Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet41/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Таянч тушунчалар:
Ромея; дегист; институция; новелла; Ника; Дим; мортита; мистот; стратиг; турмарх; фем; париклар; Комнин; Исавр;
Шарқий Рим империяси.Ғарбий Рим империяси герман қабилалари томонидан истило қилингандан кейин ҳам Рим империясининг Шарқий қисми яна узоқ вақт хукм сурди. У хатто ўзини расмий суратда Рим (Ромея) империяси деб атайверди. Лотин тили яна узоқ вақтгача Шарқий империянинг давлат тили бўлиб қолди. Лекин Шарқда халқ грек тилида гаплашарди. «Рим империяси» деган ном бора-бора йўқолиб, «Византия империяси» деган ном юритила бошлади (империянинг пойтахти қадимги вақтда Византия деб аталган бўлиб, 330 йилда Константин Буюк унга Константинопол деб ном берган эди) . Баъзи олимлар худди шу йилни Византия империясига асос солинган йил деб хисоблайдилар. Лекин тарихчиларнинг кўпчилиги Византия империяси 395 йилда, яъни Феодосий I ўлгач, империя унинг ўғиллари ўртасида тақсимланиб, шарқий ярми Константи­нопол шаҳри билан бирга Аркадийга ўтган вақтда тузилган деб ҳисоблайди. Болқон ярим оролидан ва Эгей денгизидаги кўпдан-кўп ороллардан ташқари, Византия империясига яна Кичик Осиё, Сурия билан Фаластин, Миср, Месопотамия билан Кавказортининг бир қисми, Қримнинг жанубий қирғоқлари кирар эди.
Империянинг шарқий қисми ғарбий қисмига қараганда анча мустахкам бўлиб чиққан экан, бунинг асосий сабаби шуки, ундаги иқтисодий муносабатлар ғарбий қисмидагига қараганда анча тараққий топган ва анча мустахкам эди. Бу ерда Мисрдаги Александрия, Суриядаги Антиохия, Кичик Осиёдаги Смирна ва Ефес, Болқон ярим оролидаги Константинопол ва Фессалоника каби ривож топган савдо-сотих марказлари бор эди. Осиё Шарқи билан олиб борилган қизғин савдо ишлари узилмади, балки xатто кучайди, бу савдо Осиёда III асрда кучли янги форс подшолиги - Соcонийлар подшолиги вужудга келгандан кейин айниқса кучайди. Шарқий Рим Империясида қулдорлик тузумининг ўзи ҳам Ғарбий империядагидек кескин тушкунликка учрамади. Бунинг сабаби аввало шуки, империянинг шарқий вилоятларида, айниқса қишлоқ хўжалигида қулдорлик Ғарбдагидек катта рол ўйнамади. Шарқ иқтисодиётида қуллар билан бир қаторда қул бўлмаган элементлар, яъни шаҳарлардаги эркин хунармандлар ва қишлоқлардаги жамоачи деҳқонлар катта ўрин тутар эди. Бу жамоачи деҳқонлар давлат деҳқонлари бўла туриб, қарамлик ҳолатига тушиб қолган бўлсаларда (масалан, Сурия ва Мисрдаги «подшо деҳқонлари») ҳар ҳолда уларнинг ўз ер участкалари, шахсий хўжалиги бор эди, шундай қилиб, улар қуллардан анчагина фарққилар эдилар. Хийла кўп сонли мустақил деҳқонлар қисман қадимий ибтидоий тузумни сақлаб қолган бўлиб, Кичик Осиё ва Болқон ярим оролида истиқомат қилар эдилар. Эллинизм маданиятининг ўзи ҳам грек халқининг Яқин Шаркдаги турли халқлар билан кўп асрлар давомида қилган алоқасининг натижаси бўлиб, Византиянинг мустаҳкамлигининг маълум даражада сақланиб туришига имкон берган шароит- лардан бири бўлди. Антик грек тилидан фарққиладиган грекларнинг эллин тили Шақрдаги бошқа халқлар тилларининг кўпгина элементларини ўз ичига олганлиги, шаҳар тузилиши ўша қадимий грек шаҳар - давлат тузилишининг анчагина томонларини ўзида сақлаб қолганлиги, Яқин Шарқдаги турли халқларнинг турлича диний эътиқодлари аралаш - қуралаш бўлиб кетиб, шарқий христиан динига ҳам таъсири ўтганлиги, булар ўртасида қадимдан бери савдо алоқаларининг мавжудлиги — мана шуларнинг ҳаммаси Ўрта денгизнинг шарқий қисмида яшовчи аxолини бир - бирига яқинлаштирди, алоҳида бир грек - Византия халқининг вужудга келиши учун аcоc бўлиб хизмат қилди. Аммо айрим вилоятларнинг этник, маиший, диний тафовутлари тамоман йуқ бўлиб кетмаган эди, Византиянинг бундан кейинги бутун бир тарихида бу нарса кескин сезилиб турди.
Шарқий империянинг юқорида қайд қилиб ўтилган хусусиятлари натижасида унинг варварларга бўлган муносабатлари ҳам бошқача бир характерга эга бўлди. Византия, Ғарбий империяга ўхшаб варварлар томонидан босиб олинмади ҳам, яшашдан тўхтамади ҳам. Жумладан, Византия герман қабилалари – вестготлар, остготларнинг ва бошқа қабилалариинг ҳужумларига бардош берди, бу қабилалар эса Византиядан ғарб томон кириб бориб, у ерда ўзларининг варварлик қиролликларини туздилар. Византия империясида ҳали V - VI асрларда ҳам қулдорлик тузуми сақланиб қолган эди. VI асрда Византия ҳатто бу тузумни варварлар томонидан босиб олинган ғарбий вилоятларда тиклашга ҳаракат қилди. Бироқ, ундан кейинги VII—VIII асрларда Византия қадимги Римга ҳос бўлган ижтимоий ва сиёсий традицияларни ўзида сақлаб, илгаригидек «Ромея давлати»лигича қолиб келаётган бўлса-да, унинг ижтимоий тузуми феодализм томон тезлашиб бормоқда эди. Оқибат – натижада Византия ҳам, «варварлаштирилишдан» қочиб қутулмади, бу нарcа Болқон ярим оролига жуда кўпдан-кўп славян қабилаларининг келишида намоён бўлди. Славянлар қисман Болқон ярим оролидаги бир қанча территорияларни босиб олиб,бу ерда (Ғарбда бўлгани сингари Болгария, Сербия, Хорватияни барпо қилдилар), қисман Византия қўлида сақланиб қолган территорияга деҳқон - колонист бўлиб кўчиб келдилар ва бу ерга ўзлари билан бирга ибтидоий - жамоа тузуми тартибларини олиб келдилар. Шундай қилиб, шуни эътироф этиш мумкинки, оқибат - натижада германлар Ғарбий Рим империясига нисбатан қандай рол уйнаган бўлсалар, славянлар ҳам Византияга нисбатан (озгина фарқ-cарқ билан) худди шундай рол ўйнадилар. У ерда ҳам, бу ерда ҳам варварларнинг келиши қулдорлик тузумининг қулашига ва анча прогрессивроқ ижтимоий феодал муносабатларнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилишига ёрдам берди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling