Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Македонияликлар сулоласи вақтида Византия


Download 0.98 Mb.
bet49/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Македонияликлар сулоласи вақтида Византия. IX асрнинг ярмидаи то XI асрнинг ярмигача Византияни Македонияликлар сулоласи идора қилди. Василий I Македонлик бу сулоланинг биринчи намояндасидир (867-886). X асрда бу сулоладан бир неча машхур император чикди, ўз замонининг атоқли олими ва ёзувчис Константин VII Багрянородний (912-959), машҳур ҳарбий саркардалар — Никифор Фока (963-969), Иоанн Цимисхий (969-976б) ва Василий II Болгаробойца (976— 1025) ана шулар жумласидандир.
Македонияликлар сулоласи идора қилган вақтга келиб Константинопол жуда катта савдо марказига айланди ва Европа билан Осиё ўртасидаги савдода асоссий воситачилик ролини ўйнади. Араб, рус – славян, итальянларнинг савдо-сотиқлари Константинополга келиб тўпланиб унинг жуда катта шухрат қозонишига ва жонланишига сабаб бўлди. Византия императори ташқи савдодан шундай катта даромад олдики, IX ва X асрларда Ғарбий Европадаги қирол ва императорлардан бирортаси ҳам бундай даромад олмас эди. Шу билан бирга IX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб араблар хавфи Византия учун қўрқинчли бўлмай қолди. Араб халифалиги бу вақтда айрим-айрим мустақил давлатларга бўлиниб кетган эди. Византиянинг ўзи энди араблар Шарқига қарши хужумга ўтишга молик бўлиб қолган эди.
Македонияликлар сулоласи вақтида империянинг территорияси яна кенгайди. Шарқда араблардан Крит, Кипр ороллари, Антиохия шаҳри билан бирга Суриянинг катта бир чисми тортиб олинди; ғарбда, яъни Италияда империя Апулия билан Сицилияни бирмунча вақтга қайтариб олди. Шу билан бир вақтда Византия славян давлатларига қарши қаттиқ кураш олиб борди. X—XI асрларда Византия билан Болгария ўртасидаги душманлик муносабатлари жуда ҳам кескинлашиб кетди. XI асрнинг бошларида Византия Болгария подшолигини бутунлай босиб олди. Империянинг Болқон ярим оролидаги чегаралари яна шимолда Дунайгача, шимоли-ғарбда Адриатика денгизи қирғоғигача етган. Серб қабилалари ҳам бир оз вақтгача Византияга тобе бўлиб қолди.
Византия ва Киев Руси. Македонияликлар сулоласи вақтида Византия билан Русь ўртасидаги муносабатлар тотувлашди. Қизғин савдо муносабатлари («варяглардан грекларга борадиган буюк сув йўли»), мустаҳкамланган маданий алоқа (руcларнинг 988 йил атрофида греклардан христианликни қабул қилиши, шу муносабат билан Византия илм-маърифатининг Русга кириб келиши), умумий душманларга — печенеглар, хазарлар ва половедларга қарши биргаликда кураш олиб борилиши иатижасида Византия билан Русь ўртасида X асрнинг иккинчи ярмида дўстона муносабатлар ўрнатилди. Бу дўстлик муносабатлари ҳамдан-кам ҳоллардагина (масалан, 1043 йилда) душманлик ҳарақатлари туфайли ўзилиб турди. Константинопол патриархи Русь черкови бошлиғини Киев митрополитини тайинлаш ҳуқуқини даъво қилди. Бироқ Руснинг черков йўли билан Византияга бўлган қарамлигини Ярослав I рус попи Илларионни 1051 йилда Киев метрополити қилиб тайинлаш билан анча бўшаштирди.
Рус черкови Константинопол черковинииг ҳукмронлигидан 1448 йилда узил-кесил қутулиб олди. Рус митрополитлари, ҳатто греклардан бўлганида ҳам рус черковини мустақил идора қилар ва одатда олисдаги Константинопол патриархидан кўра Руснинг буюк князи иродаси билан кўпроқҳисоблашарди

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling