Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


-масала. Нидерландия инқилобининг бошланиши


Download 0.98 Mb.
bet294/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

2-масала. Нидерландия инқилобининг бошланиши. Испан ҳукмронлигидан норозиликнинг тобора чуқурлашиб бориши тез кунда испан абсолютизмига қарши оппозицион чиқишларда ўз ифодасини топди. Ҳукмдор Маргарита ҳузуридаги давлат кенгашининг аъзолари бўлган ва Нидерландиянинг энг йирик аристократларидан ВильгельмОранский, граф Эгмонт ва адмирал Г о о р н Филипп II ҳукуматига биринчи бўлиб қарши чиқдилар. Аристократик оппозициянинг чиқиши батамом лойял характердаги чиқиш эди. Испаниядан ажралиб чиқиш ёки Филипп II га қарши бош кўтариш аристократларнинг хаёлига ҳам келгани йўқ. Шундай бўлса ҳам, 60 йилларнинг бошларида аристократларнинг ҳукмдор Маргаритага қўйган талабларида қисман умум миллий талаблар ҳам йўқ эмас эди. Шу сабабли Нидерландия буржуазияси орасида бу талаблар кенг кўламда қўллаб-қувватланди. Оранский ва унинг дўстлари Нидерландияда епископлар сонининг оширилишига ва уларнинг инквизиторлик ҳокимиятига қарши норозилик билдирдилар. Гранвеллани ишдан бўшатишни, «еретиклар»га қарши қаратилган «плакатларни» юмшатишни, Бош штатларнинг чақирилишини талаб қилдилар. Аристократлардан ибрат олиб, дворянларнинг кенг доиралари абсолютизмга қарши ҳаракат бошладилар. 1565 йилда «Дворянлар битими» деган ном остида дворянлар иттифоқи ташкил бўлди. Вильгельм Оранский бу иттифоқни ташкил этишда бевосита иштирок қилди. Иттифоққа дворянлардан 2 мингга яқин киши аъзо бўлиб кирди, уларнинг бир қисми кальвинистлардан, бир қисми эса кальвинизм билан келишишга мойил бўлган католиклардан иборат эди.
Бирлашган дворянлар вакиллари 1566 йил 5 апрелда ҳукмдор Маргарита Пармскаяга петиция(талабнома) топширди, бу петицияда бир томондан, «Испаниянинг ҳазрати олий қиролига» бўлган садоқат изҳор қилинган бўлса, иккинчи томондан, инквизицияни бекор қилиш ва дарҳол Бош штатларни чақириш талаб қилинган эди.
Делегациянинг кўпчилик бўлиб келишидан ҳукмдор қўрқиб қолган эди, аммо Маргарита атрофидаги испан ва итальян амалдорлар нидерландиялик олий дворянларга нафрат билан қарадилар. Сарой аҳлларидан бири ҳатто уларни «гадойлар» (французча —«гёзлар») деб аташдан ҳам тортинмади.
Ҳукмдор петиция эгаларининг истакларини қиролга маълум қилишга ваъда берди. Орадан бир неча кун ўтгандан кейин ҳукмдор фармон чиқариб, 1550 йилги плакатни бир қадар енгиллаштарди. Аммо Филипп II нинг талабига кўра, ҳукмдор ўзи берган фармонни тезда бекор қилди.
Дворянлар иттифоқининг аъзолари ўз музокараларининг натижасидан жуда норози бўлдилар. Улар ўз партияларини «гёзлар» деган лақаб билан атай бошладилар. Дворянлар 5 апрелдаги муваффақиятсиз чиққан илтимосни эслатиб ва шу билан бирга уларнинг мамлакатини испанлар талаётганлигини кўрсатиш учун улар атайин ўз костюмларига гадойлик тўрвасининг тасвирини тиктириб юрадиган бўлдилар.
Шу орада, абсолютизмга қарши ҳаракат тобора кенгайиб борди. Дворянлардан ибрат олган кальвинчи буржуазия «Савдогарлар битими» деган ном остида ўз иттифоқини тузди. Кальвинизм тез ёйила бошлади. Амалда эса, ҳукумат кальвинистларни таъқиб қилишга энди ботинолмай қолди. Мамлакатда инқилоб бошланди. Испан абсолютизмига ва католик черковига қарши ҳаракатга шаҳар ва қишлоқларнинг кенг халқ оммаси қўшилди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling