Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
XIV – XV асрлардаги ижтимоий ўзгаришлар ва ишлаб чиқарувчи кучлар
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
XIV – XV асрлардаги ижтимоий ўзгаришлар ва ишлаб чиқарувчи кучлар.XIV-XV асрларда экологик, демографик ва сиёсий вазият ниҳоятда мураккаб бўлган. XIII аср охиридан кескин ҳаво совуй бошлади, илгари вақтлардан экин экиладиган районларда тупроқни қатлами ёмонлашгани сезила бошлади. XIVаср ўрталарида “қора ўлат” бирдан бошланиб, сўнгра ўлат бир неча марта такрорланди. Бу давр учун характерли бўлган эпидемиялар(юқумли касалнинг кенг тарқалиши), катта урушлар ва қўзғолонлар қишлоқ хўжалигида инқирозли вазиятни келтириб чиқарди. Кўпгина мамлакатларда экин майдонларини ташлаб кетиш, ишчи кучларини етишмаслиги, рента ва ҳосилни пасайиши, озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом-ашёга нисбатан нарх-навони кўтарилиши кузатилди. Хўжаликда бирталай қайта ўзгаришларни амалга ошириш йўли билан аграр инқироздан чиқишга эришилди: бунда қишлоқ хўжалигининг ўта маҳсулотгир соҳалари ривожлантирилди, поместьеларда ер майдонларидан фойдаланишда ва меҳнатни ташкил этишда янги усуллар қўлланилди, айниқса саноат аҳамиятига эга бўлган табиий бойликлардан янада жадаллик билан фойдаланилди. Қайта ўзгартишларда меҳнат қуроллари, айниқса механизмлар соҳасида кўп сонли кашфиётлар кузатилиб, бунда фаннинг роли катта бўлди.
XIV-XV асрлар мобайнида қийшиқтишли механизмлар, ҳаракатни машинанинг бир қисмидан иккинчи қисмига ўтказиб берувчи механизмлар, пармалаш станоги(ёғочли водопровод қувурларини йўниш учун), ғилдиракли домкрат, юк кўтарадиган кран, ер қазиш машинаси(шунингдек каналлар ўтказиш ва уларни тозалаш учун), улкан текислайдиган механизмлар юзага келди.Бу механизмлар мустахкам, содда ва фойдаланиш учун қулай бўлиб , гарчи механик двигателли бўлмасада, қўл меҳнатидан қўп марта унумдор бўлган. Биринчи автомат: механик соатлар пайдо бўлди. Хусусан, бонг урадиган ғилдиракли соатлар XII асрдаёқ кашф этилган бўлсада, юз йил ўтгач, тош механизмли дастлабки соатлар тайёрланди, яна юз йил ўтгач эса – Миланда ва Англиядаги Гластонбери аббатлигида минора соатлари ўрнатилди. XV асрда нюрнберглик соатсоз уста П. Хенляйн биринчи чўнтак соатини яратди. XIV асрда Лотарингияда чўян эритадиган домналар қурилди. Рангли металлар ва уларнинг котишмаларини(латунь ва бошқалар) қўллаш кенг ёйилди. Ибодатхоналарга улкан миноралар ўрнатилди. Цемент, пўлат игналар, карета ва аравалар, сув ости ишлари учун ғаввослик қўнғироғи, биринчи тоғ тоннели ёки туннель(тоғ остидан ўтказилган йўл)(Сен-Готард довони орқали ўтган альп йўлини такомиллаштириш учун), бир нечта шаҳарларда канализациялар(ахлатларни, ифлосланиб чиққан сувларни оқизиш учун ер тагидан ўтказилган қувурлар тизими) пайдо бўлди. Шахталар 500 метргача ер остига чуқурлашди. XIV асрда бортида ғилдираклари бўлган паром(дарёдан одамларни, юк, от-аравани нариги қирғоққа олиб ўтадиган ясси кема ёки соль)лар пайдо бўлиб, у дарёнинг оқимига қарши ҳам суза оларди. Эски латта-путталар хомашёсидан тайёрланган қоғозлар кенг тарқалди. Бу қоғоздан дастлабки китобни XII асрда тайёрлашган, қирол ҳужжатларини эса – XIII асрда тузишган, айнан шу пайтдан матнларни металл қолип орқали босиш бошланди. XV асрнинг сўнгги чорагида китоб босишни ихтиро қилиниши билан замонавий кўринишдаги китоб пайдо бўлди. XV асрнинг охирига қадар Европада 40 мингдан ортиқ китоб босиб чиқарилган. Ҳарбий ишда ҳам улкан силжишлар бўлиб ўтди: усти тангасимон рицарлик яроғ-аслаҳалари, янги арбалет(камоннинг бир тури)лар пайдо бўлди. Бироқ ўқ отиш қуролининг ихтиро қилиниши ҳақиқий инқилоб бўлиб, унинг ҳаракати порохдан фойдаланишга асосланган. Испан араблари порохни Ғарбий Европага VII асрнинг охиридаёқ келтиришиб, ундан истеҳкомларни портлатишда фойдаланилган. XII асрда айнан ўша араблар якка ўқ отиш қуролиги ихтиро қилишди, бу нарса XIV асрда кенг тарқалди. XIV аср бошларида, 1308 йилда кастилияликлар томонидан араблар Гибралтарини қамал қилишда, примитив(жўн, содда) замбараклардан кенг кўламда фойдаланилди. Сўнгра замбаракларни кемаларга ўрнатишди, келгуси юз йилликда эса чўяндан замбарак ясашди ва харакатланувчи лафет(тўп, замбарак ўрнатиладиган станок)ларга ўрнатишди, зарядларни портлатадиган пилта ихтиро этишди. Ўқ отиш қуролининг жорий этилиши ҳарбий ишни – жанг тактикасини, армия таркибини, уларни қурол-яроқ билан таъминлашни, фортификация(истеҳком)лар характерини бутунлай ўзгартириб юборди. Рицарлар қушининг аҳамияти тушиб борди, бу эса рицарликнинг ҳарбий ролини тушириб юборди. Балиқни тузлаш усулини ихтиро қилиниши XIV асрдан балиқ овлаш ва туз қазиб олиш соҳаларини, балиқ савдосини, шунингдек савдо флотининг ва юк ташишлар ҳажмини мисли кўрилмаган даражада кенг ёйди. Денгизчиликда мунтазам равишда лоцийдан(ва лоцман касби келиб чиқади) фойдаланила бошланди, якор, рул ва елканлар билан жиҳозлаш такомиллаштирилди. Ҳамма жойда компас ва бошқа навигация асбоблари навигацияда жорий этила бошланди. Мураккаб ва турли хил анжомлар билан жиҳозланган кўпмачтали кема – каравеллаларнинг вужудга келиши кемасозликда туб ўзгариш яратиб, у океан бўйлаб узоқ сафарларни амалга оширишга имкон берарди. Шундай қилиб, XV асрда Буюк географик кашфиётларнинг техник асоси барпо қилинди. Лабораторияларда кимёвий моддаларни ўзаро киришиши, қаттиқ жисмни бевосита буғга ва аксинча, буғни бевосита қаттиқ жисмга айлантириш ва тозалаш бўйича мураккаб тажрибалар ўтказилди. VI асрда унутиб юборилган совун ишлаб чиқаришнинг қўлланмаси яна кашф этилди. XV асрга келиб, кислота(жавҳар), туз, ишқорлар, аммиак(азот билан водород бирикмасидан иборат ўткир ҳидли, туссиз газ), скипидар, олиф(алифмой), эфир мойларини ишлаб чиқиб, рассомлар, шишасозлар, кўнчилар ва матоларни буёқчилари учун ранг-сирлар, буёқларни тайёрлай олардилар. Дастлабки механизм(тегирмон, соат)лар, навигация ва оптик асбобларни пайдо бўлиши билан бир пайтда тегишли касб-ҳунарлар учун қўлланмаларни, механика бўйича асарларни яратилиши кузатилди. Ўша вақтдаги дунёвий билимларнинг барчаси акс этган кўплаб энциклопедиялар тузилди. XIV- XV асрларда, кўпрок экспериментал характерга эга ва шу қатори ишлаб чиқариш тажрибасига таянган фан, Ғарбий Европада катта муваффақиятлар қозонди. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ва бутун жамиятнинг ривожланиши бир-бирларига боғлиқ ҳолда кечди. Масалан, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланишидаги биринчи сакраш- ўзгариш(VIII-IX асрларда) илғор мамлакатларда феодаллашув жараёнларининг якунланишида бўлиб ўтди; иккинчиси(XI-XII асрлар) – шаҳарларнинг шаклланиб бориши билан; учинчиси(XIV аср ўрталари - XV аср) – товар-пул муносабатларининг таъсирида феодал жамияти тизимининг ички ўзгаришлари натижасида бўлиб ўтди. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг жадаллик билан ривожланиши илғор мамлакатларда илк буржуа муносабатларнинг элементларини шаклланиши учун асос бўлди. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланишининг муҳим сабаби моддий тажриба билан алмашинув ва уни марказлардан периферия(ўлка, марказдан узоқ жой)га кенг ёйилиши бўлди. Илк янги даврда ҳам ишлаб чиқаришнинг аграр соҳаси европа иқтисодиётида саноатга нисбатан етакчи ўрин тутган; бир қатор техника кашфиётларига қарамасдан, барча жойда қўл меҳнати хукмронлик қилган. Европа аҳолиси икки юз йил - XV аср ўрталаридан XVII аср ўрталарига қадар давр – мобайнида икки бараварга ўсди. 1500 йилдан 1600 йилга қадар европа мамлакатларининг аҳолиси 80-100 миллиондан 180 миллион кишига етган. Нидерландия, Италия ва Германиянинг бир қатор ғарбий вилоятларининг аҳолиси зич жойлашгани билан ажралиб турган. Масалан, Ломбардияда бир квадрат километр жойга 80 дан 200 кишигача тўғри келса, Тосканада – 50 дан 80 кишигача тўғри келган. Қишлоқ аҳолисининг иммиграцияси бу вилоятларнинг шаҳарларида аҳолининг зич жойлашувини келтириб чиқарган. Неапол, Палермо, Рим, Флоренция, Лондон, Лиссабон, Париж, Лион, Брюссел, Антверпен, гамбург, Парага ва бошқа йирик шаҳарларнинг аҳолиси кескин ошди, йирик шаҳарларда улар 100 минг кишига етарди, шу билан бир вақтда кичик шахарларнинг аҳолиси 1500 кишидан ошмасди. Илк яги даврда иқтисодий тараққиётнинг асосий шартлари – ишлаб чиқариш тажрибасининг жамғарилиши, ижтимоий меҳнат тақсимотини чуқурлашуви, меҳнат қуролларининг такомиллашуви ва ишлаб чиқариш технологиясининг яхшиланиши бўлди. Иқтисодиётнинг ривожланиб боришида энергия турлари ва ундан фойдаланиш усуллари муҳим рол ўйнади. Ўрта асрлардаги сингари, энергиянинг асосий турлари сифатида инсон меҳнати, ҳайвон, сув ва шамол кучи бўлиб қолди. Иссиқлик энергияси манбалари ўтин-ёғоч, пистакўмир ва тошкўмир, торф бўлди. Асосий эътибор сув ва шамол кучи сингари механик энергиянинг асосий манбаларини такомиллаштиришга қаратилди. Шамол тегирмонлари миноралари айлантиришга мослаштириб қурилиб, унинг қанотларини нишоб, қиялиги ўзгартирилди, бу эса шамолнинг ўзгариб турадиган йўналишини тутиб қолиш имконини берган. Сув тегирмонлари ҳам такомиллаштирилди: вертикал сув қуйиш ғилдиракнинг диаметри 10 метрга етди. Бу эса тегирмоннинг электр қувватини оширган. Улардан фақат тегирмончиликда ва мовут ишлаб чиқаришда эмас, балки эндиликда ўрмон кесишда, рудани туйиш ва тўйинтиришда, қоғоз тайёрлашди ва темирчиликда фойдаланилган. Тоғ-кон ишида чуқур шахталардан 300 дан 800 метргача бўлган чуқурликдан насос ёрдамида сувни чиқариб ташлашда энергиядан фойдаланилган. Булар от кучи, шамол тегирмони ёки сув ғилдираги ёрдамида ҳаракатга келтирилган. Рудани домнагача ташиш учун ёғоч рельсларда вагонеткалар пайдо бўлди. Энергияни етказиб берадиган барча механизмларда темир винтлардан фойдаланиладиган бўлди. Домна печларида дастлаб рудадан чўянни, сўнгра чўяндан эса темирни эритиб олишган. Домна печларида пистакўмирдан эмас, балки юқори иссиқлик берадиган тошкўмирдан фойдаланилди. XVI асрда тўп-замбараклар қуйиладиган бўлди. Кўп миқдорда порох ишлаб чиқарилди. Қурол ишлаб чиқариш, хусусан тўп қуйиш ва милтиқ ишлаб чиқариш хукуматнинг ихтиёрида бўлган. Италияда Венеция, Генуя, Бергамо, Милан, Феррара, Сьена, Лукка, Неаполь ва бошқаларда қурол ишлаб чиқарилган. Замбаракни дастлаб бронзадан, кейинчалик эса чўяндан қуйишган. Индивидул ўқ отиш қуроли – аркебузлар ишлаб чиқарилди. Китоб босиб чиқаришда типографик литера(ҳарф ёки босма ҳарф шаклидаги белгилар)дан фойдаланилган. XVI асрда Европанинг 12 та мамлакатида(Италия, Франция, Германия, Англия, Испания, Нидерландия, Швеция ва бошқалар) типографиялар бўлган. Бу даврда ҳунармандчилик ва саноат соҳасига савдо капитал(маблағ)ини кириб бориши кузатилди. Савдо капитали фақат савдо ва банк ишига эмас, балки саноат ишлаб чиқаришини ташкил этишда ҳам қўлланилди. Савдогар хомашёни сотиб олиб, уни саноат марказларига олиб бориб хунармандларга сотган, яримфабрикатларни бир мутахассисдан бошқасига ўтишида воситачилик қилган, тайёр маҳсулотни сотиб олган ва товарни бозорда сотган. Тарқалган ҳолдаги мануфактуралар мана шу тарзда ташкил топган. Бундан ташқари аралаш ва марказлашган мануфактуралар ҳам бўлган. Мануфактуранинг иқтисодий асосини тадбиркорнинг ишлаб чиқариш воситаларига эгалиги, маҳсулотни тайёрлаш ва уни сотиш жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш, хизматчиларнинг ёлланма меҳнатидан фойдаланиш ташкил этади. XIV - XV асрларда савдо ва банк ишини ташкил этишда италияликлар олдинда туришган; кейинги юз йилликларда уларнинг тажрибасини бошқа мамлакатларнинг савдогарлари ва молиячилари фаол ўзлаштиришган. Италияда кашф этилган савдо операцияларини молиявий ҳисоботи тизими – иккиёқлама бухгалтерия – ва у жойда вужудга келган вексел(белгиланган муддатда қарз пулни тўлаш учун берилган тилхат) бериш тартиби XV аср охиридан тўла жорий этилди. Италияликларнинг савдо компаниялари ва уларнинг чет эллардаги филиаллари ўзига хос мактаб вазифасини ўтаган, масалан, немис савдогарлари ўз ўғилларини ўқиб-ўрганиш учун жўнатишарди. Англия ва Нидерландияда ҳам савдо компаниялари ташкил топди. Германиядаги Фуггерлар хонадони банк ишини ташкил этган. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling