Япониянинг яккаланиб қолиши. Япониянинг ташқи дунёдан ажралиб қолиши (ҳатто Хитой билан ҳам муносабатлар ғоятчекланган эди) XIX асрнинг ярмигача давом этди. Токугава ре-жимининг бутун бир тизимига кирувчи бу сиёсат умуман мамлакат учун ғоятоғир ва салиб ий оқибатларни келтириб чиқарди. Бу нарса Японияда феодал муносабатларнинг энг қолоқ шакллари сақланиб қолишига ёрдам берди. Яккаланиб қолиш шароитида япон феодаллари ва уларнинг амалдорлари япон мехнаткашлар оммаси устидан айниқса хар томонлама ва назоратсиз хукмронлик қилиб, ўз диктатураларини энг даҳшатли кўринишларда амалга ошира олдилар. Айни вақтда Япониянинг яккаланиб қолиши уни очиқдан-очиқ қолоқликка махкум этди. Бу эса саноатда ҳам, қишлоқ хўжалигида хам эски ишлаб чиқариш усулларининг сақланиб қолишида ўз ифодасини топди. Бу нарса мамлакат маданий ўсишининг тўхтаб қолишига хам таъсир кўрсатди.
Шундай бўлса-да, XVII асрда Японияда суст бўлса ҳам муайян ўсиш рўй берди. Мамлакатда товар-пул муносабатлари, ривожланиб секин-аста япон қишлоқларига ҳам кириб борди. Шахарларда савдогарлар капитали тўпланди. Саноатнинг айрим тармоқлари — чинни тайёрлаш, ип газламага гул босиш, қоғоз ва шу сингарилар ишлаб чиқариш кенгайди ва такомиллашди. Бир қанча шахарларда XVII аср ўрталарида мануфактура вужудга келди. Аммо бу онда-сонда ишлайдиган мануфактуралар эди. Феодалларнинг орасида тобора қўпроқ табақалашув рўй берди. Феодаллар — самурайларнинг қуйи қатлами хонавайрон бўлиб, шахардаги ўртача ва хатто қуйи қатламларга тобора яқинлашиб борди.
Адабиётлар:
1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998.
2. Хрестоматия по истории средних веков. Часть 2. Москва,1980 г.
3. История стран Азии и Африки в средние века. М., 1987 г.
4. История народов Восточной и Центральной Азии. М., 1989 г.
5. История Китая. М., 1987
6.Вельгус В.А. Средневековый Китай. М., 1987 г.
7.Песков С.С. Япония в ранне средневековье. М., 1987 г.
Мавзу: XVI-XVII асрнинг биринчи ярмида Туркия.
Р Е Ж А:
1.Ўсмонийлар империясининг ичкисиёсати.
2.XVI-XVII асрларда Болконярим ороли халкларининг ўсмонийлар босқинига карши озодлик харакати.
3.Туркия империясининг тушкунликка юз тутиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |