияси таъсири остида Англияда ўндан ортиқ «сонетчилар» пайдо бўлдилар. Уларнинг ўртасида энг талантлилари, сўзсиз, Филипп Сидней, Эдмунд Спенсер ва ниҳоят Шекспир эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   315   316   317   318   319   320   321   322   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling