Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Исаврлар сулоласининг идора қилиши


Download 0.98 Mb.
bet47/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Исаврлар сулоласининг идора қилиши. VIII асрнинг бошларида жам Византиянинг халқаро аҳволи боягидек жуда оғир эди. Араблар Кичик Осиёга бостириб кирдилар. Улар Кипр ва Родоc оролларини босиб олдилар. Араб қўшинлари Константинополн яқинига келиб уни деярли бутун бир йилгача (717-718) қамал қилиб турдилар. Лекин араблар Константинополни ололмадилар. Константинополнинг қулай стратегии мавқеи, византияликларнинг «греклар ўти», деб аталган ўтни ишлатиши, императорга иттифоқчилари болгарларнинг ёрдам бериши натижасида, араблар катта талафот кўриб, чекинишга мажбур бўлдилар. Янги сайланган император Лев III Исавр истеъдодли ташкилотчи ва қобилиятли олий қўмондон бўлиб чиқди. У, Сурия билан чегарадош Исаврия вилоятидан чиққан бўлиб, янги Исаврлар династиясига аcоc солгандир. Исаврлар династияси Византияни бутун бир юз йил давомида (717-802) идора қилди. Лев III (717-740) ва унга ёрдамчи бўлиб, кейин унинг ўрнига император бўлган Константин V (740-775) арабларга қарши курашда катта тажриба орттирган ҳарбийлар эди. Лев III император бўлгандан кейин ҳарбий ишга катта эътибор берди. VII асрда, Ираклий ва унинг ворислари давридаёк Византия хукумати ёлланма қўшинларга қўшимча равишда махаллий лашкарлар тўпллашни қисман амалга оширган, бу махаллий лашкарлар махаллий маблағлар ҳисобидан таъминланарди. Лев III замонида бу ҳарбий реформа янада ривож топди. Византия қўшини маълум чегарани қўриқлаб тўртан махаллий лашкарлардан тузилиб бутунлай территориал характерга эга бўлиб қолди. Энди бутун империя фемларга — ҳарбий округларга бўлиб юборилди. Буларга стратиглар — воеводалар бошлиққилиб тайинланган, ҳарбий хокимиятгина эмас, балки граждан хокимияти ҳам ўша воеводалар қўлида бўлган. Уларнинг ёрдамчилари офицерлар — турмархлар бўлди. Оддий солдатлар — стратиотлар — ҳам деҳқон ва ҳам умр бўйи хизмат қиладиган аскар эди. Уларнинг ер участкаси бўлиб бу участкадан улар ўз оилаларининг кучи билан фойдаланардилар, қисман бошқа деҳқонларга ижарага берардилар. Улар шу ер орқасидан кун кечирардилар. Ҳарбий хизмат ўтаганлари учун стратиотлар одатдаги солиқларнинг бир қисмидан озод қилинди. Деҳқон лашкарлардан иборат бу янги қўшинни исаврияли императорлар фақат империянинг юқорида кўрсатиб ўтилган «варварлашуви» туфайли, ҳаммадан бурун славянлар орқали «варварлашуви» туфайлигина вужудга келтира олди.
Лекин янги турдаги қўшин вужудга келтирилиши муҳим ижтимоий оқибатларга олиб келди. Пуллик маош олиш билан бир қаторда яна ер ҳам олган стратиг ва турмархларҳақиқатда ташкил топаётган ҳарбий-феодал табақанинг вакиллари эди. Стратиотларнинг социал қиёфаси ҳам жуда ҳилма-хил эди. Уларнинг бир қисми (пиёда аскарлар) деҳқонлардан иборат бўлса, иккинчи қисми (отлиқ аскарлар) эса майда поместьели рицар типидаги аскарлардан иборат эди. Шундай қилиб, VIII асрда Византияда ҳам йирик ва ҳам майда феодаллар сони тез кўпайиб борди. Янги феодаллар қулларни ерга биркитиб қўйиб, уларни крепостной дехқонларга айлантирардилар, шу билан бир вақтда жамоачи-деқонларнинг бир қисми, айниқса, чек ери камлигидан ҳарбий хизматни ўтай олмайдиган қисми крепостнойларга айлана борди. Ерсиз деҳқонлар янги ҳарбий ер эгалари ерларига кўчиб келиб, уларга қарам бўлиб қолардилар. Ҳарбий хизмат ўтовчи кишилар поместьеларнинг бир қисмини эски сенатор зодагонларнинг янгидан мусодара қилинган ерларидан олди; кўп ер ҳарбийларга Византия православ черковидан ўтди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling