Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet292/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Нидерландиянинг сиёсий тузуми. Ўрта асрлар даврида Нидерландия бир неча ўнлаб майда феодал давлатлардан — герцогликлар, графликлар, епископликлардан ва бошқа шунинг сингарилардан иборат эди. Уларнинг бир қисми француз феодал монархияси тизимига кирган эди (Фландрия, Артуа ва бошқа ғарбий вилояттлар), бир қисми (Брабант, Голландия ва бошқа шарқий районлар) Германия империяси таркибида ҳисобланар эди.
XIV—XV асрлар давомида Бургундия герцоглари Нидерландиянинг турли ерларини ўз қўл остларида бирлаштира олдилар. 1477 йилда Бургундия герцоглигининг ўзи француз қироли Людовик XI нинг қўлига ўтгандан кейин Нидерландия ерлари Мария Бургундскаянинг (Карл Жасурнинг қизи) эри бўлмиш Максимилиан Габсбургга тегди. XVI аср бошларида бошқа бир сулоланинг никоҳи натижасида, яъни Максимилианнинг ўғли — Филипп I нинг Хуанага уйланиши натижасида (Хуана — Фердинанд Арагонский билан Изабелла Кастильскаянинг қизи эди) Нидерландия Испанияга ўтди. Филипп I билан Хуананинг ўгли Карл I (V) Гент шаҳрида туғилди. Фламанд тили унинг она тили эди.
Карл V замонида Нидерландиянинг сиёсий тузуми ўзига хос бир ўткинчи характерда эди. Габсбурглар хонадонидан чиққан корольимператорнинг олий ҳокимияти остидаги Нидерландия ҳали ўзўзини идора қилиш элементларини сақлаб қолган эди. Нидерландиядаги ўн етти вилоятнинг ҳар бирида ўз провинциал штатлари, алоҳида судлари, маҳаллий тоифачилик имтиёзлари, қисман шаҳарларнинг ўзига хос кўпдан-кўп енгилликлари бор эди. 1464 йилдан, яъни Бургундия герцоглари замонидаёқ Бош штатлар мажлис қура бошлаган эди. Бош штатлар вилоят штатларининг вакилларидан иборат бўлар эди. Бургундия герцоглари даврида бўлгани каби, Габсбурглар даврида ҳам солиқлар жорий қилиш масалаларини Бош штатлар ҳал қиларди. Бу вақтга келиб ҳар қандай аҳамиятини йўқотган француз Бош штатларининг аксича, Нидерландиянинг Бош штатлари тоифали вакиллар мажлиси сифатида мунтазам суратда чақирилиб турар эди, лекин шуни айтиш керакки. Бош штатларни чақириш энди қирол ихтиёрида эди. Иккинчи томондан, мустабидлик билан иш кўрувчи Карл V айрим вилоят ва шаҳарларнинг имтиёзларини доим бузиб келарди. 1539 йилда халққа солиқлар солиш билан уни қўрқитмоқчи бўлганда қирол туғилиб ўсган Гент шаҳрида қўзғолон чиқди, император бунинг учун жазо тариқасида шаҳарни ҳамма эски хартиялардан маҳрум қилди ва ундан катта миқдорда жарима тўлаттирди. Нидерландияда Карл V ундирган жами солиқлар 2 миллион олтин пулга етди, ҳолбуки, Карл V нинг ўзига қарашли барча ерларидан унинг хазинасига тушадиган даромад 5 миллион олтинга баравар эди.
Дуруст, Нидерландияни идора қилишни марказлаштириш масаласида Карл V баъзи бир ишлар қилди. У Нидерландиянинг чегарасини кенгайтирди, барча вилоятлар учун умумий бир ҳукумат ва иккита марказий кенгаш — суд ва молия кенгашлари (Брюсселда) ташкил қилди. Карлнинг ҳомийлигида йирик буржуазия, айниқса Антверпен шаҳридаги йирик буржуазия Испания ва Германия билан олиб борилган савдосотиқдан катта фойда олар эди. Аммо Нидерландия ерларининг Габсбурглар монархияси таркибига кирганлигидан келадиган бу ва шунга ўхшаш баъзи бир бошқа фойдалардан кўра Габсбурглар давлат хазинасини беҳад талаши натижасида келган зарар анча ортиб кетар эди. Карл V қироллик қилган замонда Нидерландия амалда Испаниянинг бир вилоятига айлана борди ва агар Нидерландия гуллаб-яшнаган экан, бундан фақат Испания баҳраманд бўлар эди. Карл V нинг Нидерландиядан ундирган катта-катта солиқлари қирол томонидан олиб борилган, аммо Нидеоландиянинг умумий манфаатларига мутлақо алоқаси бўлмаган урушларга сарф қилинар эди. Нидерландия жамиятининг буржуазияси ва бошқа гуруҳлари билан абсолютизм ўртасидаги зиддият тез орада янги шаклда ҳам намоён бўлди. Бой ва стратегик жиҳатдан жуда муҳим бўлган мамлакат устидан ўз назоратини кучайтиришга ҳаракат қилган Карл шу мақсадни кўзда тутиб, абсолютизмнинг энг муҳим қуролларидан бири бўлган католик черковига мурожаат қилди.
Аммо иқтисодий жиҳатдан тараққий қилган илғор Нидерландияда аҳоли протестантизмнинг жуда хилма-хил шаклларига олдинроқ эътиқод қўйган эди.
Йирик дворянлар мўътадил лютеранликни афзал кўрардилар, ўрта ва майда дворянлар ва айниқса шаҳарликлар кальвинизмни афзал кўрардилар, бой деҳқонлар ҳам кальвинизмга мойил эдилар.
Шаҳарлардаги плебей элементлар орасида ҳаммадан кўра анабаптизм шуҳрат қозонди. Юқорида кўриб ўтганимиздек, XVI асрнинг 30 йилларида голландиялик анабаптистлар ҳатто анабаптизмнинг ватани бўлган Германияда ҳам етакчилик ролини ўйнадилар. Нидерландиядаги протестантизмнинг ҳамма оқимларини Карл V ваҳшиёна суратда бостирди. «Ерес»ларни қидириб топиш ва йўқотиш учун нидерландиялик епископларга инквизиторлик ҳуқуқлари берилди. Император «еретиклар»га қарши бир қанча махсус фармон (плакат)лар чиқарди. 1550 йилги плакат айниқса даҳшатли эди, бу плакатда айтилишича, фақат «еретиклар»гина эмас, балки уларга бирор хил ёрдам кўрсатган уларнинг ётар-турари учун ўз уйидан жой берган ёки улар бйлан дўстларча гаплашган ҳар бир эркакнинг боши қилич билан кесилар, аёл киши бўлса, тириклайин ерга кўмилар ва уларнинг мол-мулки мусодара қилинар эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling