Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ульрих фон Гуттен.
Рейхлин ва Рейхлин низоси. Рейхлин ҳам жуда катта филолог эди. У бир неча университетда грек ва қадимий яҳудий тилидан дарс берарди. Қадимий яҳудий адабиётининг билимдони бўлган Рейхлин яҳудий тилидаги китобларнинг куйдирилишига қарши 1509—1510 йилларда норозилик билдириб чиққан эди, яҳудий тилидаги китобларнинг куйдирилишини эса Кёльндаги теология(илоҳиёт) профессорлари талаб қилган эдилар. Гуманистлар, жумладан, Эрфурт тўгарагининг аъзолари Рейхлинни қўллаб-қувватладилар. Обскурантлар, схоластлар, биринчи навбатда Кёльн университетининг профессорлари орасидаги схоластлар Рейхлинга қарши кўтарилдилар. Кўп ўтмай бу низо яҳудий тилидаги китоблар тақдири масаласи доирасидан чиқиб кетди. Кейин бу низо фикр эркинлиги учун, илмий текшириш методлари учун, янги илмий-адабий оқим бўлган гуманизмнинг яшаш ҳу-қуқи учун курашга айланди. «Жоҳилларнинг мактублари» деган асар обскурант-схоластларга қарши «рейхлинчилар» олиб борган курашшшг ғоят катта ёдгорлигидир. Бу икки томлик «Мактублар» 1515 ва 1517 йилларда нашр қилинди. Биринчи том(жилд)нинг муаллифи Крот Рубиан (Муциан Руфнинг шогирдларидан бири ва Эрфурт тўгарагининг аъзоси), иккинчи том(жилд)нинг муаллифи Ульрих фон Гуттен. «Мактублар» уйдирма ва атайин шарж тариқасида ёзилган бўлса-да, реал одамга — Кёльн теологи Ортуин Грацийга қаратилган эди. Бу эса «Мактублар»ни жуда ёрқин қилиб қўйди ва уларга ҳақиқий ҳужжат тусини берди. «Мактублар»да схоластларнинг сохта олимлиги, улар ишлатадиган ўрта аср лотин тилининг бузуқлиги, уларнинг бекорчилиги, схоластлар мунозарасининг бемаънилиги ва ҳоказолар фош қилинган. «Мактублар»нинг иккинчи жилди умуман бутун католик черковига қарши қаратилган ғазабли сатирага айлантирилган. Папа черковига қарши қаратилган ва уни фош қилувчи сатрларда пайдо бўлаётган реформациянинг руҳи яққол сезилиб туради.
Ульрих фон Гуттен. Гуманистлар ёш авлодининг вакили бўлган Ульрих Фон Гуттен католицизмни танқид қилишда Эразм билан Рейхлиндан ўтиб кетди. Гуттен 1512 йилда Италияда бўлган вақтидаёқ папа черковидан ниҳоятда нафратланган ва Германия бошига тушган ҳамма балоларнинг асосий сабабчиси ўша черков деб ҳисоблай бошлаган эди. Лютер майдонга чиққанида гуманистлар орасида биринчи бўлиб Гуттен унинг томонини олди. Гуттен ҳам худди гусчилар сингари зўрлик ишлатмай туриб, реформацияни амалга ошириб бўлмайди деган фикрда эди. У Германиядан католик руҳонийларни ва, биринчи навбатда, ҳамма монахларни дарҳол ҳайдаб юборишни қаттиқ талаб қиларди. Аммо Гуттен яна бошқа бир ижтимоий ҳаракатда ҳам қатнашди. У 1522 йилда Франконияда рицарлар қўзғолонини кўтарган катта рицарь Франц Фон Зикингеннинг энг яқин ёрдамчиси ва сафдоши бўлиб майдонга чиқди. Рицарлар оиласидан чиққан Гуттен рицарлар табақасини идеаллаштирарди. У Германиядаги ижтимоий гуруҳлар орасида ўзгариш ясашга ва янги сиёсий тузум ташкил этишга энг қобил қатлам рицарлар деб ўйлар эди. Гуттен ўз панфлетларида рицарларни шаҳарликларга ҳам, деҳқонларга ҳам дўст бўлиши мумкин, деб исботлашга уринарди ҳамда шаҳарликлар билан деҳқонларни рицарларнинг князларга ва епископларга қарши олиб борадиган курашларига ёрдам беришга чақирарди. Биз қуйида шуни кўрамизки, рицарлар қўзғолони аслида Рейн рицарлари бир қисмининг тор тоифачилик чиқишигина бўлиб, муваффақият қозона олмади. Князлар бу қўзғолонни осонгина бостирдилар. Шундан кейин Гуттен Швейцарияга қочиб кетишга мажбур бўлди ва орадан кўп ўтмай Цюрих кўли оролларидан бирида вафот этди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling