Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


XVI асрнинг биринчи ярмида немис маданиятининг юксали


Download 0.98 Mb.
bet288/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

XVI асрнинг биринчи ярмида немис маданиятининг юксалиши. Реформация ва деҳқонлар уруши даврида немис маданияти ғоят юксалган эди. XVI асрнинг биринчи ярмида Германияда адабиёт ва тасвирий санъат айниқса муваффақиятли ривож топ-ди. Бу даврнинг энг атоқли шоири Ганс Сакс (1494—1576) бўлган эди. У Жанубий Германиядаги Мюренберг шаҳрида яшовчи машиначининг ўғли эди. Сакс реформаторларга барвақт қўшилиб, уни ўз асарларида ҳимоя қилди. Сакс ижоди чуқур халқчил характерга эга эди. Унинг кўпдан-кўп қўшиқлари, шванклари ва драматик асарлари кенг китобхонлар доирасига — шаҳарликлар, қисман деҳқонларга мўлжалланган эди. У мейстерзингерлар (қўшиқ усталари) Нюренберг мактабининг асосчиси бўлиб, бу мактаб учун мейстерзингер қўшиқларининг махсус циклини ёзиб берди.
Рассом, гравер, тасвирий санъат ҳақидаги кўпгина рисолаларнинг муаллифи АльбрехтДюрер (1471 —1528) XVI асрнинг бошларида Германияда атоқли санъат арбоби бўлган эди. Дюрер ҳам Нюренбергдаги заргарнинг ўғли бўлиб, Нюренберг гуманистлари билан яқин алоқа боғлаган эди. Дюрер Таврот сюжетларига оид кўплаб картиналар яратиб, уларга миллий халқ мазмунини сингдириб юборди. У дунёвий мавзуларда ҳам расмлар яратди. У чизган портретлар катта реалистик кучга эга бўлиб, мазмундор пейзаж манзаралари ва ёрқин натюрмортлари унга катта шуҳрат келтирди. Дюрер гравер сифатида янада кўпроқ шуҳрат қозонди. У ёғоч ва мис ўймакорлигида юксак маҳоратга эришиб, гравюра ишида катта ўзгариш ясади. Дюрер мисга ўйиб ишлаган катта гравюраларнинг ўзидан 100 дан ортиғи сақланиб қолган.
XVI асрнинг биринчи ярмида Германияда немис тасвирий санъатининг бошқа йирик усталари орасида ҚаттаЛукас Кранах(1472—1553) ҳамда КичикГансГольбейн(1497—1543) ажралиб туради. Катта Кранах айни вақтда атоқли рассом ва гравер бўлган эди. У Франконияда туғилган бўлиб, реформациянинг қизғин тарафдори эканлиги у яратган картиналарда намоён бўлди. Реформация арбоблари — Лютер, Меланхтон ва бошқаларнинг портретлари унинг мўйқаламига мансубдир. Кранах бир қанча бадиий асарларида папани ва католик руҳонийларини қаттиқ танқид қилган. Кичик Голдьбейн (Аугсбургда туғилган) ўз картиналарида деҳқонлар урушининг бир қанча манзараларини акс эттирган. У шунингдек Эразм Роттердамскийнинг «Бетамизлик мадҳияси» китобига расмлар чизган. Аммо Кичик Голдьбейн портретчи сифатида айниқса шуҳрат қозонгандир. У чизган Эразм Роттердамский, Томас Мор, инглиз короллари Генрих VIII ва Эдуард VI герцог Норфольк ҳамда заргар Томас Моретт портретлари чуқур психологизми, расмнинг нафислиги ва юмшоқлиги, тасвирланаётган шахсларнинг ҳаққоний ва тўла реал бўлиб чиққанлиги билан ажралиб туради.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling