Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet283/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Франкониядаги қўзғолон. Франкониядаги қўзғолон 1525 йил март охирларида бошланиб, 1525 йил апрель бошларида айниқса кучайиб кетди. Бунда ҳам деҳқонларнинг биринчи қуролли отряди тузилди. Франкониядаги отрядларнинг таркиби Швабиядаги отрядларникидан кўра анча мураккаб эди. Деҳқонлар билан бирликда кўпгина рицарлар ҳам ҳаракатга қўшилди. Рицарлар деҳқонларнинг отрядларида кўпроқ командирлик вазифаларида эдилар. Бир қанча шаҳарлар, чунончи, Роттенбург, Гейльбронн, Вюрцбург ва бошқалар ҳам Франкониядаги қўзғолончиларга қўшилди.
Франкониядаги энг катта отрядлар: 1) Роттенбург шаҳри районида тузилган ҳамда С т е ф а н ф о н М е н ц и н г е н ва Флориан Гейер деган рицарлар бош бўлган Тауберталь лашкари (Гейер отряди «Қора отряд» деган алоҳида ном олган эди); 2) маркази Гейльбронн шаҳрида бўлиб, Г е о р г Мецлер деган деҳқон ва ВендельГиплер деган дворян бошчилик қилган Оденвальд лашкари; 3) ЯковРорбах деган деҳқон бошчилигидаги (Неккар дарёси водийсида тузилган) неккар лашкари ва 4) Вюртембергда бюргер Фейербахер бошчилигидаги «Порлоқ деҳқон отряди» эди. Оденвальд ва Неккар лашкарлари 1525 йил апрель ойи ўрталарида «Порлоқ отряд» номли умумий бир қўшин бўлиб бирлашдилар. Қўшинларга Ге ц фон Берлихенген деган рицарь бошчилик қилди.
Франкониядаги қўзғолончилар юзлаб қаср ва монастирларни босиб олдилар ва вайрон қилдилар. «Порлоқ отряд» босиб олган энг катта қасрлардан бири граф Гельфенштейнга қарашли Венсберг қасри эди. Деҳқонларга нисбатан шафқатсизлиги билан ном чиқарган граф Гельфенштейнни қўзғолончилар ушлаб олиб ўлдирдилар. Бошқа маҳаллий феодалларни товон тўлашга мажбур этдилар. Франкониядаги қўзғолончилар ҳам ўзларининг дастур талабларини ишлаб чиқдилар. Бу дастур талаблар «Гейльбронн дастури» деган ном билан машҳурдир. Бу дастурни асосан ВендельГиплер таҳрир қилган эди.
«Гейльбронн дастури» 1525 йил май ойининг 9—12 кунларида тузилган эди. Франкониядаги ҳаракатга қатнашган қўзғолончиларнинг турли-туманлиги бу дастурнинг мазмунидан ҳам аниқ кўриниб турибди. «Гейльбронн дастури» нинг бир неча моддаси (у ҳаммаси бўлиб 14 моддадан иборат) рицарларнинг манфаатларини кўзда тутиб тузилган. Рицарлар давлат мулкига айлантирилган черков мулки фондидан ер билан таъмин этилиши лозим бўлган. Империя судида улар анча ўрин тутиши керак бўлган. Дастур бюргерларга ички божхона чегараларини йўқ қилишни, ягона пул, узунлик ва вазн ўлчови жорий қилишни, эски патриций корпорациялари қўлидаги савдо монополиясини бекор қилишни ва шунингдек империя судига қатнаштиришни ваъда қилган эди. Империянинг марказий ҳокимиятини мустаҳкамлаш масаласи (князликларга бўлиниб кетишга қарама-қарши ўлароқ) дастурда яққол кўриниб турар эди. Деҳқонлар масаласида эса «Гейльбронн дастури» деҳқонларни крепостной қарамликдан тўлов бериш бараварига озод қилиб, эркин ер эгаларига айлантиришни талаб қилган эди. Тўлов шартлари эса жуда оғир эди. Деҳқонларга бир йиллик тўловларига (оброк, баршчина ҳақи ва ҳоказоларга) йигирма баравар келадиган тўловни бир йўла бериш таклиф этилган эдики, бундай тўловни ўзига тўқ, бадавлат хонадонгина бера олар эди. Деҳқонлардан тортиб олинган жамоа ерларини яна ўзларига қайтариб бериш ҳақида Швабиянинг «Ўн икки моддасида» кўрсатилган талаблар «Гейльбронн дастурида» («Ўн икки моддага изоҳ» деб аталган қисмда) рад қилинган эди.
«Гейльбронн дастури»нинг буржуа характерда бўлганлиги жуда равшандир. Гейльбронн дастури кенг деҳқонлар оммасини қаноатлантира олмас эди. «Ўн икки модда»да қўйилган демократик талабларнинг бюргерлар томонидан ревизия қилиниши деҳқонларнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлди. Аммо «Гейльбронн дастури» амалга ошмай қолди.
Гейльброннда худди дастур муҳокама қилинаётган вақтда, Трухзес Вейнгартен сулҳидан кейин Швабияда тинч фурсат бошлангандан фойдаланиб Франкониядаги қўзғолонни бостирмоқда эди. 12 майда Трухзэс (Беблинген ёнидаги жангда) Фе-йербахериинг Вюртенберг отрядини тор-мор қилди. Асир олинган Яков Рорбах Трухзес буйруғига мувофиқ секин ёниб турган ўтда куйдирилди.
Франконияликларнинг 20 минг кишидан иборат асосий кучлари бу вақтда Вюрцбургга яқин жойда Фрауэнберг қалъасини қамал қилаётган эдилар. Гец фон Берлихенген бошчилигидаги «Порлоқ отряд» Гиплер маслаҳатига мувофиқ Трухзес томонга қараб кетди. Лекин қўзғолончи қўшинлар тарқалиб кета бошлаган эди. Қўзғолончиларнинг кўпи ўз қишлоқларига маҳаллий князларнинг жазо отрядлари юборганликларини эшитиб, қўшинларини ташлаб кета бошлади. Гец фон Берлихингеннинг ўзи эса Трухзес билац музокара бошлаб, қатъий жанг арафасида ўз армиясини ташлаб кетиб, хоинлик қилди. Ҳарбий бошлиқсиз қолган франкониялик қўзғолончилар Трухзес ландскнехтларининг тазйиқига бардош бера олмадилар. Улар 2 июнда Кёнигсгофен ёнида Таубер дарёси бўйида тамомила тор-мор қилинди. Шундан икки кун кейин, 4 июнда Трухзес Зульцдорф ёнида Флориан Гейер бошчилигидаги «Қора отряд»нинг қолган-қутганларини ҳам янчиб ташлади. 7 июнда Трухзес Вюрцбургни ҳам қуршаб олди. У Вюрцбург патрицийларининг хоинлиги туфайли шаҳарни ишғол қилишга муваффақ бўлди ва франконияликларнинг ҳали 5 мингга яқин кишиси қолган сўнгги отрядини куролсизлантирди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling