Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Буюк географик кашфиётларнинг иқтисодий оқибатлари
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нарх-наво инқилоби.
Буюк географик кашфиётларнинг иқтисодий оқибатлари. Географик кашфиётлар Европанинг иқтисодий ҳаётига ғоят катта таъсир кўрсатди. Бу кашфиётлар даставвал Европа савдосида туб ўзгариш қилди. Бу кашфиётлар натижасида жаҳон бозорининг бирданига кенгайиши, муомаладаги товарларнинг кўпайиши, Осиё маҳсулотларини ва Америка хазиналаринн қўлга киритишга интилган европалик миллатлар ўртасида рақобат пайдо бўлиши, мустамлакачилик тизими юз берди. Савдо йўллари ва марказлари бутунлай ўзгариб кетди. Илгари Европа савдосида асосий рол ўйнаган Ўртаер денгизи, географик кашфиётлардан кейин, ўз аҳамиятини анча йўқотди. Асосий савдо йўллари Атлантика океанига ва Шимолий (Немис) денгизига кўчирилди. Илгари Европадаги савдо-сотиқ ишлари энг тараққий қилган Италия ўрнини бошқа мамлакатлар — Португалия, Нидерландия ва Англия эгаллади. XVI асрда Нидерландия айниқса катта рол ўйнай бошлади. Антверпен шаҳри жаҳон савдосининг маркази бўлиб қолди, жумладан, зираворлар савдоси деярли бутунлай бу шаҳарда тўпланди. Португалияликлар ҳинд зираворларини одатда фақат Лиссабонга олиб келардилар. Бу ерга келтирилган юклар кейин Антверпенга борарди ва ундан бутун Европага тарқаларди. Антверпен биржасида кредит ва улгуржи савдога оид хилма-хил ва жуда катта операциялар олиб бориларди. Антверпенда Европа ва қисман Осиёдаги ҳар хил мамлакатларнинг савдогарларига қарашли мингтача савдо конторалари бўлиб, улар бу шаҳарнинг бозорига жуда катта халқаро бозор тусини берди. Бироқ XVI асрнинг иккинчи ярмида Антверпеннинг ҳам рақиблари пайдо бўлиб қолди. Шимолий Нидерландияда (Голландияда)ги Амстердам шаҳри бу рақиблардан бири бўлиб қолди. Антверпен билан рақобат қилувчи иккинчи порт—Лондон шаҳри бўлиб, у асосан XVII—XVIII асрларда ғоят равнақ топди.
Нарх-наво инқилоби. Географик кашфиётларнинг катта оқибатларидан бири нарх-наво революцияси деб аталган воқеа бўлди. Европага асосан Америкадан (қисман Ҳиндистондан ҳам) XIV аср давомида жуда кўп олтин ва кумуш келтирилди. Европада юз йил мобайнида кумушнинг миқдори уч баравардан зиёдроқ (206%), олтиннинг миқдори икки баравардан зиёдроқ (117%) ошди. Лекин гап Европа бозорида қимматбаҳо металлар миқдорининг кўпайиб кетишдагина эмас эди. Олтин билан кумуш мустамлакаларда қулликка, асоратга солинган маҳаллий аҳолининг мажбурий ва текин меҳнати билан топилганлигидан, ўз-ўзидан анча қадрсизланиб қолди. Олтин ва кумуш пулларнинг арзонлашиб кетиши натижасида товарларнинг нархи шунга қараб ошиб кетди. Нарх-навода сакраш (инқилоб) юз берди, бу эса, замондошларнинг қимматчилик ҳақида беҳисоб шикоятларига сабаб бўлди. Европа мамлакатларида нарх-наво бир текис ошиб бормади. Нарх-наво ҳаммадан аввал ва кескин суратда Испанияда ошди. Испанияда XVI аср ўрталарига келиб, нарх-наво икки баравар ошди. Ўша аср охирига келганда нархлар XVI асрнинг бошларига нисбатан тўрт-беш баравар ошиб кетди. Европанинг бошқа мамлакатларида — Англия, Франция, Нидерландия, Германия, Италияда нарх-наво анча секин ва асосан XVIасрнинг инкинчи ярмида кўтарила бошлади. Шундай бўлса ҳам XVI асрнинг охири ва XVII асрнинг бошларида бу мамлакатларда нархлар ўрта ҳисобда XVI асрнинг бошларидагига нисбатан 2,5—3 баравар ошди. Нарх-наво инқилоби Европада катта ижтимоий оқибатларга олиб келди. Бу инқилобдан янги савдо-саноат тоифалари,шунингдек, катта ер эгалари ва бозор билан алоқадор бўлган давлатманд деҳқонлар ютиб чиқдилар. Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари жуда ошиб кетганлигидан, ишчиларнинг реал иш ҳақи камайиб, аксинча, катта зарар кўрдилар. Ижарадорлардан ёки фёодал ерида ишлаб турган деҳқонлардан (пул билан) олинадиган рентага яшаётган феодал ер эгаларининг реал даромади анча камайди. Умуман олганда нарх-наво инқилоби бошланғич жамғарилишнинг янги омили бўлди. Бу инқилоб буржуазиянинг ҳамда дворян ва деҳқонлар орасидаги янги капиталистик ишлаб чиқариш усулига бирон шаклда алоқадор бўлган элементларнинг иқтисодий қудратини оширди. Бу революция қишлоқдаги камбағал деҳқонларни ва шаҳарлардаги плебей элементларни янада кўпроқ хонавайрон қилиб, уларнинг аҳволини яна қийинлаштирди, уларни вужудга келаётган капиталга кўпроқ қарам қилиб қўйди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling