Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


XV аср охири — XVI аср бошларида деҳқонлар ҳаракати


Download 0.98 Mb.
bet272/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

XV аср охири — XVI аср бошларида деҳқонлар ҳаракати. Деҳқонларнинг аҳволи ёмонлашганлиги XV аср охири ва XVI аср бошларида деҳқонларнинг кўп ғалаёнларига сабаб бўлди. Шарқий Франкониядаги епископ Вюрцбургский мулкидан 1476 йили кўтарилган деҳқонлар қўзғолонини замондошлар биринчи деҳқон фитнаси деб атаганлар. Бу қўзғолонга Никласгаузен қишлоғидан чиққан Ганс Бегайм деган подачи бошчилик қилган. Ганс Бегайм деҳқонларга «илоҳий қонун»га кўра ҳамма оброклар, баршчиналар, солиқлар ва помешчикларга («хўжайинларга») тўланадигап бошқа тўловлар бекор қилиниши керак, ҳамма ишламоғи ва ҳеч ким бошқалардан ортиқ нарсага эга бўлмаслиги керак, деб тушунтирган. Ганс номининг ўзи (богемиялик, яъни чех бўлганлиги) ва у олиб борган тарғиботнинг мазмун жиҳатидан гусчиларнинг крепостнойликка қарши чиқишига ўхшашлиги гусчилик ғояларининг XV асрда ҳатто Ғарбий Германияга ҳам ёйилганлигини аниқ кўрсатиб турибди. Ганс Бегаймнинг ваъзини эшитгани минглаб деҳқонлар тўпланишган. Епископ Вюрцбургский ўз хизматчиларига подачи воизни ушлаб қамашни буюрган. Шундан кейин деҳқонлар ўртасидаги ҳаракат тўхтаб қолган.
Деҳқонларнинг «Бошмоқ иттифоқи»( Дворянлар, рицарлар пойабзали — этикка қарама-қарши ўлароқ, деҳқонлар бошмоғи (одатда ёғоч пошнали бўларди) назарда тутилган эди.) деб ном олган бошқа бир ҳаракати анча кучли бўлиб, кенг ёйилган эди. «Бошмоқ иттифоқи» деҳқонларнинг фитначи ташкилоти бўлиб, орадаги узилишлар билан 25 йилдан кўпроқ вақт иш олиб борган. «Бошмоқ» номи биринчи марта жануби-ғарбий Германияда XV асрнинг 30- ва 40-йилларидаёқ учрайди, хусусан, инглиз-француз Юз йиллик уруши даврида Германия территориясига бостириб кирган француз феодалларининг айрим тўдалари — Арманьяклар ва бошқаларга қарши немис деҳқонларининг чиқишлари ана шу шиор остида ўтган эди. Тузукроқ шаклланган яширин ташкилот сифатида «Бошмоқ» 1493 йилда Эльзасда пайдо бўлган. У бостирилгандан кейин ҳаракат Рейннинг ўнг қирғоғига — Баден ва Швабияга ўтган. 1502 йилда «Бошмоқ»нинг янги қўзғолони тўғрисидаги режаси маълум бўлиб қолган. Бунга Иосс Фрид деган деҳқон раҳбарлик қилган. «Бошмоқ»нинг хуружлари 1513 ва 1517 йиллардаги фитналар бўлди. Бу фитналар ҳам очилиб қолгандан кейин, унинг ташкилотчилари Швейцарияга қочиб кетдилар. Улардан баъзилари 1525 йилгача яшаб, ватанларига қайтиб кетдилар ва Улуғ деҳқонлар урушида иштирок этдилар. «Бошмоқ» тарафдорлари тарқатган варақаларда дворянларни деҳқонлар устидан ҳукмронлик қилишдан маҳрум этиш, жамоа ихтиёридаги ерлардан бемалол фойдаланиш учун деҳқонларга зркинлик бериш, судхўрлар оладиган фоизларни бекор қилиш ҳамда черков мулкини секуляризация қилиб, бу ерларни халққа бериш ва ҳоказолар тўғрисида талаблар бўлган.
Ниҳоят, XVI асрнинг бошида, тахминан 1503 йилда Вюртембергда деҳқонларнинг «Қашшоқ Конрад» деган ном билан яна бир инқилобий ташкилоти пайдо бўлди. 1514 йилда «Қашшоқ Конрад»нинг фитнаси Вюртемберг герцогига қарши очиқдан-очиқ қўзғолонга айланиб кетди. Бу ҳаракатда шаҳарликлар ҳам қатнашди. Деҳқонлар қўйган талаблар орасида маҳаллий ландтагга деҳқонларнинг вакилларини ҳам киритиш ҳақида модда бор эди. Аввалига герцог бирмунча ён берди, аммо кейинчалик бу ён беришлардан воз кечиб, Вюртембергнинг қўзғолон кўтарган қиш-лоқларини тор-мор қилди. «Қашшоқ Конрад» раҳбарларидап бир қисми қўлга олинди, бир қисми эса Швейцарияга қочиб кетди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling