Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
Таянч тушунчалар:
XV аср охири — XVI аср бошларида Нидерландиянинг иқтисодий тараққиёти. Ўрта асрларда Нидерландия тўғрисида гапирилганда Рейн, Маас ва Шельда дарёларининг қуйи оқимидаги ва Шимолий денгиз бўйларидаги «этак ерлар» (Нидерландия сўзининг асл таржимаси шундайдир) назарда тутилар зди. Бундан илгарироқ бу ерлар (Юқори Лотарингиядан ва унинг Мец, Гиуль, Верден ва шунинг сингари бошқа шаҳарларидан фарқ қилиб) Қуйи Лотарингия деб ҳам аталар эди. Бу ўлканинг саноат жиҳатидан олдинроқ тараққий қилиши унинг характерли хусусияти эди. Фриз мовутлари Карл Буюк замонидаёқ донг чиқарган эди. XIII—XIV асрларда Фландрия (Фламанд) мовут саноати билан фақат Флоренция мовут саноати рақобат қилар эди, холос. «Фландриянинг эски обод шаҳарлари» бўлмиш Брюгге, Ипр, Гент шаҳарларига инглиз, француз ва немис шаҳарларининг узоқ вақтгача ҳаваси келиб юрди, чунки улар юқори сифатли мовут ишлаб чиқаролмас эди. XV асрда Фландрияда Антверпен деган янги саноат ва савдо маркази ўсиб чиқди, бу шаҳар Шельда дарёсининг денгизга қуйиладиган жойидан сал нарироқда эди. Буюк географик кашфиётлар натижасида Антверпен Ҳиндистон ва Америкадаги мустамлакалар билан боғланган жаҳон портига айланди. Аммо Антверпен саноат маркази сифатида ҳам тараққий қилди, шу билан бирга, Фландриянинг эски шаҳарларидан фарқ қилиб, Антверпенда ишлаб чиқаришнинг цех шакли эмас, балки мануфактура шакли ривожланди, мануфактура шакли эса қишлоқдаги хонаки, капиталистик кустар саноатига асосланган эди. Фландрия билан қўшни бўлган Брабантда XV—XVI асрларда Брюссель каттагина саноат маркази ҳисобланар эди, бунда ҳам мовут ишлаб чиқариш саноатининг бир қисми цех саноати характерида, бир қисми мануфактура саноати характерида эди. Фландрия билан Брабант Жанубий Нидерландиянинг асосий вилоятлари бўлиб, улар иқтисодий жиҳатдан анча тараққий қилган эди. Нидерландиянинг жанубида — Намюр, Льеж, Люксембургда бой темир конлари бўлиб, бу ерда металлургия саноати кенг кўламда ривожланган эди. Нидерландиянинг жанубидаги Францияга ёндош бўлган жануби-ғарбий вилоятлар — Геннегау, Артуа аксинча, асосан деҳқончилик вилоятлари эди. Нидерландиянинг шимолида энг тараққии қилган вилоятлар Зеландия, Голландия ва Утрехт эди. Бу ерда (Лейден ва Утрехт шаҳарларида) ҳам мовут саноати ривожланаётган эди. Бу вилоятларда мовут саноатидан ташқари, зиғир толасидан газлама тўқиш, суруп ва шойи тўқиш саноати анча тараққий қилди. Кўпроқ савдо вилояти бўлган Голландия кемасозлик, пароходчилик ва балиқ овлашнинг маркази эди. XVI асрда тез ривожланган Амстердам шаҳри океан орқали савдо, кредит операциялари ва биржа битимлари жиҳатидан Антверпеннинг жиддий рақобатчиси бўлиб қолди. Нидерландиянинг чекка шимоли-шарқий вилоятлари Гельдерн, Овериссель, чекка жануби-ғарбий вилоятлар сингари соф деҳқончилик районлари эди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling