Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- IX—XI асрларда Византияда феодал муносабатлар.
Черковларнинг ажралиб кетиши. XI аcр ўрталарида Византия черковининг ҳаётида иккинчи бир муҳим воқеа — Рим папаси билан ажралиш юз берди. Бир томондан, Константинополнинг Италия билан алоқаси сусайиб кетиши, иккинчи томондан, ғарбда Рим папалари сиёсий қудратининг кучайиши шунцай оқибатларга олиб келдики, ўша вақтгача ягона бўлиб келган христиан черкови ғарбий-католик ва шарқий-проваславга ажралиб кетди. Бу вақтга келиб уларнинг диний маросимлари, тоат-ибодат тили ва бошқариш тизимининг ўзи ҳам (ғарбда папа ва кардиналлар, Шарқда — пойтахт шаҳар Константинополнинг патриархи бошчилигидаги патриархлар) анча ўзгариб кетди. Черковлардаги ажралиш 1054 йилда, Рим папасининг легатлари, яъни элчилари грек черковини рим черкови билан алоқа қилишини рад этиб, Константинополни ташлаб чиқиб кетган пайтдан бошланди. Бунга жавобан Константинопол патриархи Рим черкови билан унинг бошлиғи папага лаънат ўқиди.
IX—XI асрларда Византияда феодал муносабатлар. Македонияликлар сулоласи вақтида Византиянинг феодаллашув жараёни тез авж олиб борди. Эркин деҳқонларнинг сони шу қадар тез камайиб бордики, мамлакат мудофаа қобилиятининг пасайишидан, шунингдек, аҳолидан тушадиган солиқ маблағларининг камайишидан қўрқиб императорларнинг ўзлари ҳам ташвишга туша бошладилар. Динатлар томонидан деҳқон ерларининг босиб олинишига қарши X асрнинг биринчи ярмида императорлар бир неча марта фармонлар — новеллалар (922, 934 ва 947 йиллардаги новеллалар) чиқарди. Император Василий II бир нечта янги фармон чиқарди. Унинг новеллаларидан бирида (996) катта ер эгаларидан жамоатчи-стартиотлардан илгари тортиб олинган ҳамма ерларни деҳқонларга қайтариб бериш талаб қилинди. Бироқ бу фармон ҳамда шу каби бошқа фармонлар яхши бажарилмади. Феодал зодаганлар шу қадар кучайиб кетган эдиларки, 1057 йилда македонияликлар династиясининг ўрнини олган ва кичик Осиёдаги зодагон йирик ер эгаларидан чиққан Комининлар сулоласи эркин деҳқонларнинг қолган-кўтганларини ҳам феодалларга ем қилиб беришга хар томонлама кўмаклашди. Комнинлар айрим-айрим қишлоқларнигина эмас, балки бутун-бутун округларни катта ер эгаларининг пронияcига (айнан таржима қилганда: ғамхўрлигига, васийлигига) берди. Бу эса ўзларига тобе аҳолини бевосита крепостнойга айлантириш йўлидаги тадбир эди. Прониар-имунист давлат солиқларининг бир қисмини ўз фойдасига йиғиб олиш ҳуқуқига эга бўлди. Қўл остидаги аҳолини унинг ўзи суд қилар эди. Бу ерлар аста-сскин феодалнинг наслдан-наслга ўтадиган хусусий мулки бўлиб қолди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling