Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet277/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Реформациянинг бошланиши. Германияда XVI аср бошида ниҳоят даражада кескинлашиб кетган ижтимоий зиддиятлар оқибат натижада кенг инқилобий ҳаракатга айланди. Р е ф о р м ац и я, яъни папа католик черковига қарши ҳаракат бу инқилобий ҳаракатнинг биринчи даври эди. «Ҳар бир мамлакатда дунёвий феодаллар билан алоҳида-алоҳида кураш бошлашдан аввал унинг бу муқаддас марказий ташкилотини йўқ қилиш лозим эди». Герман реформациясининг бошланиши Мартин Лютер номи билан боғлангандир.
Мартин Лютер (1483—1546) бадавлат бюргер оиласидан чиққандир. У Саксониядаги Эйслебен шаҳрида туғилган. У 1501 йилда Эрфурт университетини битириб чиққандан кейин монах ва руҳоний бўлди. 1509 йилда Саксонияда эндигина очилган Виттенберг университетида фалсафа ва теология профессори бўлиб ишлади. Бир томондан, ўрта аср мистикларининг (Тоулер ва бошқалар) асарлари билан танишиши, иккинчи томондан, машҳур чех реформатори Ян Гус асарларини ўрганиши орқасида Лютер католик черкови қабул қилган догмага бутунлай қарама-қарши бўлган хулосага келди. Қатолицизмнинг инсонни «хайрли ишлар орқали гуноҳлардан пок қилиш» (профессионал руҳонийлар томонидан амалга ошириладиган маросимларни бажариш ҳам шу ишлар жумласига киради) ҳақидаги таълимотига қарши чиқиб, Лютер «инсонни эътиқод билан пок қилиш» таълимо-тини ривожлантирди ва бунда у ҳар бир айрим динга ишонувчи кишининг шахсий диний кечинмаларини, кайфиятини кўзда тутди. У қадимги пайғамбарлардан бирининг китобидан ўқиб олган «тақводор кишига эътиқодли бўлишнинг ўзи кифоя» деган иборани севиб ишлатарди. Лютернинг янгича қарашларида аввало ўзига хос диний индивидуализм намоён бўлган эди. Дин, Лютернинг фикрича, алоҳида киши — индивиднинг худога муносабати бўлиб, худо ҳеч қандай руҳоний, «илоҳий» кишиларнинг воситачи бўлишига муҳтож эмас. Лютер таълимотида профессионал руҳонийларнинг оддий фуқаролар устидан доимий восийлиги ва назоратига қарши норозилик бор эди,— бу эса клерикализмга, яъни руҳонийларнинг худди шу ҳукмронлиги принципига асосланувчи бутун ўрта аср черков ташкилотини рад этишга олиб борарди.
Лютер таълимотида яна бир муҳим жиҳат бор эди. Лютер муқаддас китобни, яъни тавротни муқаддас ривоятдан афзал деб биларди. Муқаддас ривоят эса католик черкови назарида қисман кейинроқ вужудга келган черков адабиётидан («черков авлиёлари»нинг ижодлари), қисман ҳар хил қонунлардан, яъни ҳар хил черков йиғилишларида қабул қилинган ёқи турли вақтларда ҳар хил папалар томонидан қарорлар («декретлар») тариқасида чиқарилган қонун актларидан иборатдир. Бу билан Лютер мураккаб иерархиядан, дабдабали маросимлардан, феодал черков ер эгалигидан ва ҳоказолардан холи бўлган соддароқ ва демократроқ илк христианликни энг кейинги христианликка, феодаллаштирилган, бюрократлаштирилган ўрта аср католик христианлигига қарама-қарши қилиб қўйди.
Аслида эса, Лютер ўзининг бу қарашларида, ўрта аср бюргерларининг «жўн черков» ўрнатиш керак деган азалги талабинн ривожлантирган эди.
«...Бюргер бидъати илк христиан черковининг оддий тузуми тикланишини ва руҳонийларнинг алоҳида тоифасини тугатишни талаб қилди. Бу жўн тузум монахларни, прелатларни, рим куриясини, хуллас черков учун қимматли бўлган ҳамма нарсани бекор қилар эди».

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling