Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Филипп II даврида абсолютизмга қарши оппозициянинг ўсиб бориши


Download 0.98 Mb.
bet293/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Филипп II даврида абсолютизмга қарши оппозициянинг ўсиб бориши. Карл V нинг вориси бўлган Филипп II замонида Нидерландия буржуазияси билан (шунингдек унга яқин турган бошқа гуруҳлар билан ҳам) абсолютизм ўртасидаги зиддиятлар кучайди. Филипп II ўз ҳукмронлигининг дастлабки йилларида Брюсселда яшади. Филипп II билан бирга Нидерландияда Испаниянинг кўп сонли қўшини ҳам турар эди. Испан қўшинлари Нидерландиядан туриб Францияга ҳужум қиларди. Испан қўшинлари амалда Нидерландияни оккупация қилиб, унинг бутун жанубий вилоятларига тиғиз жойлашиб олган эди. Испан қўшинларини боқиш бу вилоятлардаги аҳоли зиммасига оғир юк бўлиб тушарди. Филипп II протестантларга қарши чиқарилган фармонларни Карл V га қараганда раҳмсизлик билан турмушга оширди. Унинг даврида Нидерландиядаги католик черкови қўшимча яна бир қанча епископларни олиб келди, илгари вақтларда Нидерландиянинг маҳаллий дворянлари қисман фойдаланиб келган монастир ерлари эндиликда епископларни боқиш учун ажратиб берилди. 1559 йилда Филипп II Испанияга кетиб, ўз синглиси Маргарита Пармскаяни Нидерландиянинг ноиби, габсбурглик амалдор (асли эса Франш-Контедан чиққан бургундиялик) кардинал Гранвеллани Маргарита ҳузурида биринчи министр қилиб қолдирди. Испан қўшинлари фақат 1561 йилда Нидерландиядан олиб чиқиб кетилди.
Филипп II «ереслик касалига мубтало бўлган» бу мамлакатга, унинг сиёсий имтиёзларига, Нидерландия шаҳарларидаги плебейларнинг шовқин-суронларига у жуда қаттиқ нафрат кўзи билан қарар эди. Филипп II Нидерландияга солиқлар ундириш мумкин бўлган резервуар деб қарарди ва бу масалада ўз отасидан ҳам ўтиб тушған эди. Карл V ташқи савдо масаласида Нидерландия буржуазиясига ҳар ҳолда бир қадар ёрдам кўрсатган эди. Аммо Филипп II буни ҳам қилмади. Германияни у энди идора қилмас эди. Испанияда у испан савдогарларига катта йўл очиб бериб, Нидерландия савдогарларининг Севилияга ва Пиреней ярим оролидаги бошқа портларга киришларини чеклаб қўйди. Нидерландияга кўплаб миқдорда олиб чиқиладиган испан жунига 1560 йилда бож солиғи(пошлина) кескин оширилди. Бу эса Нидерландия саноати учун айниқса зарур бўлган ана шу хом ашёнинг Нидерландияга импорт қилинишининг анча камайишига олиб келди. Филипп II нинг Англия билан муносабатларининг кескинлашуви Нидерландия савдосига ғоят ёмон таъсир кўрсатди; Англия Нидерландия савдосининг қисқариши натижасида Нидерландия савдогарлари ва мануфактурачилари кўплаб банкрот бўлдилар, экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи меҳнаткашлар оммаси орасида ишсизлик авж олди. Испан абсолютизмидан Нидерландия буржуазиясининггина эмас, балки кенг аҳолининг ҳам норозилиги тобора кескин ва яққол миллий тус ола бошлади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling