Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1525 йилги деҳқонлар уруши.
Рицарлар қўзғолони. «Лютернинг черковга қарши исёнга чақириши иккита сиёсий қўзғолонга сабаб бўлди: аввал 1523 йилда Франц фон Зиккенген бошчилигида паст даражали дворянлар қўзғолони кўтарилди, сўнгра— 1525 йилда Улуғ деҳқонлар уруши бошланди».
Рицарлар қўзғолони Рейн вилоятида бўлди. Бу вилоятдаги ва қисман унга қўшни бўлган Франкония ва Швабиядаги рицарлар 1522 йил августида Ландау шаҳрида съездга тўпландилар ва олти йил муддатга иттифоқ туздилар. Бир неча қаср эгаси Франц фонЗиккенген(1481—1523) бу иттифоққа бош бўлди. 1522 йил сентябрда Зиккенген 6—7 минг кишилик рицарлар отряди билан Трир архиепископи Рихардга қарши отланди. Зиккенген архиепископнинг пойтахти Трирни жуда тез эгаллаб олишга умид боғлаган эди. Аммо рицарлар шаҳарни ололмадилар. Қўшни князлар — Пфальц курфюрсти билан Гессен ландграфининг қўшинлари архиепископга ёрдамга келишди. Уларнинг қўшини 30 минг кишига яқин эди. Зиккенген ва унга қўшилган Гуттен рицарларга шаҳарликлар ёрдам беради деб ишонган здилар, лекин уларнинг бу умидлари бутунлай пучга чиқди. Шаҳарликлар рицарларга савдони ривожланишига халақит берган ва мамлакатда доимо анархия вужудга келтирган босқинчилар ва таловчилар деб қарашда давом этардилар. Деҳқонлар ҳам рицарларга ишонмадилар, уларни хўжайинлар ва эзувчилар деб ҳисоблардилар. Князлар рицарларни Трирдан улоқтириб ташлаб, ўзлари Зиккенген ер мулкига қараб юрдилар. Князлар унинг бош қасри бўлган Ландштулни ишғол қилганларида Зиккенген оғир ярадор бўлиб, қасрга кириб келаётган ғолиблар кўз олдида ўлди. Рицарлар қўзғолони мағлубиятга учради. Шу вақтдан бошлаб немис рицарлари ҳар қандай сиёсий мустақилликдан маҳрум бўлдилар. Улар тамомила князларга тобе бўлиб қолдилар, чунки эксплуататорлик манфаатларининг бир хил бўлиши уларни князлар билан боғлар эди. 1525 йилги деҳқонлар уруши. Деҳқонлар уруши деб ном олган деҳқонлар қўзғолони тамомила бошқа характерда эди. 1522— 1523 йиллардаги рицарлар ҳаракати тор тоифачилик тусида бўлган бўлса, 1524—1525 йиллардаги деҳқонлар уруши бунга қарама-қарши равишда кенг, оммавий халқ ҳаракати тусини олди ва Германия территориясининг катта қисмига ёйилди ҳамда эски феодал социал сиёсий тузумининг бутун негизини қўпориб ташлаш хавфини туғдирди. Деҳқонлар уруши уч асосий районга: 1) Швабия, 2) Франкония ва 3) Тюрингия — Саксонияга ёйилди. Қўзғолоннинг бу учта асосий районидан ташқари, бошқа районлар ҳам ҳаракатга тортилди: ғарбда — Эльзас, шарқда — Тиролдаги Юқори Австрия, Штирия, Каринтия ва Крайнадаги Альп тоғи районларида ҳаракат бошланди. Шарқий районларда ҳаракат 1526 йилда ҳам, яъни ғарбда ҳаракат бостирилгандан кейин ҳам давом эта берди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling