Таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 2488 uzsmart.uz
3 Кириш. Жамиятимиз, то бора демократик муносабатларга ўтиб бораётган бир шароитда, ҳаётимизда рўй бераётган сиёсий ва иқтисодий муносабатларнинг ўзгариши замирида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва бунинг натижаси ўлароқ маҳаллий бюджетларнинг аҳамияти ошиб бормоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, республикамизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш даврида ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида бўлгани каби, мамлакатимизнинг давлат молияси соҳасини ҳам тубдан ислох килиш ҳозирги босқичининг талаби ҳисобланади. Маҳаллий бюджетлар нафақат ижтимоий харажатларни молиялаштириш манбаи, балки маҳаллий ҳокимият органларининг минтақаларни ижтимоий- иқтисодий ривожлантиришдаги молиявий ресурсидир. Маҳаллий бюджетларнинг мавқеини янада ошириш ҳукуматнинг бюджет сиёсатини самарадорлигини оширишга хизмат киладиган муҳим омил эканлиги аҳамиятга моликдир. Бу борада Президентимизнинг фикр- мулохазалари диққатга сазовордир: «Давлат бюджети даромадларининг катта қисмини жойларга бериш, маҳаллий бюджетларни мустаҳкамлаш зарур. Бу эса минтақалар мустақиллигини ошириш, уларнинг ташаббускорлигини, бюджетнинг ижросидан манфаатдорлиги ва бу борадаги масъулиятини ошириш имконини беради. Бундан ташқари, бу нарса маҳаллий бюджетларга тушумларнинг янги манбаларини қидириб топишга рағбатлантиради, жойларда бюджет интизомини мустаҳкамлайди.» 1 Жамиятимиз ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти томон қадам босар экан, маҳаллий бюджетлар орқали амалга ошириладиган давлат харажатлари республикамиз аҳолисининг турмуш даражасини белгиловчи индикатор сифатида хизмат қилади. Айни пайтда, маҳаллий бюджетлар харажатлари режалаштиришнинг самарадорлигини ошириш вазифалари тўлиқ ҳал қилинмаган. Бу маҳаллий 1 И.А. Каримов «Ўзбекистон иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида» . Тошкент. « Ўзбекистон ». 1995. 208-бет. 4 ҳокимият органларининг ваколатларини чекланганлиги, ўз ҳудудларини ривожлантиришга манфаатдорликларини рағбатлантирувчи механизмларни татбиқ этилмаётганликларида намоён бўлмоқда. Маълумки, маҳаллий бюджетлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетида муҳим таркибий қисмни ташкил этади ва маҳаллий ҳокимиятларнинг фаолият кўрсатишларида молиявий манба бўлиб ҳисобланади. Маҳаллий бюджетлар ўз ҳудудида турли йўналишдаги вазифаларини ҳал қилиш учун етарли бўлган молиявий маблағга эга бўлишлари керак. Шундай экан, маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш хозирги бозор иқтисодиётига ўтиш даврида республика ва унинг ҳудудларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Бюджет даромадлари – бу давлат бюджетини шакллантириш жараёнида давлат билан корхоналар, ташкилотлар, аҳоли ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар йиғиндиси ҳисобланади. Шу билан биргаликда бюджет даромадлари - бу давлат хокимияти ва маҳаллий ўз- ўзини бошқариш органларини ҳисобига ўтадиган пул маблағларидир. Бюджет даромадларини шакллантириш жараёнида давлат фойдасига миллий даромадни бир қисми ўтади, булар асосида давлат билан корхоналар ва аҳоли ўртасида молиявий муносабатлар юзага келади. Маҳаллий бюджетлар даромадлари асосан маҳаллий солиқлар ва умумдавлат солиқларидан ажратмалар ва юқори бюджетдан бериладиган дотация ва субвенциялар ҳисобига шаклланади. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: "Давлат бюджети даромадларининг катта қисмини жойларга бериш, маҳаллий бюджетларни мустаҳкамлаш зарур. Бу эса минтақалар мустақиллигини ошириш, уларнинг ташаббускорлигини, бюджетнинг ижросидан манфаатдорлигини ва бу борадаги маъсулиятини оширишга имкон беради. Бундан ташқари бу нарса 5 маҳаллий бюджетларга тушумларнинг янги манбаларини қидириб топишга рағбатлантиради, жойларда бюджет интизомини мустаҳкамлайди" 2 Юртбошимизнинг сўзларидан шу нарсани ўқиш мумкинки, ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида юксак натижаларга эришишда бюджет даромадлари муҳим ўрин эгаллайди. Шу билан бир қаторда бюджет даромадларини самарали назоратини, уларни аниқ истиқболини белгиламасдан амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам бюджет даромадлари истиқболини белгилашни аниқ ҳисоб-китоблар, маълумотлар асосида амалга ошириш ҳозирги кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling