Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


ДЕҲҚОНЛАР УРУШИ МАҒЛУБИЯТИДАН КЕЙИН РЕФОРМАЦИЯНИНГ


Download 0.98 Mb.
bet286/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

ДЕҲҚОНЛАР УРУШИ МАҒЛУБИЯТИДАН КЕЙИН РЕФОРМАЦИЯНИНГ
РИВОЖЛАНИШИ.
Императорнинг протестант князларга қаршиуруши. Аугсбург диний сулҳи. Деҳқонлар урушининг мағлубиятга учраши Лютер реформациясининг ўзини хавф остида қолдирди. Феодал католиклар лагери 1525 йилдан кейин Германияда католик черковининг ҳукмронлигини тўла тиклашга ҳаракат қилди. Аммо бу вақтгача черковдан секуляризация қилинган жуда катта мулкни эгаллаб олишга улгурган империя князларининг кўп қисми бундай реставрацияга қарши эди. Император ва унга тарафдор бўлган католик князлари билан лютеран дини ёки ўша вақтда протестантлик дини деб аталган мазҳабдаги кўпчилик князлар ўртасида уруш бошланди.
Протестант князларнинг императорга қарши қаратилган иттифоқи 30- йилларнинг бошидаёқ (Шмалькальден иттифоқи) тузилган эди. Лекин у вақтдаги ташқи сиёсат (Франция ва Туркия билан олиб борилган уруш) Карл V нинг эътиборини кўп вақтгача четга қаратиб турди. Князлар эса бундан фойдаланиб, ўз ерларини черков ҳисобига кенгайтиришда давом этдилар. Фақат 1546 йилда Франциск I билан сулҳ тузилгандан кейингина Қарл V Италиядан ўзи билан бирга 40 минг кишилик энг сара испан пиёда аскарларини олиб келиб, князларга қарши уруш (Шмалькальден уруши) бошлади. Князлар жуда тез таслим бўлдилар. Эльбадаги Мюльберг ёнида бўлган жангда (1547 йил 24 апрель) император зўр зафарга эришди ва унга қарши князларнинг бош раҳбари бўлган Саксония курфюрсти Йоганн Фридрихни асир олди. Карл V католицизмни тамомила тиклашга тайёргарлик кўриб, айни замонда имиерия князларининг территория соҳасидаги ҳуқуқларини камайтирди. Лекин бу ҳол узоқ давом этмади.
Император қудратининг ошиб бориши протестант князларининг ҳам, католик князларининг ҳам унга қарши кенг коалицияси майдонга келишига сабаб бўлди. Папанинг ўзи ҳам Карл V га қарши тузилган князлар блокини зимдан қувватлади. Князлар қўққисдан императорга ҳужум қилиб (1552 йилда) ўша пайтда Инсбрукда яшаб турган Карл V ни қўшни Қаринтияга қочишга мажбур қилдилар. Каринтияни унинг укаси Ферденанд бошқарарди.
Узоқ вақт давом этган сулҳ музокараларидан кейин, 1555 йилда Қарл V билан князлар ўртасида Аугсбург сулҳи деб ном олган сулҳ тузилди. Бу шартномага мувофиқ аҳолининг қайси динга эътиқод қилишини белгилаш ҳуқуқи маҳаллий князларга берилди «Мамлакат кимники бўлса, дин ҳам ўшаники» деган принцип эълон қилинди.
Карл V ўз режаларининг тамомила барбод бўлганига тан бериб, шу куниёқ тахтдан воз кечди. Империя тахти унинг укаси Ферденандга топширилди. Шундан бир неча ойдан кейии (1556 йилда) Испания, Нидерландия ва Италиядаги ерлар Карл V нинг вориси бўлган ўғли Филипп II нинг қўлига ўтди.
Карл V сиёсатининг барбод бўлиши Германия учун марказий ҳокимиятнинг янада заифлашувини ҳамда мамлакатда феодал тарқоқлигининг янада кучайганини билдирар эди. .

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling