Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet316/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Англияда пуританлар ҳаракати. XVI асрнинг 60-йилларида Англияда пуританлар (лотинча «ригш» - «тоза» сўзидан олинган) ҳаракати деб номланган диний, сиёсий оқим вужудга келди. Бу оқим мустаҳкамланган буржуа табақасининг абсолютизм сиёсатидан норозилигини акс эттирувчи куч эди. Дастлаб пуританлар деб, англикан черковининг тарафдорларини, яъни уларнинг бу черковни католик сарқитларидан тозалаш учун курашиб келган қисмини айтишган. Пуританлик ҳаракати Англияга четдан кирган диний таълимот бўлиб, у Швейцариядаги кальвинизм ҳаракатига тўғри келади. Улар черковни давлатдан алоҳида қилмоқчи эдилар.
Тез орада уларнинг сони кўпайиб кетди. Пуританларнинг асосий қисми туғилиб келаётган буржуазия вакиллари эдилар ва уларнинг кўпчилиги фаолият доираси юзасидан кальвинизм ғоялари кенг тарқалган шаҳар ва мамлакатларда бўлишиб, шу ғоя таъсирига тушган кишилар эдилар. Аста-секин улар ўзларининг англикан черковидан алоҳида черков жамоаларини туза бошладилар, яъни улар дин соҳасида ўзларини мустақил қилишга киришдилар.
Туғилиб келаётган буржуазия черковни кальвинлаштириш тарафдори эди. Улар кальвинизмни Англия парламенти ва давлатида тан олдиришга уринди.
1559 йилдаги парламент мажлисида черковга тегишли махсус қарор қабул қилинди. Унга мувофиқ Англия черков руҳонийлари давлат хизматчилари қатори қироличага бўйсуниши керак эди. Бундан фойдаланган Елизавета I черковни ислоҳот қилишга интилаётган протестантлар ва кальвинистларга қарши махсус комиссия тузди. Комиссия черковларни текшириш билан шуғулланди. Комиссия аъзолари кўп жойларда ўз ваколатларини кучайтириб юборганликлари сабабли кўплаб обрўли ва машҳур руҳонийлар ўз унвонларидан воз кечишиб янги диний оқимни тарғиб қилиш билан шуғулланувчи оддий руҳонийлик билан чегараландилар.
1563 йилда протестантлар парламент кенгашида очиқ норозилик чиқишлари қилдилар. Улар қироличадан Англия черковларида католик урф-одатларининг тўлиқ тугатилишини сўрадилар. Тарихчиларнинг ёзишича, худди шу 1563 йилда инглиз диндорлари ичидаги англикан черкови урф-одатларига бўйсунмаганлар пуританлар деган номни олди.
Дастлабки вақтларда пуританлар, англикан черковининг заифлигидан фойдаланиб, ўз фаолиятларини янада кучайтирдилар, черковни ислоҳот қилишни чуқурлаштиришни тобора қатъий талаб қила бошладилар ва қирол томонидан тузилган Олий комиссияга бўйсунмай қўйдилар.
1566 йилдан бошлаб англикан черкови пуританларга қарши курашни бошлаб юборди. Қирол ҳокимиятининг бевосита ёрдами билан черков ўзининг обрўсига путур етказадиган китобларни босиб чиқаришни тақиқловчи қарор чиқарди. Шундан бошлаб пуританларни ҳудди католиклар сингари таъқиб қилиш кучайди. Сабаби, кальвинизм ғоясига яқин бўлган пуританларнинг черковда ҳукмрон бўлиши мамлакатда давлатни бошқаришда демократик ва республикачилик принципларига таянган тартибларни жорий қилишга олиб келиши мумкин эди. Бу эса қироллик ҳукумати учун жуда катта хавф эди. Пуританларга қарши кураш Англияда анча узоқ давом этди.
Шундай қилиб, XVI асрда ва XVII асрнинг биринчи ярмида Тюдорлар даври узоқ ижтимоий муносабатлар кескинлашган даврни бошдан кечирди. Бу даврдаги энг йирик ижтимоий-сиёсий ва диний аҳамиятга эга бўлган ўзгариш черковнинг юқоридан туриб ислоҳот қилиниши ва унинг мил-лий, яъни англикан черковга айланиши бўлди. Реформация давомида Англия Францияни хонавайрон қилган «диний урушлар»га нисбатан камроқ жабр кўрди. Сабаби Англияда монархия кучлироқ, диний фанатизм эса заифроқ эди. Аммо, Англияда ҳам Тюдорлар реформацияси қурбонсиз ва зўравонликсиз ўтган эмас. Бунга ўрта аср Англия йирик давлат, черков ва маданият арбоблари Томас Мор, Томас Кранмер ва бошқаларнинг тақдири гувоҳдир.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling