Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet44/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

«Ника» қўзғолони. Қўзғолон 532 йил 11 январда Константинополь цирки (иппадроми) да император хузурида бошланди. «Яшил» деб аталадиган цирк оппозицияси партияларидан бири аҳоли номидан шикоят ёзиб, унда юқори мансабдор амалдорларни жазолаш талаб қилинган эди. Юстиниан буни рад этиб, жаҳл билан иппадромни ташлаб чиқиб кетди. Бунга жавобан қўзғолон кўтарилиб кетди. қўзғолончилар «Ника» (грекча — «ғалаба қозон!» демакдир) деган шиор кўтардилар. Қўзғолон бутун пойтахт ва унинг атрофига ёйилди. Юстиниан ночор аxволга тушиб қолдим, деб ўйлаб, у xатто Константинополдан қочиб кетмоқчи ҳам бўлди. Беш кун давом этган бу қўзғолон, Юстинианнинг саркардаси Велизарий томонидан дахшатли шафқатсизлик билан бостирилиб, 30 мингтача киши ўлдирилди.
«Ника» қўзғолони қатнашчиларининг таркиби жуда ҳам хилма-хил эди. Бир томондан, унда Константинополнинг ва унинг ён-атрофининг халқ оммаси қатнашди, бу омма империя чиновникларининг жабр-зулмига қарши бош кўтарган эди. Иккинчи томондан, харакатнинг ташкилотчилари аристократ сенатор элементлар бўлиб, улар янги сулоладан ва Юстинианнинг ўзининг мустабид хокимиятидан норози эдилар. Ҳаракатда қатнашган цирк гурухларининг ўзи — «яшиллар» ва «кўклар» деб аталган гуруxлар спорт ташкилотлари бўлиб, шу билан бир вақтда муxим сиёсий рол ўйнар эдилар. «Кўклар»ни Юстиниан сарой ахли қўллаб-қувватларди, «яшиллар»нинг эса аристократик оппозициячилар орасида жуда кучли хомийлари бор эдн. Шу билан бир вақтда «кўклар» ҳам, «яшиллар» ҳам Константинополдаги анча кенг демократик, ташкилотлар билан — димлар билан боғланган эди. Димлар эски вақтдаги шаҳар ўз-ўзини идора қилиш бошқармасининг қолдиғи бўлмиш ўзига хос район халқ уюшмалари бўлиб, Юстиниан вақтида хали анча эътибори бор эди ва хукумат ҳам, аристократлар оппозицияси ҳам улар билан ҳисоблашишга мажбур эди.
Маъмурий ва молиявий зулмнинг кучайиши. 532 йил воқеалари Юстинианнинг ички сиёсатига катта таъсир қилди. Юстиниан кейинги вақтларда ҳам халқ оммасииинг бош кўтаришидан xадиксираб юрди. 532 йилдан кейин димлар хийла даражада қайта тузилди. Константинополда ва бошқа йирик шаҳарларда полиция хокимияти кучайтирилди. IIIу билан бир вақтда Юстиниан йирик сенатор зодагонларга қарши қаттиқ кураш олиб борди. У, магнатларнинг жуда кўп ерларини мусодара қилди. Император фармонлар чиқариб, эркин кишиларнинг махаллий катта ер эгалари хомийлигига ўтишини ман қилди. Кучли социал таянч топиш мақсадида Юстиниан давлат православ черковига, епископлар ва монастирларга хар жихатдан хомийлик қилди, уларга жуда кўп ерлар берди. эски зодаганларга қарама-қарши равишда Юстиниан ҳарбий хизматидаги ўрта даражали элементларга кўпроқ таянди, мусодара қилинган ерларнинг кўп қисми уларга берилди.
Маъмурий давлат аппаратини мустаҳкамлаш сенатор аристократлар оппозициясига ва революцион халқ харакатига қарши курашнинг воситаларидан бири эди. Юстиниан бошқаришни қаттиқ марказлаштирди, хатто жойлардаги иккинчи даражали амалдорлар ҳам вазифага император фармони билан тасдиқланар эди. Хукумат амалдорлар ўзларининг оладиган маоши билан яшашлари ва аҳолидан пора олмасликлари керак, деб бир неча бор расмий эълон қилишига қарамай, порахўрлик йўқолмади. Шунингдек, императорнинг амалдорлар зодагонларни ва бойларни эркалатиб юбормаcин деган фармони ҳам амалга ошмай қолиб кетди.
Юстиниан хукумати давлат молиясига ҳам катта эътибор берди. Унинг замонида аҳолидан олинадиган солиқлар бир неча хисса кўпайди. Император хазинаси аҳолидан ер, жон, хунармандлик (хунармандлардан) ва савдо солиқлари cолиш йўли билан жуда катта маблағлар олар эди. Юстиниан ипак, туз ва хоказоларга император монополиясидан кенг фойдаланди. Махсуc давлат ишхоналари ҳам бўлиб, буларда императорнинг эркак ва аёл қуллари ишлар эди. Саройнинг зеб-зийнатларига, кўпдан-кўп амалдорларни ва армияни сақлаш, данғиллама иморатлар cолишга (буларни давлатнинг ўзи уюштирар эди) бу маблағларнинг ҳаммаси сарф қилинар эди. Молиявий зулм мамлакатнинг иқтисодий хаётига жуда ёмон таъсир қилди ва халқ оммасининг вайрон бўлиб кетишига сабаб бўлди. Хукуматнинг жуда қаттиқ диктатураси халқ оммасини ғоявий жихатдан ҳам эзар эди. Юстиниан хукумати шу махалгача ҳам унча-мунча сақланиб қолган маъжусийларни таъқиб қилиб, уларнинг фалсафа мактабларини ёпиб қўйди. Ҳукмрон православ черковининг таълимотига қўшилмовчи еретиклар жуда кескин таъқиб қилинди. Буларнинг ҳаммаси аҳолининг жуда кенг доираларида (айниқса сепаратчилик кайфиятидаги чекка вилоятларда) қаттиқ норозилик туғдирди ва аҳолининг бир қисмини форс давлатига ва бошқа қўшни мамлакатларга чиқиб кетишига сабаб бўлди. Шаҳарларда шаxарликларнинг баъзи жойларда деҳқонларнинг ғалаёнлари, қулларнинг асирликдан қочишлари, «тил бириктиришлари» тарқоқ холда бўлса-да, Юстиниан подшолик қилган даврда тўхтамай давом қилиб турди, подшоликиинг охирларида эса бу нарса янада авж олиб кетди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling