Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet306/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Голландия маданияти. Феодал абсолют тузумнинг энг қўпол шаклларидан олдинроқ ҳалок бўлган бой савдосаноат мамлакатида, яъни XVII аср Голландиясида буржуазия маданияти барқ уриб гуллади. Голландия китоб нашр қилиш ишларида йирик марказга айланди. Абсолют идора усули ҳукм сурган мамлакатларга қараганда Голландияда бир қадар эркинликка йўл қўйилганлиги сабабли бу мамлакатга ҳар томондан сиёсий эмигрантлар кўплаб оқиб келавердилар. Бошқа мамлакатларда босиб чиқариш мумкин бўлмаган илмий-фалсафий ва сиёсий адабиётлар шу ерда нашр қилинди. Голландия олий таълимга кўплаб маблағ сарф қила олар эди Испанларга қарши қаҳрамонона курашгани учун Лейден шаҳрига мукофот тариқасида 1575 йилда очиб берилган университет Европадаги энг яхши университетлардан бирига айланди. Университетнинг жуда бой кутубхонаси бор эди. Лейден университети физика ва математикани тараққий қилдиришда кўп ишлар қилди. Бир қанча йирик голланд ёзувчилари, файласуфлари, олимлари, шунингдек рассомлари ва санъатнинг бошқа вакиллари XVII асрда Европада ғоят машҳур бўлиб кетишди.
Голланд олими, файласуфи ва тарихчиси Гуго Гроций (1583—1645) давлат табиий ҳуқуқдан ва ижтимоий шартномадан келиб чиққан деган таълимотни ривожлантирган энг йирик ёзувчи, халқаро ҳуқуқ фанининг асосчиси ва буржуа давлатининг назариётчиси эди. Гроцийнинг энг муҳим илмий-сиёсий асарлари иккита юридик трактатдан —«Денгизлар эркинлиги тўғрисида» ҳамда «Уруш ва тинчлик ҳуқуқи тўғрисида» деган трактатлардан иборат бўлиб, уларда муаллиф, бир томондан, ўз даври учун илғор бўлган ғояни, яъни давлат ҳокимнинг халқ билан шартнома тузиш йўли билан келиб чиқиши ҳақидаги ғояни ривожлантирган бўлса, иккинчи томондан, ўша даврда ҳар иккала ярим шарнинг денгизлари ва океанлари бўйлаб ясланиб ётган Голландия мустамлака ва савдо экспансияси «ҳуқуқини» очиқдан-очиқ ҳимоя қилган эди. Голландияда машҳур файласуф Барух Б е н е д и кт Спиноза (1632—1677) яшади. «Илоҳий сиёсий трактат» ҳамда «Геометрик усулда қараб чиқилган этика» деган асарларида Спиноза фалсафани, ҳали қисман диний шакл қобиғида бўлса ҳам, ҳар ҳолда асосан материалистик концепциясини берди. Спиноза, шунингдек, таврот текстининг илк танқидчилари — рационалистларидан бири ҳам эди.
XVII асрда Голландияда тасвирий санъат таркиб топди ва каттагина муваффақиятларга эришди. Бу иш билан кўпгина хилмахил рассомлар: портретчилар, пейзажчилар, жанрчилар ва ҳоказолар шуғулланди. Голландия мактаби учун реалистик тенденциялар, бўёқларнинг ифодали бўлиши, кундалик турмушга ва атрофдаги табиатга қизиқиш характерли бўлиб, голланд рассомлари содда ва оддий усулда ўзига хос гўзалликни тараннум эта олдилар. Портрет ва жанрли тасвирий санъатда кўплаб ноёб асарлар яратган, «нур ва соя мўъжизакори», атоқли реалист, ўз асарларидан халқ типларини меҳр билан тасвирлаган рассом Рембрандтван Рейн (1606—1669) жаҳонга машҳур бўлди. Рембрандт асарлари Европадаги барча энг йирик музейларга тарқалгандир. Унинг кўпгина картиналари дунёнинг кўп мамлакатларини галерияларида ҳам намойиш қилинмоқда.
1630—1640 йилларга оид илк даврда яратилган «Анатомия дарси», «Саския портрети» (унинг хотини) ҳамда «Тунги дозор», 1650—1660 йилларга оид сўнгги даврда яратилган «Юлий Цивилис фитнаси» (батавлар қўзғолони) ҳамда «Дарбадар ўғилнинг қайтиши» (1668—1669 йиллар) деб аталувчи Рембрандтнинг қаламига мансуб картиналар айниқса машҳурдир. Санъаткорнинг мураккаб руҳий фожиаси ниҳоятда яққол акс эттирилган кўплаб автопортретлар Рембрандт психологизми учун характерлидир.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling