Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Шарқий Альп округларида деҳқонлар ҳаракати
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Деҳқонлар урушининг енгилиш сабаблари ва унинг тарихий аҳамияти.
Шарқий Альп округларида деҳқонлар ҳаракати. 1525 йилги деҳқонлар қўзғолони империянинг жануби-шарқидаги Зальцбург архиепископлигига ҳамда Габсбургларнинг мерос ерларидаги Тироль, Штирия, Қаринтия ва Крайнага ёйилди. Қўзғолон кўтарган деҳқонлар орасида немис деҳқонларигина эмас, балки кўп ҳолларда бу территориядаги маҳаллий аҳолининг аксариятини ташкил қилувчи кўпгина славянлар ҳам бор эди. Ҳаракат Тиролда айниқса муваффақиятли ривожланди. Бу ерда Мюнцериинг издошларидан бири, ҳарбий ишни яхши эгаллаган Михаэль Гейсмайер қўзғолончи деҳқонларнинг йўлбошчиси бўлган эди. Унинг раҳбарлигида деҳқонлар Тиролдаги кўпгина қалъаларни эгалладилар ва кўп миқдордаги монастирларни вайрон қилдилар. Гейсмайерга айни вақтда Швабия, Бавария ва Австрия феодалларига, шунингдек Зальцбург архиепископи қўшинларига қарши кураш олиб боришга тўғри келди. Бир қатор шиддатли жангларда Гейсмайер бу қўшинларнинг бирлашувига имкон бермай, уларни тор-мор қилди.
1526 йилдагина феодалларнинг куч жиҳатдан устун қўшинлари қуршовида қолган Гейсмайер чекинишга мажбур бўлди. Аммо у қуршовдан чиқиб, ўз отрядларини Австрия Альплари орқали Венеция территориясига эсон-омон олиб чиқиб кетишга муваффақ бўлди. 1527 йилда ёлланган қотил 1525 йилги деҳқонлар урушининг ғайратли ва талантли йўлбошчиларидан бири бўлган Гесмейернинг умрини завол қилди. Деҳқонлар урушининг енгилиш сабаблари ва унинг тарихий аҳамияти. 1525 йилги деҳқонлар уруши мағлубиятга учради. Бу мағлубиятнинг сабаблари жуда равшандир. Деҳқонларнинг тарқоқлиги, уларнинг партикуляризми, феодалларга ишонувчанлиги, деҳқоилар ўртасидаги бадавлат элементларнинг «хўжайинлар» билан келишувга мойил бўлганлиги муқаррар мағлубиятга олиб келмай иложи йўқ эди. Бунда деҳқонларнинг иттифоқчилари ҳам анчагина айбдордир. Рицарлар майда феодал-крепостниклардан иборат бўлганликлари сабабли қўзғолон кўтарган деҳқонларга ҳақиқий раҳбар бўлолмас эдилар. Феодал тузумини йўқотишда рицарлардан кўра кўпроқ манфаатдор бўлган бюргерлар ҳам аслида деҳқонларга доим бевафолик қилдилар, уларнинг манфаатига хиёнат қилдилар. Бюргерлар реформациясининг идеологи ва йўлбошчиси бўлган Лютернинг ўзи ҳам деҳқонлар урушини қоралаш учун ишлатмаган сўзи қолмади. Деҳқонлар уруши айни қизғин пайтда, бундан ғазабга келган Лютер: «Қутурган итни қандай ўлдирсалар, уларни (яъни деҳқонларни) ҳам ошкорами, яширинчами уриб, бўғиб, найза суқиб ўлдириш керак», деб ёзган эди. Буржуа муносабатлар вужудга келаётган даврда буржуа-демократик ҳаракатга раҳбарлик қилиш вазифаси тарихий жиҳатдан буржуазия зиммасига тушар эди. Аммо XVI асрда немис буржуазияси ҳали етилмаган, миллий буржуазия қатлами бўлиб таркиб топмаган, ўрта аср бюргерлиги доирасидан чинакам чиқиб кетмаган зди. Германиянинг феодал тарқоқлиги туфайли ҳамма қатламларнинг, шу жумладан, буржуазиянинг ҳам ҳаракатида маҳаллийлик ва чекланганлик таъсири ҳали кучли эди. Улуғ деҳқон уришини мағлубиятга олиб келган асосий сабаблардан бири немис бюргерларининг кўп вақт хоинлик қилганлигидир. Шаҳарлардаги плебей элементлар деҳқонлар қўзғолонига жиддий ёрдам кўрсатди. Лекин улар ҳам заиф эди ва ўзлари ҳам етарли даражада уюшмаганликлари сабабли деҳқонлар ҳаракатига бошчилик қилолмадилар. Тамомила таркиб топиб, яхши уюшган кучгина деҳқонлар ҳаракатига бош бўла олар, ғолибона демократик инқилобнинг етакчиси бўла олар эди. Аммо XVI асрда Германияда капитализмнинг биринчи куртаклари эндигина пайдо бўла бошлаган эди. Ҳали у вақтда ишчилар гуруҳининг ўзи йўқ эди. Лекин, ҳар ҳолда, 1525 йилги деҳқонлар уруши енгилганига қарамай, ўзининг партикуляризмига, XVI асрнинг биринчи чорагида Германияда ижтимоий муносабатларнинг етук бўлмаганлигига қарамай, ғоят катта тарихий аҳамиятга эга бўлди. Бу уруш Германия тарихининг қаҳрамонона даври эди. Меҳнаткаш гуруҳларнинг янги даврдаги тарихий курашлари учун деҳқонлар урушидан олинган энг муҳим сабоқ— ишчилар билан деҳқонлар иттифоқининг зарурлиги ҳақидаги сабоқдир. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling