Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet298/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

1576 йил 4 сентябрь қўзғолони. «Гент яраши». Рекезенснинг Нидерландияга ҳокимлик қилиши узоққа бормади. 1576 йил баҳорида у тўсатдан вафот этди. Испан солдатлари тезда ҳар кандай интизомни йўқотдилар ва аҳолини хоҳлаганларича талаб, террор қила бошладилар. Бунга жавобан Нидерландиянинг сиёсий пойтахти — Брюсселда қўзғолон кўтарилди. Бу ерда 1576 йил 4 сентябрда оранскийчилар бошчилигидаги маҳаллий шаҳар полицияси Давлат кенгаши аъзоларини қамоққа олди, Давлат кенгаши эса Рекезанс вафотидан кейин мамлакатда олий ҳокимият ҳисобланарди. Энди бу ҳокимият тезда шу Брюсселда тўпланган Бош штатлар қўлига ўтди. Аммо Бош штатлар кескин чоралар кўрмади. Унинг шимолдаги инқилобий ҳукумат билан музокаралари чўзилиб кетди. Шу пайтда испан армиясида тамомила анархия бошланди. Испаниядан пул ўз вақтида келиб турмас эди. (Нидерландиянинг ўзидан келадиган даромадлар «исёнчиларга» қарши уруш харажатларини аллақачоноқ қоплай олмай қолган эди.) Армияда интизом бутунлай бўшашиб кетди. Испан солдатлари тинч аҳолини талаш ва зўрлаш йўли билангина ўзларига маблағ топадиган бўлиб қолдилар. Айрим талон-тарожлар аста-секин бутун-бутун шаҳарларни погром қилишга айланиб кетди. Нидерландиянинг иқтисодий пойтахти бўлган Антверпен шаҳрига 1576 йил 4 ноябрда испанлар томонидан ана шу тариқада ўт қўйилиб, бу шаҳар таланган эди. Енғин ва қирғин вақтида шаҳар халқидан 8 мингга яқин киши ҳалок бўлди. Испанлар беҳисоб хазиналарни таладилар. Энди Антверпен савдосаноат маркази бўлмай қолди. Бундан кейин чет эл конторалари бошқа жойларга — Лондон, Амстердам, Гамбургга кўчирилди.
«Испанлар ваҳшати» (Нидерлаидияда 1576 йил 4 ноябрь воқеаси шундай деб аталган эди) натижасида жанубий вилоятлар Шимолий Нидерландия томонига ўтдилар. Брюссель Бош штатларнинг шимолий вилоятлар билан музокаралари Аитверпеннинг ҳалок қилиниши билан тезлашиб кетди. 1576 йил 8 ноябрда Гент шаҳрида «Гент яраши» аҳдномасига қўл қўйилди. Бу аҳдномага мувофиқ, Голландия ва Зеландия штатлари билан жанубий вилоятларнинг Бош штатлари испанларга қарши бирликда кураш олиб бориш тўғрисида келишдилар. Аҳднома жанубда католицизмни сақлашни кўзда тутган, аммо шу билан бирга кальвииизмнинг эркинлигини ва шимолда черков мулкларининг давлат ихтиёрига олинганлиги фактини (секуляризацияни) тан олган эди. Бу аҳднома аслида сулҳ тузиш ҳақидаги шуичаки шартнома эмас, балки бутун мамлакатни испаплар зулмидан озод қилиш учун Нидерландиянинг шимолий ва жанубий вилоятларнинг унияси ёки иттифоқи ҳақидаги шартнома эди.
Шимолий ва жанубий вилоятлар ўз кучларини бирлаштирдилар, бу ҳол бир қанча вақт давом этди. Испания бутун Нидерландия устидан назоратни юргизолмай қолди. Филипп II ўз укаси, Лепанто ёнидаги жангда турклар устидан ғалаба қозониб донг чиқарган Дон Хуан Австрийскийни 1576 йил охирида Нидерландиянинг янги ҳокими қилиб тайипладп, аммо у Нидсрландияда ўзини худди душман мамлакатдагидек ҳис қилар эди.
Бош штатлар ДонХуан «Гент яраши» даги моддаларни қабул қилган тақдирдагина, уни Нидерландиянинг ҳокими деб танишга рози бўлди. Дон Хуан «Гент яраши»ни ёлғондан маъқуллаб, гўё бунинг далили учун (1577 йил 12 февралда) «абадий эдикт» деб аталган ҳужжатга қўл қўйди. Дон Хуан Брюсселга кирди, испан қўшинларини Нидерландиядан олиб кетиш тўғрисида буйруқ берди, аммо орадан бир оз вақт ўтгандан кейим штатлар билан алоқасини узди ва Брюсселни ташлаб чиқиб кетди. Нидерландияга қарши яна уруш бошлаш нияти борлигини деярли яширмади. Намюр қалъасини қўлга олгандан кейин Дон Хуан Бош штатларга қарши ҳужум бошлаш учун янги қўшин тайёрлай бошлади. 1578 йил январида Бош штатларнинг қўшинларига зарба беришга муваффақ бўлди. Аммо шу йилнинг октябрида Дон Хуан ўзидан аввалги ҳоким Рекензенсга ўхшаб тўсатдан вафот этди. Нидерландияликларнинг испан абсолютизмига қарши кураши энди катта муваффақият билан авж олиб кетиши мумкиндай бўлиб кўринарди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling