Таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/11
Sana18.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1592425
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Kitob 2488 uzsmart.uz

 
 
2. Маҳаллий бюджет даромадларининг назарий-хуқуқий асослари ва 
уни иқтисодиётда тутган ўрни. 
Маҳаллий бюджет даромадларининг иқтисодий моҳияти, таркиби 
ва уни маҳаллий бюджетдаги роли. 
«Бюджетнинг даромад қисмини кенгайтиришнинг асосини 
иқтисодий вазиятни умумий равишда соғломлаштириш ташкил 
этиши лозим» И.А.Каримов.
10
 
Мустақил 
республикамизнинг 
бозор 
муносабатларига 
ўтиши 
шароитида, демократик давлат қуриш йўлидан бораётган ҳозирги кунда 
ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби бюджет тизимида 
ҳам чуқур ўзгаришларни амалга ошириш ҳозирги куннинг асосий талабидир. 
Мамлакатимиздаги иқтисодий сиёсатни барқарор амалга оширишда давлат 
молияси асосий функцияни бажаради. Давлат молия-бюджет тизимининг 
асосини давлат бюджети ташкил этади. У бир томондан, ресурсларнинг ҳал 
қилувчи қисмини ўзида жамлайди, иккинчи томондан эса барча молия 
10
«Ўзбекистон:миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура» Тошкент. Ўзбекистон. 1996й


14 
бўғинлари ва муассасаларининг ўзаро алоқадорлигини таъминлайди, 
уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради. 
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимида муҳим таркибий қисмни 
маҳаллий бюджетлар ташкил этади. Маҳаллий бюджетлар умумдавлат 
иқтисодий ва ижтимоий вазифаларини амалга оширишда, биринчи навбатда, 
давлат 
маблағларини 
тақсимлаш 
ва 
ижтимоий 
инфратузилмани 
ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Улар маҳаллий ҳокимиятнинг 
фаолият кўрсатишларида молиявий манба бўлиб, давлатнинг ижтимоий 
сиёсатини жойларда амалга оширишда асосий рол ўйнайди. Ўзбекистон 
Республикасининг мустақилликка эришиши ва ижтимоий йўналтирилган 
бозор иқтисодиёти сари йўл тутиши даврида бюджетнинг ва маҳаллий 
бюджетларнинг республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги 
роли янада ошади. 
Маҳаллий бюджетларнинг давлат бюджет сиёсатидаги тутган ўрни 
маҳаллий бюджетлар даромадларини ташкил этиш ҳамда унинг таркибини 
белгилашда молиявий асос ҳисобланади. Маҳаллий бюджетларнинг 
мавқеини янада ошириш ҳукуматнинг бюджет сиёсатини самарадорлигини 
оширишга хизмат қиладиган муҳим омил эканлиги аҳамиятга моликдир. 
Ўзбекистон Республикасининг бюджет тузилиши унинг таркибида 
Қорақалпоғистон Республикаси борлиги, вилоятларга, Республикага 
бўйсунувчи шаҳарларга бўлинганлиги билан белгиланади.
Ушбу ҳолат ҳисобга олингани ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат 
бюджети тизими қуйидагилардан ташкил топади:
Давлат бюджети: 
Республика бюджетини; 
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни 
ўз ичига олади. 
Қорақалпоғистон 
Республикаси 
бюджети 
Қорақалпоғистон 
Республикасининг 
республика 
бюджетини 
ҳамда 
республикага 


15 
(Қорақалпоғистон) бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларини ўз 
ичига олади. 
Вилоятнинг бюджети вилоят бюджетини, вилоятга бўйсунувчи туманлар 
ва шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади. 
Туманларга бўлинадиган шаҳарнинг бюджети шаҳар бюджетини ва 
шаҳар таркибига кирувчи туманлар бюджетларини ўз ичига олади. 
Туманга бўйсунадиган шаҳарлари бўлган туманнинг бюджети туман 
бюджетини ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар бюджетларини ўз ичига 
олади.
3
Бюджет даромад қисмининг умумлаштирувчи манбаи бўлиб 
жамиятнинг миллий даромади ҳисобланади. 
Бюджет даромадлари - бу бир томондан давлат ўртасидаги ва иккинчи 
томондан хўжалик субъектлари ва фуқаролар ўртасидаги иқтисодий 
муносабатларидир. Шу билан биргаликда бюджет даромадлари - бу давлат 
ҳокимияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларини ҳисобига ўтадиган 
пул маблағларидир. Бюджет даромадларини шакллантириш жараёнида 
давлат фойдасига миллий даромадни бир қисми ўтади, булар асосида давлат 
билан корхоналар ва аҳоли ўртасида молиявий муносабатлар юзага келади. 
Ҳар бир мамлакат бюджетининг таркиби, аввало, унинг давлат қурилишига 
боғлиқдир. Унитар тузумга эга бўлган мамлакатларда бюджет тизими икки 
бўғинли қурилмага - давлат бюджети ва маҳаллий бюджетларга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимининг муҳим таркибий қисми 
маҳаллий бюджетлардан иборат. Маҳаллий бюджетлар тизими маҳаллий 
эҳтиёжларни тўлароқ ҳисобга олиш ва уларни давлат марказлаштирилган 
тартибда амалга оширадиган чора-тадбирлар билан тўғри мувофиқлаштириш 
имконини беради. Шунинг учун маҳаллий ҳокимият органлари маҳаллий 
бюджетга даромадлар келиб туришини ва ресурслардан мақсадли 
3
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонуни» .Халқ сўзи. 2000 йил 14 январ. 


16 
фойдаланишдан 
манфаатдорлар, 
чунки 
жойларда 
иқтисодиёт 
ва 
маданиятнинг ўсиш суръатлари маҳаллий резервларни сафарбар этишга, 
маблағларни режали сарфлашга доир ишларни ташкил этишга бевосита 
боғлиқ бўлиб, бу эса, ўз навбатида, умуман Ўзбекистон Республикасининг 
давлат бюджетини муваффакиятли бажаришга имкон яратади. 
Ўзбекистон Республикаси «Бюджет тизими тўғрисидаги» қонунда 
таъкидланганидек, "Маҳаллий бюджет - давлат бюджетининг тегишли 
вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари жамғармасини ташкил этувчи бир 
қисми бўлиб, унда даромадлар маблағлари ва улардан тушумлар миқдори, 
шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратилган 
маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади". Маҳаллий 
бюджетлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетида муҳим таркибий 
қисмни ташкил этади ва маҳаллий ҳукумат органларининг фаолият 
кўрсатишларида молиявий манба бўлиб ҳисобланади. 
Маҳаллий бюджетлар ишлаб чиқаришнинг якуний натижаларини 
аҳолига етказишнинг асосий йўналишини белгилаб берувчи воситадир. 
Маҳаллий бюджетлар орқали ижтимоий истеъмол фондлари аҳолининг 
айрим гуруҳлари ўртасида тақсимланади. Маҳаллий бюджетларнинг 
иқтисодий моҳияти уларнинг вазифаларида намоён бўлади. 
Маҳаллий 
бюджетлар 
умумдавлат 
иқтисодий 
ва 
ижтимоий 
вазифаларини амалга оширишда, биринчи навбатда, давлат маблағларини 
тақсимлаш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришда муҳим 
аҳамиятга эга. 
Маҳаллий бюджетлар орқали маҳаллий ҳудудларни ижтимоий-
иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришни молиявий манбалар билан таъминлаб 
борилади.
Мустақилликка эришилгандан сўнг қабул қилинган қонунларимиз 
қатори асосий қонунимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-
боб 122-моддасида «Ўзбекистон Республикаси ўз молия ва пул-кредит 


17 
тизимига эга. Ўзбекистоннинг давлат бюджети Республика бюджетидан
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан 
иборат» ва 123-моддасида «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ 
тизими амал қилади. Солиқлар жорий қилишга фақат Ўзбекистон 
Республикасининг Олий Мажлиси хақли»
4
деб кўрсатилган. 
Бундан ташқари қомусимизнинг 15-боби, яъни республиканинг 
маъмурий иқтисодий тузилиши тўғрисида 68-моддасида «Ўзбекистон 
Республикаси вилоятлар, туманлар. шаҳарлар. шаҳарчалар, қишлоқлар, 
овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборатдир» 
дейилган. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 100-моддаси 2-бандида 
маҳаллий 
ҳокимият 
органлари 
ихтиёрига 
"Маҳаллий 
бюджетни 
шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, 
бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш" вазифаси берилган. Шу 
билан маҳаллий ҳокимият органларининг бюджет соҳасидаги, солиқлар ва 
йиғимлар жорий этиш борасидаги фаолиятининг конституциявий асоси 
ўрнатилди. 
Конституцияга асосан маҳаллий ҳокимиятлар ўзларининг бюджет ва 
бюджетдан ташқари фондларини тузиш хуқуқига эгадирлар.
Маҳаллий бюджетлар даромад базаларини мустаҳкамлашда улар 
ихтиёрига берилган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар бўйича тадбирлар 
муҳим ўрин тутади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, маҳаллий бюджетлар 
маҳаллий солиқлар ва йиғимларни ташкил этиш ва бошқаришда мустақил 
бўлсаларда, Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тегишли меъёрлар 
доирасида фаолият юритадилар.
Ўзбекистон Республикаси «Солиқ кодекси»нинг 5, 6, ва 7-моддаларида 
Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи солиқлар ва йиғимлар қуйидагича 
белгиланган: 
4
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Тошкент . «Адолат». 1999 йил


18 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси томонидан белгиланади ва бекор қилинади. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида: 
- умумдавлат солиқлари; 
- маҳаллий солиқлар ва йиғимлар амал қилади. 
Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси ёки у ваколат берган давлат органи томонидан белгиланади. 
Умумдавлат солиқларига қуйидагилар киради:
- юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи; 
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; 
- қўшилган қиймат солиғи;
- акциз солиғи;
- ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ;
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.
Умумдавлат солиқлари ҳар йили қонуний тартибда белгиланадиган 
нормативлар бўйича тегишли бюджетлар ўртасида тақсимланади.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимларга қуйидагилар киради: 
- мол-мулк солиғи; 
- ер солиғи; 
- ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш 
солиғи;
- жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель 
ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ; 
- савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан айрим 
турлардаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари; 
- юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим.


19 
Қорақалпоғистон Республикасида маҳалий солиқлар ва йиғимлар ушбу 
Кодекс, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек 
Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга 
солинади. 
Ушбу модданинг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган маҳаллий солиқлар 
ва йиғимлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан жорий 
этилади ва республиканинг бутун ҳудудида ундирилади. Бу солиқлар ва 
йиғимлар ставкаларининг миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан белгиланади. Ушбу модданинг 3-6-бандларида 
назарда тутилган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар Қорақалпогистон 
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органлари 
томонидан жорий этилади. Бу маҳаллий солиқлар ва йиғимлар 
ставкаларининг энг юқори миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Янги маҳаллий солиқлар ва йиғимларни жорий этиш Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан мувофиқлаштирилиши лозим.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар маҳаллий бюджетга ўтказилади 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси томонидан белгиланади ва бекор қилинади
Маҳаллий ҳокимиятларнинг молиявий, бюджет ва солиқ хуқуқлари 
ривожи, 
"Маҳаллий 
давлат 
ҳокимияти 
тўғрисидаги" 
Ўзбекистон 
Республикасининг 1998 йил 2 сентябрдаги қонунида ўз ифодасини топди. 
Ушбу қонуннинг 11, 12, 13-моддалари бевосита вилоят, туман, шаҳарларнинг 
молиявий ресурсларига, ҳалқ депутатлари кенгаши ва ижро ҳокимиятининг 
бюджетга доир ҳуқуқлари ҳамда вилоят, туман, шаҳар маҳаллий 
бюджетларининг даромад манбаларига бағишлангандир. 
Ушбу қонунда маҳаллий ҳокимият органларининг молиявий 
ресурслари бевосита бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари фондлардан, 
шунингдек юқори бюджетлардан берилган субвенция ва дотациялардан 


20 
ташкил топиши белгилаб берилган. Шу билан биргаликда ушбу қонунда 
Ҳалқ депутатлари Кенгашининг маҳаллий бюджетларни ва уларнинг 
ижросини тасдиқлаш хуқуқи белгиланган. 
Қонунга асосан маҳаллий бюджетларнинг лойиҳаларини тайёрлаш, 
унинг ижроси Ҳокимлар раҳбарлигида амалга оширилади. Бюджет лойиҳаси 
Ҳоким томонидан даромадлар манбаи ва харажатлар йўналиши кўрсатилган 
ҳолда кенгашга тақдим этилади. 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни 
бюджетни 
янада 
такомиллаштириш 
бўйича 
амалган 
оширилган 
ислоҳотларнинг натижаси бўлди. Ушбу қонуннинг 18-19 ва бошқа тегишли 
моддаларида маҳаллий бюджетлар тўғрисида сўз юритилади. Юқорида барча 
хуқуқий хужжатлар маҳаллий бюджетларни ташкил қилиш учун хуқуқий 
асос ҳисобланади. 
Маҳаллий бюджетларни даромадларини шакллантириш Ўзбекистон 
Республикасинининг Бюджет тизими тўғрисидаги қонуннинг 18- моддасига 
асосан амалга оширилади. Ушбу моддага асосан Қоракалпогистон 
Республикаси 
бюджети 
ва 
маҳаллий 
бюджетлар 
даромадлари 
даромадларнинг шаклланиш манбаларига асосан белгиланган. Шунга 
мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар 
даромадлари: 
1. Қонун 
ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ 
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга 
йўналтириладиган маҳаллий солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий 
тўловлар; 
2. Қонун 
ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ 
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга 
ўтказиладиган умумдавлат солиқлари, йиғимлари, божлари ва бошқа 
мажбурий тўловлар; 


21 
3. Қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ давлат 
мулки объектларини жойлаштириш, фойдаланишга беришдан олинган 
даромадлар; 
4. Қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи 
бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари; 
5. Юқори бюджетлардан бериладиган бюджет дотациялари, бюджет 
субвенциялари ва бюджет ссудалари; 
6. Юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл давлатларидан 
келган қайтарилмайдиган пул тушумлари; 
7. Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар ҳисобига 
шакллантирилади. 
Шунга мувофиқ, маҳаллий бюджетлар даромадлари ўз даромадлари 
(маҳаллий солиқлар ва йиғимлар) ва юқори бюджетдан ажратиладиган 
ажратмалар 
(умумдавлат 
солиқларидан 
ажратмалар, 
дотация 
ва 
субвенциялар) ҳисобидан шаклланади. 
Умумдавлат солиқларидан ажратмалар улуши ҳар йили маҳаллий 
бюджетларнинг ўз даромадларининг тушуми ҳамда улар томонидан амалга 
ошириладиган харажатларнинг миқдорига қараб ўзгартириб борилади. 
Умумдавлат солиқларининг муҳим хусусияти шундаки, республика 
бюджетига тушадиган солиқлардан маҳаллий бюджетларни бошқариб бориш 
учун ажратма сифатида тушиши мумкин. Агар келгуси йили маҳаллий 
бюджетларнинг ўз даромад манбалари (солиқлари) кўпайиб қолса, 
республика солиқларидан ажратма беришнинг хожати қолмайди. Республика 
ва маҳаллий солиқлар ягона моҳиятга эга бўлиб, бюджетга тўланиши лозим 
бўлган тўловлардир. 
Маҳаллий бюджетлар аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида 
давлатнинг олиб бораётган сиёсатининг жойлардаги асосий таянчи 
ҳисобланади. Қарийб аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш харажатларининг 100 
фоизи маҳаллий бюджетлар томонидан молиялаштирилади. Ўзбекистон 


22 
Республикаси давлатининг мустақилликка эришиши ва ижтимоий 
йўналтирилган бозор иқтисодиёти сари йўл тутиши даврида маҳаллий 
бюджетларнинг Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги роли 
янада ошди. Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ушбу масалаларга 
катта эътибор қаратилди.
Маҳаллий бюджетларнинг иқтисодий моҳиятига тўхталадиган бўлсак, 
уларнинг моҳияти унинг вазифаларида намоён бўлади. Улар: 
- маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг молиявий таъминоти 
учун пул фондларини шакллантириш; 
- бу фондларни ҳалқ, хўжалиги тармоқлари ўртасида тақсимлаш ва 
фойдаланиш; 
- ушбу ҳокимият органлари бошқарувида бўлган корхона, ташкилот ва 
муассасаларнинг 
молиявий 
хўжалик 
фаолиятини 
назорат 
қилиш 
вазифаларини бажаради. Ушбу вазифаларни бажариш учун эса етарли манба 
бўлиши шарт. 
Маҳаллий 
бюджетлар 
умумдавлат 
иқтисодий 
ва 
ижтимоий 
вазифаларини амалга оширишда, биринчи навбатда давлат маблағларини 
тақсимлаш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришда муҳим 
аҳамиятга эга. Бу маблағлар туман, шаҳар бюджетларини ўз ичига олувчи 
маҳаллий бюджетлар тизими орқали ўтади. 
Бюджет тизими бўғинлари ўртасида умумдавлат пул ресурсларини 
тақсимлаш асосида маҳаллий бюджетлар мустақиллиги ва уларни давлат 
томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш тамойили ётади. Улардан келиб 
чиққан ҳолда маҳаллий бюджетлар тартибга солувчи даромад манбалари 
ҳисобига шакллантирилади. 
Маҳаллий бюджетлар балансланган даромадлар ва харажатлар 
тизимига эга бўлиши зарур, Маҳаллий бюджетларнинг хақиқатдаги 
тақчиллиги бўлиши мумкин эмас. 
Маҳаллий бюджетлар учун: 


23 
1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилмаган манбалар 
ҳисобига ўз бюджетларини тўлдириш ёки мақсадли фондлар ташкил этиш; 
2. Бюджет ссудаларидан ташқари бошқа ҳар қандай қарз омилларини 
амалга ошириш; 
3. Бюджет қонунчилигида кўзда тутилган ҳолатларда ўз бюджет 
харажатларининг тасдиқланган ажратмалардан ортиб кетишига йўл қуйиш; 
4. Бошқа шахслар фойдасига молиявий кафолатлар ва васийлик хатлари 
бериш; 
5. Юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссудаларини бериш 
тақиқланади. 
Бундан ташқари бошқарувнинг иқтисодий усуллари тизимида маҳаллий 
бюджетлар асосий ўрин тутади. Улар алоҳида олинган ҳудуднинг комплекс 
ривожланишини таъминлашда, энг мақбул ҳудудий қайта ишлаб чиқариш 
нисбатларини ўрнатишда ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашда фаол 
роль ўйнайдилар. 
Маҳаллий бюджетлар янги бюджет тузилиши шароитларида 
бюджетлараро муносабатларни таъминловчи ўзига хос иқтисодий 
категориядир 
ҳамда 
муайян 
ҳудуднинг 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишини таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимият органлари 
томонидан 
ташкил 
этиладиган 
пул 
маблағлари 
фондларининг 
шакллантирилиши, тақсимланиши, ишлатилиши билан боғлиқ иқтисодий 
муносабатларнинг мувофиқлигини ҳам билдиради. 
Ҳозирги шароитда маҳаллий бюджетларни шакллантиришда асосий 
эътиборни мамлакат тараққиётининг алоҳида босқичларида маҳаллий 
бюджетларни шакллантиришдаги зиддиятлар манбаларини ажратиб 
кўрсатиш ва ўрганиш имкониятини берувчи маҳаллий бюджетларнинг пайдо 
бўлиши ва шакллантирилишининг тарихий ривожини таҳлил этишга қаратиш 
лозим. 


24 
Маҳаллий бюджетлар бошқарувнинг иқтисодий усули сифатида 
бюджет муносабатларини қайта тақсимлаш ҳарактери билан боғлиқ ўзига хос 
хусусиятга эгадир. Ҳеч қандай категория молиявий ресурсларни шунчалик 
кўп қиррали ва кўп даражали қайта тақсимлашда маҳаллий бюджетлар 
тизими каби иштирок этмайди. Маҳаллий бюджетлар тизими орқали 
ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларда бюджет дастакларининг таъсир 
этиш амалиётини ва кўламларини белгиловчи ҳалқ хўжалиги тармоқлари, 
ҳудудлар, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳалари, аҳолининг турли 
қатламлари ўртасида маблағлар тақсимоти амалга оширилади. 
Мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва ҳудудий муаммоларининг 
ҳал этилишида маҳаллий бюджетларнинг роли шунда намоён бўладики, у ёки 
бу ҳудуд молиявий ресурслари балансида маҳаллий бюджетлар даромадлари 
ва харажатлари марказий ўрин тутади. Ҳудудлар молиявий ресурслари 
таркибида маҳаллий бюджетлар маблағлари қатори бюджетдан ташқари 
махсус фондларнинг жойлардаги бўлимлари маблағлари, давлат мулки 
заминидаги корхоналар молиявий ресурслари ҳамда давлат кредити майдонга 
чиқади. 
Иқтисодий мустақиллик ҳақида маҳаллий бюджетлар даромад 
базасининг ўсиши ёки бюджет параметрларининг олдинги йилларга нисбатан 
умуман ўсаётганлиги орқалигина ижобий хулоса чиқариб бўлмайди. Бунинг 
учун кўрсаткичларнинг ўсиши билан бирга бириктирилган даромадлар 
улушининг ўсиши динамикаси, аҳоли жон бошига тўғри келадиган бюджет 
ресурслари миқдорининг ортиши ҳамда инвестицияларнинг ўзлаштирилиши, 
реал инвестиция ҳажмининг ортиши ва шунга боғлиқ ҳолда иқтисодий 
салоҳиятдан фойдаланиш суръатларида ҳам сезиларли ўсиш кузатилиши 
лозим.
Маҳаллий бюджетларга республика бюджетидан бериладиган 
ажратмалар иқтисодий мустақиллик даражасига у қадар салбий таъсир 
кўрсатмайди. Унинг кўлами ва таъсир доираси донор ҳудудлар ёки 
репициент ҳудудлар имкониятларига боғлиқ. 


25 
Маҳаллий бюджетларни шакллантириш асосларининг таҳлили 
маҳаллий бюджетларни келгусида ривожлантиришнинг: 
- ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини молиялаштиришда 
ҳамда мазкур ҳудудга жалб этиладиган даромадларнинг умумий ҳажмида 
маҳаллий бюджетлар таъсирини ошириши; 
- ҳудудий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва кучайтириш билан 
бевосита боғлиқ даромадлардаги маҳаллий солиқлар тизимини изчил, такрор 
йўналтириши, жумладан, маҳаллий ресурсларнинг тўлиқ ва самарали 
ишлатилиши, маҳаллий ҳокимият органларининг хўжалик ташаббускорлиги, 
жавобгарлиги ва мустақиллигини фаоллаштириш; 
- алоҳида олинган ҳудуддаги барча хўжалик юритувчи субъектларнинг 
маҳаллий бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини тўла миқёсда бажариш учун 
қайси бошқармага қарашли бўлишидан қатъий назар, барча корхоналар учун 
маҳаллий бюджетларга маҳаллий солиқларни топшириш шарт-шароитларини 
тўлиқ тенглаштириш; 
- бошқа ҳудудларда жойлашган корхоналарнинг мазкур ҳудуддаги 
филиаллари, 
цехлари, 
участкаларининг 
ҳудудий 
ресурсларидан 
фойдаланиши ва ташкилотнинг ишчилар миқдорига нисбатан оладиган 
фойдасини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий солиқларнинг барча турларини 
тўлиқ қамраб олиши; 
- маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини шакллантиришнинг 
солиқли манбаларини солиқсиз ҳарактердаги тушумлар (маҳаллий қарзлар 
амалиётга, кредит тизими ресурслари қисмларини жалб этиш) билан янада 
кенгроқ тўлдириши ҳамда катта ўлчамларда маҳаллий ҳокимият 
органларининг бюджетдан ташқари маблағлар фондини шакллантириши, 
аниқ хўжалик ва ижтимоий масалалар ечимида ҳудуд корхоналаридан 
мақсадли шартнома суммаларини олиши ва хоказо йўналишларини ажратиб 
кўрсатиш имконини беради.


26 
Ўзбекистон 
Республикаси 
маҳаллий 
бюджетлари 
томонидан 
харажатларни амалга ошириш учун даромадларга эга бўлиши керак. Шунинг 
учун Маҳаллий бюджет даромадларини шаклланишининг амалдаги ҳолати ва 
ушбу жараёндаги даромад манбаларини таҳлил қиладиган бўлсак авваламбор 
даромадларнинг шаклланишига эътибор бериш лозим. Маҳаллий бюджет 
даромадларининг манбалари таркиби 1-расмда кўрсатилган. 


Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling