Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Хитойга Европа мустамлакачиларининг кириб келиши ва Цин сулоласининг уларга қарши кураши


Download 0.98 Mb.
bet352/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Хитойга Европа мустамлакачиларининг кириб келиши ва Цин сулоласининг уларга қарши кураши. XVII асрда европалик савдогарлар ва миссионерлар Хитой ичкарисига киришга харакат қилдилар. Католик (асосан Португалия ва қисман Фран­ция) миссионерлари бир вақтлари маньчжурлар ишончини қозониб, уларга, жумладан, тўпчи инструкторлар ва қурол-яроғ ишининг усталари сифатида хизмат кўрсатдилар.
Айни вақтда XVII асрнинг иккинчи ярмида Хитойга инглиз, голланд ва француз Ост-Индия компанияларининг вакиллари кириб келишга астойдил харакат қилиб, Хитой хукуматидан турли енгилликлар ва имтиёзлар олишга муваффақ бўлдилар. Бироқ, Европа мустамлакачиларининг бу сиёсати муваффақиятли чиқмади.
Янги Цин сулоласи ҳам мустаҳкамланиб олгач, Европа миссионерларининг хизматига мухтож бўлмай қолди ва улар XVII асрнинг 60- йилларида мамлакатдан қувиб чиқарилди. XVII аср­нинг охирларида улар Хитойда ўз фаолиятлари учун яна имконият олдилар. Бироқ, XVIII асрнинг бошларида улар яна бир марта хайдаб чиқарилди ва бу гал қувиб чиқариш узил-кесил бўлди. Улар жанубий Хитой сохилида жойлашган Макао оролидаги Португалия мустамлакасидагина яшай олардилар. XVIIIасрда, 1757 йилда Хитой хукумати биргина Кантон портидан ташқари ўзининг портларини барча ажнабий савдогарлар учун тамомила ёпиб қўйди.
Хитойнинг ажнабийлар учун машхур «ёпиб қўйилиши» шу тарзда рўй берди. Бу ҳол XIX асрнинг ўрталаригача давом этди. Цин сулоласининг Хитойга чет эл капиталининг суқилиб киришига қарши ана шундай кураши натижасида Хитой чет эл капиталистик эксплуатациясидан бир оз вақт холи бўлиб турди.
Аммо бу сиёсатнинг иккинчи салбий томони ҳам бор эди. Хитой ана шундай сиёсат натижасида ташқи дунёдан тамомила ажралиб қолди. Ташқи иқтисодий алоқалар шу йўл билан қўпол ва сунъий тарзда тўхтатилди ва чекланди. Бу эса Хитой хунармандчилиги ва Хитой мануфактурасининг, Хитой шахри ва Хи­той ички савдосининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатди.Умуман олганда бу тадбирларнинг ҳаммаси Хитойнинг орқада қолишига хамда унинг иқтисодий ва ижтимоий тузуми ривожланмай қолишига олиб келди, оқибат натижада халқ оммасининг ахволи ёмонлашиб, уларнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти тўхтатиб қўйилди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling