Таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Маҳаллийлаштириш дастури доирасида


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/11
Sana18.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1592425
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Kitob 2488 uzsmart.uz

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида
ишлаб чиқариш ҳажми, млрд. сўм 
1635,1
2390,9
3096,7
534,9
1029,2
1861,0
0
1000
2000
3000
4000
2006
2007
2008
йиллар
м
лр
д. с
ўм
Автомобиллар билан
Автомобилларсиз
3.1-расм 
Жадвалдан кўринадики, 2008 йилда республикамизда истеъмол 
товарларни ишлаб чиқариш ҳажми 7436,5 млрд. сўмни ташкил этиб, бу 2007 
йилдагига нисбатан 117,7% га кўпдир. Айниқса, бу кўрсаткич Тошкент 
шаҳри (123,6%), Самарқанд (124,56%), Андижон (122,2%) вилоятларида 
юқори бўлган.


46 
3.1-жадвал 
2008 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида истеъмол товарларни 
ишлаб чиқариш ҳажми 
Ҳудудлар 
млрд. сўм 
2007 йилга 
нисбатан ўсиш 
суръати, % 
Қорақалпоғистон Республикаси 
102,6 
115,2 
Андижон 
2151,9 
122,2 
Бухоро 
401,6 
106,9 
Жиззах 
155,2 
116 
Қашқадарё 
246,7 
117,3 
Навоий 
161,9 
115,2 
Наманган 
266,5 
116,3 
Самарқанд 
687,9 
124,5 
Сурхондарё 
142 
112,6 
Сирдарё 
110,8 
117,8 
Тошкент 
785,4 
111,3 
Фарғона 
639,1 
106 
Хоразм 
152,2 
108,9 
Тошкент шаҳри 
1432,7 
123,6 
Республика бўйича 
7436,5 
117,7 


47 
Агар истеъмол товарларини ишлаб чиқаришда ҳудудларнинг улушини 
баҳолайдиган бўлсак (2.3.2-расм), бу борада энг юқори кўрсаткич Андижон 
вилояти (29%), Тошкент шаҳри (19%) ва Тошкент вилоятига (11%) тўғри 
келмоқда. 
 
2.3.2-расм. 
Oзиқ-oвқaт вa бoшқa истeъмoл тoвaрлaри ишлaб чиқaришни 
кeнгaйтиришни рaғбaтлaнтириш бўйичa қaбул қилингaн дaстурлaрдa 
мaмлaкaтимиз ишлaб чиқaриш кoрxoнaлaри учун кeнг кўлaмли 
рaғбaтлaнтириш тизими нaзaрдa тутилгaн. Жумлaдaн, улaр учун 2012 
йилнинг 1 янвaригaчa қуйидaги сoлиқ вa бoжxoнa имтиёзлaри бeрилмoқдa: 
– гўшт вa сутни қaйтa ишлaшгa иxтисoслaшгaн микрoфирмa вa кичик 
кoрxoнaлaр учун бўшaгaн мaблaғлaрни ишлaб чиқaришни тexник қaйтa 
жиҳoзлaш вa мoдeрнизaция қилишгa мaқсaдли рaвишдa йўнaлтириш шaрти 
билaн ягoнa сoлиқ тўлoви стaвкaсини 50 фoизгa қисқaртириш; 
– тaйёр нooзиқ-oвқaт тoвaрлaрнинг муaйян турлaрини ишлaб чиқaришгa 
иxтисoслaшгaн кoрxoнaлaрни фoйдa вa мулк сoлиқлaридaн, микрoфирмa вa 
кичик кoрxoнaлaрни ягoнa сoлиқ тўлoвидaн oзoд қилиш. 


48 
Президентимиз ўз асарларининг Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурига 
бағишланган қисмини якунлар эканлар, «Ҳeч шубҳaсиз, Инқирoзгa қaрши 
чoрaлaр дaстурини aмaлгa oширишдa иқтисoдиётимиздaги ҳaр қaйси 
субъeктнинг имкoн қaдaр кўпрoқ мaнфaaтдoр бўлишини, ушбу дaстур 
ижрoси улaрнинг ҳaр бири учун энг муҳим ишгa aйлaнишини тaъминлaш 
мaқсaдидa қўшимчa рaғбaтлaнтириш чoрaлaрини излaб тoпиш кaттa aҳaмият 
кaсб этaди»
11
, деб таъкидладилар. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
11
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф 
этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 36-б. 


49 
ХУЛОСА 
Ҳудудлардаги молия идораларида маҳаллий бюджет даромадларини 
истиқболини белгилаш учун зарур ахборот ва маълумотлар базасининг 
мавжуд эмаслиги, замонавий билимларга эга бўлган ёш мутахассисларнинг 
етишмаслиги ва шу каби бир қатор муаммоларнинг мавжудлиги маҳаллий 
бюджет даромадларини истиқболини аниқ таҳлиллар асосида белгилашда
бир қатор қийинчиликларни юзага келтирмоқда. Бироқ, барча зарурий чора-
тадбирларни кўрган ҳолда шу муаммоларни ҳал қилиш лозим, чунки 
уларнинг ҳал қилиниши тўғри молиявий сиёсатнинг асоси, яширин 
даромадларни қонунийлаштириш ва шу каби ижобий ўзгаришларнинг муҳим 
омили бўлиб қолади. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки бугунги кунда маҳаллий бюджет 
даромадларини истиқболини белгилаш ва маҳаллий бюджетларга етарли 
солиқ ва йиғимларни туширишда бир қатор чора-тадбирлар амалга 
оширилаётган бўлсада, ҳали ечимини топмаган ва тугатилиши лозим бўлган 
қуйидаги муаммолар мавжуд:
 Ҳудудлардаги молия идораларида маҳаллий бюджет даромадларини 
истиқболини белгилаш учун зарур ахборот ва маълумотлар базасининг 
мавжуд эмаслиги яъни; 
- Йирик солиқ тўловчи корхоналарининг молиявий кўрсаткичлари 
тўғрисидаги ахборот молия идораларига тақдим этилмайди. Сабаби, 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 125-моддасида “Солиқ 
тўловчи ҳақидаги маълумотлар фақат солиқ тўловчининг ўзига ёки унинг 
вакилларига, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда 
солиқ органига тақдим этилади.” деб белгилаб қўйилган.
- Статистик 
ва молиявий ҳисоботлар, солиқ бўйича ҳисоб-
китоблардаги миқдорий кўрсаткичларнинг (солиқ базаси, имтиёзлар) ҳар бир 
ҳудуд бўйича тўлиқ маълумоти йўқ.  


50 
 Бугунги кунда маҳаллий бюджет даромадларини истиқболини 
белгилаш тартиби тўғрисида батафсил қонунчилик асослари мавжуд эмас. 
Амалда маҳаллий бюджет даромадларини истиқболини белгилашда 
маҳаллий молия идораларининг роли унчалик сезилмайди, яъни маҳаллий 
бюджет даромадларини истиқболини белгилашда молия вазирлигининг роли 
катта.
 Ҳудудлардаги маҳаллий молия идораларининг фаолиятини ташкил 
этишда даромадларни истиқболини белгилаш, режалаштириш ва таҳлил 
қилиш учун алоҳида эътибор берилмайди. Ушбу ҳолатларни қуйида 
келтирилган жараёнларда кўришимиз мумкин:
- Ҳудудлардаги молия идораларида даромадларни режалаштириш ва 
иқтисодий таҳлил қилиш бўлимларида моддий-теҳника базаси яхши эмас. 
- Малакали мутахассислар етарли эмас. 
- Тизимли равишда даромадларини таҳлил қилиш йўлга қўйилмаган. 
- Даромадларни режалаштириш ва иқтисодий таҳлил қилиш юзасидан 
мутахассисларнинг лавозими бўйича аниқ вазифалари тасдиқланмаган.
 Маълумки ҳудудларда тартибга солинувчи солиқлар бўйича йиллик 
ажратма суммаларини кейинги йилларда такрорланиб келиниши ўз 
навбатида маҳаллий ҳокимият органларида боқимандачилик кайфиятини 
юзага келтиради ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига 
салбий таъсир кўрсатади.
 Маҳаллий бюджет даромадларини истиқболини белгилашда ҳозирги 
кунда меъёрий қўлланмаларнинг етарли бўлмаганлиги сабабли маҳаллий 
бюджет даромадлари ва харажатлари мутаносиблигини таъминлаш бўйича 
муаммолар юзага келмокда.
Бугунги кунда маҳаллий бюджетлар етарли даромад манбаига эга 
бўлишлари учун юқоридаги масалаларни ўз ечимини топиши зарур. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling