Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Тюдорлар ҳукуматининг ташқи сиёсати. Англия томонидан Ирландиянинг колонизация килиниши
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Стюартларнинг тикланиши.
Тюдорлар ҳукуматининг ташқи сиёсати. Англия томонидан Ирландиянинг колонизация килиниши. Ирландияга нисбатан инглизлар босқинчилиги XII асрда бошланган эди. Инглиз баронлари (1169 йил), ундан сўнг эса қирол Генрих II (1170-1171 й.) ирландларнинг чегара ҳудудларини босиб олиб, у ердаги инглиз феодалларининг ер мулкларини кенгайтирди. XIII-XIV асрларда инглизлар қайта-қайта ўз мулкларини кенгайтиришга ҳаракат қилдилар. Аммо то XVI аср бошига қадар Ирландиянинг катта қисми ҳали инглизларга бўйсунмаган эди.
Англиянинг Ирландиядаги ҳақиқий мустамлакачилик сиёсати XVI асрнинг ўрталарида бошланди. Ирландиянинг ажойиб яйловлари, ер ости қазилма бойликлари, денгизга чиқиш жойларининг қулайликлари инглизларнинг Ирландияга нисбатан тажовузнинг кучайишига олиб келди. 1541 йил Генрих VIII Ирландия қироли деган унвонни қабул қилди ва ирландлардан ўзига бўйсунишни талаб этди. Энди барча инглиз-ирланд зодагонлари унга вассал, яъни қарам эдилар, бундан ташқари, инглизларнинг мутлақо ирландлар билан аралашиб кетишининг олдини олиш мақсадида инглизлар ва ирландларнинг никоҳидан бўлган инглиз-ирландларга ирланд тилида гапириш, ирланд кийимини кийиш ва ирландлар билан никоҳ таъқиқланди. Улардан англикан черковига эътиқод қилиш талаб қилинди, аммо асосий ирланд аҳолиси католик динига эътиқод қилиб қолдилар. Кейинчалик ирланд ерлари босиб олиниб, бу ерга инглиз мустамлакачилари (колонистлари) кела бошладилар. Инглизлар бу ердаги бир-бири билан душман бўлган кланлар (йирик уруғ-аймоқлар)дан усталик билан фойдаландилар. Мария Тюдор даврида Ирландия ерлари биринчи маротаба оммавий равишда мусодара қилинди ва кейинчалик инглиз колонистларига бўлиб беридди. 1586 йилда Дисмонд қўзғолони бостирилгандан сўнг ирланд ерларини мусодара қилиш ва уларни мустамлакачиларга тақсимлаш янада кучайди. Шу билан бирга ирланд монастирларига қарши ҳужум бошланди ва бу ердаги 563 монастрнинг ерлари се-куляризация яъни, мусодара қилиниб дунёвий кишиларга бўлиб берилди. Инглиз босқинчиларига нисбатан ирландияликлар нафрати уларнинг католик черковига садоқати сифатида намоён бўлди. Инглиз мустамлакачилари босқинчиларининг Ирландия ҳудудидаги бебошлиги чегара билмасди: улар ўзлари атайлаб келтириб чиқарган қўзғолонларни шафқатсизларча бостирар, қишлоқларга ўт қўйиб уларни хонавайрон қилар, экинларни паймол қилар ва аҳолини кўплаб қирғин қилар эдилар. Натижада аҳоли жуда қашшоқлашиб кетди. Талон-тарож қилинган ва камбағаллашиб кетган ирландияликлар 1594 йилда Тирон ва Тирконель графлари бошчилигида катта қўзғолон кўтардилар. Кўзғолон бир неча йил давом этди ва унга қарши инглизларга ҳақиқий уруш олиб боришга тўғри келди. Елизавета томонидан қўзғолонни бостириш учун 22 минг кишилик армия билан Ирландияга юборилган Эссекс графининг иш тутиши (У қўзғолончилар билан ярашиш тўғрисида музокара олиб борган эди) қиролича саройини қаноатлантирмади. Эссекс графининг қиролича буйруғига зид равишда қўзғолон раҳбарларидан бўлган Тирон графи билан тузган сулҳи қиролича ва сарой томонидан давлат хоинлиги деб баҳоланди. 1601 йилда Эссекс графи ўлим жазосига ҳукм қилинди ва қатл этилди. Шу йилнинг охирида ирландлар миллий озодлик кураши қонга ботирилди. Шундай қилиб, XII асрда бошланган Ирландия ерларининг инглизлар томонидан мустамлака қилиниши XVI асрга келиб янгидан бошланди ва XVII аср бошида Ирландия ҳудудининг Англия таркибига батамом қўшиб олиниши билан тугади. Ирландлар мағлубиятининг асосий сабаби кучлар ўртасидаги мувозанатнинг инглизлар томонда эканлиги ва ирландлар қабилавий йўлбошчилари орасидаги ички низоларнинг кучлилигида эди. Ички низолар узоқ вақтлар инглиз колонизаторларига нисбатан ирланд халқининг биргаликдаги курашига тўсиқ бўлиб турди ва уни қийинлаштирди. Ирландия ерларининг Англия томонидан шафқатсизлик ва бераҳмлик билан босиб олиниши ва забт этилган ерларда халқларнинг тарихий анъаналари, маданияти ва диний эътиқодининг топталиши бу ерда қаршилик кўрсатиш ва миллий - озодлик ҳаракатларининг узоқ давом этишига олиб келди. Стюартларнинг тикланиши. 1603 йил 24 мартда Елизавета Тюдор вафот этди. У ўзининг меросхўри қилиб Мария Стюартнинг ўғли Яковни тайинлаган эди. Бу эса амадда Англия ва Шотландиянинг бир давлат остида бирлашиши эди. Елизаветадан сўнг ҳокимиятга ўтирган, келиб чиқиши жиҳатидан ярим француз ва ярим шотландиялик бўлган Яковда ўзининг жамиятда тутган ўрнини жуда идеаллаштириб юборишга мойиллик кучли эди. Бу ўз навбатида мухолифатнинг унга қарши чиқишга тайёрланишига олиб келди. Яков I жуда камбағал давлатдан нисбатан бой давлатга келган эди. Англия бойликлари чегараланмаган деб ҳисобларди, аммо бу ҳақиқий аҳволдан жуда узоқ бўлиб, ҳали ўрта асрлар хусусиятига эга бўлган давлат, мураккаб бошқариш тизимига мос эмас эди. Давлатнинг бир йиллик даромади 450 минг фунт стерлингни ташкил қилган даврда Елизавета бу пулни жуда асраб авайлаб харажат қилганлиги ва юқори тоифа вакилларини маош бермасдан давлат фуқаролик хизматларига жалб қилганлиги учун харажатларни қоплашга учма-уч етказар эди. XVI асрга келиб нарх-наво кўтарилиб кетди. Йилига хазина 450 минг фунт стерлинг даромад тушишга қарамай бу пуллар харажатларни қоплашга етмай қолди. Юқоридаги 450 минг фунт стерлингдан 300 минг фунт стерлинг қирғоққа тегишли мулклардан ва парламент томонидан тасдиқланган божхона солиқларидан тушар эди. Қолган пуллар йирик савдогарлар ва ер эгаларидан ундириладиган солиқ-лар тарзида тўланар эди. Яков I қирол тахтига ўтиргач давлат харажатларининг кўпайиб кетиши, унинг исрофгар ва давлатни бошқаришда лаёқатсиз эканлигини кўрсатди. Кейинги йилларда Яков I томонидан солиқларни кўпайтириш йўли билан давлат хазинасига пул тушириш соҳасидаги барча ҳаракатлар эса уни парламент билан тўқнашувга олиб келди. Яков I давридаги биринчи парламент йиғилишидаёқ қиролни ҳушёрлантирувчи қарорлар қабул қилди-ки, унинг кейинги йиғилишларининг ҳар бирида қиролга қулоқ солмаслик кучая борди. Парламентнинг биринчи йиғилишида қирол талаб қилган маблағнинг фақатгана бир қисми тасдиқланди. Парламентнинг умумий палатаси эса қиролнинг ички ва ташқи сиёсатини муҳокама қилишни бошлади. Яков I парламентдан давлат ишларини муҳокама қилишни қирол ва қироллик кенгашига қўйиб беришни талаб қилди ва фақат улар-нинггина бу масалани кўриб чиқишга ҳукуқи борлигини таъкидлади: «Худо нима қилиши мумкинлиги тўғрисида сўз юритиш унга нисбатан шаккокликдир. Худди шундай фуқароларнинг энг олий ҳокимиятга эга бўлган қирол қандай сиёсат юргизиши кераклиги тўғрисида баҳслари исёндир» Киролнинг бу сўзларига, фуқароларнинг ҳуқуқи ва турмушига даҳлдор бўлган барча масалаларни эркин муҳокама қилиш ҳуқуқига эга эканлигини эслатиш билан жавоб берган парламент, Яков I томонидан 1611 йилда тарқатиб юборилди. 1611 йилдан 1621 йилга қадар Англияда фақат бир марта парламент чақирилди. Бу парламент ҳам ўз мажлисини ҳукуматни танқид қилишдан бошлади ва бирорта қарор қабул қилишга улгурмасдан қирол томонидан тарқатиб юборилди. Тарихда унинг номи «Чириган парламент» номи билан машҳур. 1611 йилдан 1621 йилга қадар Яков I мамлакат бюджетини тартибга солиш ва уни харажатлари билан мувофиқлаштириш соҳасида барча воситалардан фойдаланиб кўрди. Мажбурий қарзлар олиш, янги божхона тўловлари ва унвонларни сотиш авж олди. Ана шу йўллар билан қисман мамлакатда юз бериши муқаррар бўлган иқтисодий инқирознинг олди олинди. Ўттиз йиллик урушнинг бошланиши билан боғлиқ харажатларнинг кўпайиши, ўз куёви Пфальц курфюристига ёрдам бериш зарурияти, Яков I ни Испания билан келишишга мажбур қилди ва у Испания қироли ва Германия императори бўлган Карл V га қуйидаги шартлар асосида музокаралар олиб боришни таклиф қилди: 1) Агар император Пфальцдан қўшинларини чиқариб кетса Яков I ўз ўғлини испан хонадонининг маликасига уйлантиради; 2) Англияда католиклар қувғин қилинмайди. Бундай музокаралар Яков I ни мамлакат ичкарисида қувватловчи кучлар мавжуд бўлгандагина муваффақиятли бориши мумкин эди. Шунинг учун 1621 йилда Яков I парламентни чақиришга мажбур бўлди. У парламентдан 500 минг фунт стерлинг сўради. Парламент эса 150 минг фунт стерлинг миқдоридаги харажатга розилик берди ва айни вақтда Испанияга уруш эълон қилишни қиролдан талаб этди. Бундан ташқари парламент лорд-канцлер Фрэнсис Бэконни коррупцияда айблади. Кейинги парламент сессиясида Яков I 900 минг фунт стерлинг сўради. Парламент эса атиги 70 минг фунт стерлинг харажатни тасдиқлади ва айни вақтда Карл V нинг Англия шаҳзодасини Испания маликасига уйланиш тўғрисидаги таклифига қарши чиқди. 1622 йил январь ойида парламент яна тарқатиб юборилди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling