Таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana18.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1592425
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Kitob 2488 uzsmart.uz

 
 
 
 
 
 


33 
3. Маҳаллий бюджет даромадлари истиқболини белгилашни 
такомиллаштириш йўллари. 
Юқорида келтириб ўтганимиздек бюджет даромадларининг асосий 
қисмини солиқлар ташкил қилади.
"Солиқлар хазинани тўлдиришнинг асосий унсури бўлиб, давлат 
бюджетининг даромад қисмини энг муҳим умумдавлат, ҳалқ хўжалиги 
вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган миқдорда шаклланишини 
таъминлаши лозим" И.А.Каримов.
11
Солиқлар билан бир қаторда маҳаллий бюджетлар даромадларининг 
шакллантирувчи 
манбалари 
сифатида 
солиқсиз 
даромадлар 
ҳам 
қатнашишлари керак. Айниқса солиқ юкини янада оширмаслик талаби ана 
шу хулосадан келиб чиқади. Маҳаллий ҳукумат органлари ўзларига 
бириктирилган мулкни даромад олиш мақсадида фойдаланишга ўрганишлари 
айниқса давлат пулли ва ижтимоий хизматлар бозорини ривожлантиришлари 
зарур. 
Бюджет даромадларини истиқболини белгилашнинг амалдаги ҳолати 
тўғрисида айтиб ўтилган фикрлар мазкур соҳани муаммолардан ҳоли деб 
айтишимизга асос бўлмайди. Ўтиш даврига хос бўлган ижтимоий-иқтисодий 
ҳолат бюджет даромадларини истиқболини белгилашни ҳам кундан-кунга 
такомиллаштириш заруриятини юзага келтиради. Хусусан, айни вақтда бу 
борадаги муаммолар қуйидагилардан иборат: 
- истиқболини белгилаш учун зарур маълумотлар базасининг етарли 
даражада эмаслиги
- молия идораларида даромадларни истиқболини белгилаш учун зарур 
ахборотларни компьютерлаштириш паст даражада эканлиги; 
- зарур адабиётлар, компьютер дастурий маълулотларининг камлиги; 
Бу каби муаммолар, албатта, юқорида санаб ўтилган муаммолар билан 
чекланиб қолмайди. Бундан ташқари: 
11
 
"Ўзбекистон буюк келажак сари" Т. Ўзбекистон 1998 йил. 


34 
- Йирик солиқ тўловчи корхоналарининг молиявий кўрсаткичлари 
тўғрисидаги ахборот молия идораларига тақдим этилмайди. Сабаби, 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 125-моддасида “Солиқ 
тўловчи ҳақидаги маълумотлар фақат солиқ тўловчининг ўзига ёки унинг 
вакилларига, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда 
солиқ органига тақдим этилади.” деб белгилаб қўйилган. 
- Статистик 
ва молиявий ҳисоботлар, солиқ бўйича ҳисоб-
китоблардаги миқдорий кўрсаткичларнинг (солиқ базаси, имтиёзлар) ҳар бир 
ҳудуд бўйича тўлиқ маълумоти йўқ. Бунинг асосий сабаби: 
Биринчидан, ушбу ҳисоб-китоблар шаклларида, уларни тўлдириш 
қоидаларида ўзаро мувофиқлик етарли даражада эмас. 
Иккинчидан, солиқ идораларида солиқ турлари бўйича ҳисоб-
китоблардаги маълумотлар тегишли шахсий ҳисоб варақларга тўлиқ 
киритилмайди, яъни фақат ҳисобланган ва тўланган тўловлар киритилади.
Учинчидан баъзи тармоқлар яъни, “Ўзбекэнерго” ва “Ўзбекистон 
темир йўллари каби тармоқларда маълумотларнинг ҳудудлар бўйича 
тақдимоти статистика идораларига тақдим этилмайди.
Бугунги кунда маҳаллий бюджетлар даромадлари истиқболини 
белгилашда вужудга келадиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан 
юқорида келтирилган масалалар ўз ечимини топиши зарур. 
Бундан ташқари маҳаллий бюджет даромадлари истиқболини 
белгилашда келгуси бюджет йили учун олдинги йил пойдевор қилиб 
олинади. Лекин бозор иқтисодиёти шароитида корхона ва ташкилотларнинг 
шароитга мослашиши маълум бир вақтни талаб қилади. Бозор механизмига 
мослашиш босқичма - босқич амалга оширилади. Шунинг натижасида 
корхона ва ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб - китобларда маълум 
узилишлар мавжуд бўлади. Бу ўз навбатида корхона ва ташкилотларнинг 
ишлаб чиқариш циклини тўлиқ амалга оширишга ҳалақит беради. Натижада 
режада кўзда тутилган маҳсулот сотиш бўйича тахминий кўрсаткичлари 


35 
бажарилмай колади. Корхона ишлаб чиқарган маҳсулотини реализация 
қилолмасдан колади. Бу эса ўз навбатида маҳаллий бюджетга белгиланган 
солиқ тушумлари миқдорининг бюджетга тушмай қолиш хавфини туғдиради.
Бугунги кунда маҳаллий бюджетлар даромадларини истиқболини 
белгилашдаги муаммолардан яна бири бу солиқ тушумларини ўз вақтида 
бюджетга ундирилмаслигидир. Бу айни пайтда йирик миқдорда боқиманда 
суммаларини пайдо бўлиши сабаб бўлмокда. Бунга бир қатор омиллар таъсир 
кўрсатади. 
Қашқадарё вилоятининг боқиманда суммаларини таҳлил қиладиган
бўлсак боқиманда суммаларнинг асосий қисми «Ўзбекнефтегаз» миллий 
холдинг компанияси, «Пахтасаноат» ХАБ, «Ўздонмаҳсулот», «Ўзбекэнерго»
компанияси ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади. Бунинг сабаби ушбу 
корхоналар томонидан жўнатилган товар ва маҳсулотлар ҳамда кўрсатилган 
хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўлаб берилмаслигидир.
Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда давлат мулкини 
хусусийлаштириш жараёни, турли мулкчилик формаларини юзага келтириш 
ва бу мулкчилик формалари ўртасида эркин ракобат орқали ишлаб 
чиқаришни ривожланитиришга эришиш муҳим ўрин эгаллайди. Турли 
мулкчилик фирмаларини ривожлантирилиши ҳам бевосита бюджет 
даромадларини шакллантиришда ўз таъсирига эга.
Маҳаллий бюджетлар даромадлар базасини кенгайтиришнинг муҳим 
йўналишларидан бири бу ҳудудларда Кичик ва ўрта бизнес ҳамда 
тадбиркорликни ривожлантиришдир. Ҳудудларда яратилаётган миллий 
даромаднинг, бюджетга ундирилаётган солиқ ва тушумларнинг жуда кичик 
қисми кичик ва ўрта бизнес субьектларига тўғри келади. Ушбу йўналиш 
орқали бир неча юқорида санаб ўтилган муаммолар ўз ечимини топиш 
мумкин.
Биринчидан, қўшимча иш ўринлари яратилади ва бу даромад солиғи 
учун манба ҳисобланади. Аҳолининг даромадлари ўсади. Меҳнат 


36 
ресурсларидан максимал равишда фойдаланишга эришилади. Иқтисодиётда 
ишсизликни камайиб ривожланиш юз беради, аҳолини турмуш даражаси 
яхшиланади. Жисмоний шахслар ўз солиқларини ўз вақтида тўлашлари учун 
имкон яратилади. 
Иккинчидан, ҳудудларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик, озиқ-
овқат ва бошқа маҳсулотларни ҳудудни ўзида қайта ишлаб тайёр 
маҳсулотларга айлантириш мумкин бўлади. Бу эса ҳудуднинг солиқ базасини 
кенгайтиради. Бюджетга қўшимча маблағ ундирилади. Бунинг учун албатта 
имкониятлар мавжуд.
Мухтарам президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек «Солиқ 
сиёсатининг вазифаси бир томондан бюджет даромадининг барқарор 
сафарбарлигини таъминлашдан, иккинчи томондан корхоналарни республика 
учун 
зарур 
маҳсулотлар 
ишлаб 
чиқаришни 
кўпайтиришга 
рағбатлантиришдан иборат».
12
Шу сабабли кейинги йилларда республикада солиқ тизимининг 
рағбатлантирувчи вазифасини оширишга, корхона ва ташкилотларнинг солиқ 
юкини камайтириш сиёсати олиб борилмоқда. Биз ушбу олиб борилаётган 
ислоҳатларни 
яқинда 
қабул 
қилинган, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги 244-сонли “Ўзбекистон 
Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари 
прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига асосан 
баъзи бир солиқ турларига киритилган ўзгаришларни қуйидаги таққослама 
жадвал мисолида ҳам кўриб ўтишимиз мумкин. 
13 
12
Каримов И.А. «Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат мафкура" Т: “Ўзбекистон” 1996 йил 
 
13 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги 244-сонли “Ўзбекистон 
Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети 
параметрлари тўғрисида”ги қарори. Солик тўловчининг журнали. -Т., 2006 й. 2-сон. 


37 
18 - жадвал 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling