Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Инсон ресурсларни бошқаришнинг янги шакли


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

13.3.Инсон ресурсларни бошқаришнинг янги шакли 
Рақобатда устунликка эришиш бу янгиланишга қўйилган биринчи қадам. 
Бошқарувнинг янги йўналишига кўра менежер қуйидаги махсус хусусиятларга 
эга бўлиши керак. 
Қўл остидагиларга эътибор. Ишчиларга ғамҳўрлик қилиш, уларни 
самарали меҳнат қилишга ундаш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби 
бошқарувнинг асосий вазифаларидан биридир. Бошқарувчини ишчиларга 
нисбатан «очиқ эшиклар» сиёсатини олиб бориши корхона юксалишининг 
гаровидир. 
Истеъмолчилар талабини ўз вақтида ўрганиш ва уларни қондиришга 
интилиш.Талабни доимий ўрганиш бу менежернинг асосий вазифаларидан 
бири бўлиб, янгиликларни қўллаш орқали истеъмолчилар талабини ўз вақтида 
қондириш имконини беради. 
Фаолият жараёнида ташкилий маданиятни шакллантириш. 
Самарали ташкилий маданият таркибига қуйидагилар киради: 
а) ўзаро фикр алмашиш; 
б) шахсга бўлган эътибор; 
в) буюк инсонларни тан олиш
г) турли урф-одатларни ҳурмат қилиш ва ишониш; 
д) ёзилган қонун-қоидаларга риоя қилиш; 
е) ишчилар қилаётган ҳар бир иш бошқалар учун муҳим-лигини 
кўрсатиш. 
Режалаштиришга стратегик ёндашиш. Барча имкониятлар ва 
камчиликларни ўрганган ҳолда тузилган узоқ муддатли режа корхоналарнинг 
доимий ҳамрохи бўлиши керак. Бошқарувчилар корхона фаолиятининг техник, 
ижтимоий, сиёсий ва маданий аспектларини бир бутун ҳолатда кўриб чиқиши 
керак. Бу аспектларнинг ҳар бири ўзаро тўлдирувчи бўлиши керак. Шу билан 
бир қаторда замонавий менежер муаммоларни ечишда ўз қўл остидагиларни 
фикрларини ҳам инобатга олиши керак. 
Юқорида келтирилган фактлар инсон ресурсларини бошқа-ришнинг янги 
шаклларини ишлаб чиқаришни тақозо этади. Бундай жараён фақатгина юқори 
маданиятли ташкилотларда самарали тадбиқ қилиниши мумкин. 
Япон тажрибаси таъсири остида АҚШ менежерлари қарор қабул 
қилишни индивидуал вариантидан коллектив усулига ўтишмоқда. 
Ташкилотда мотивацион иқлимнинг мавжудлиги менежерни ўз 
фаолиятига боғлиқ хусусиятларни ривожлантиришга ундайди. Бу нуқтаи 


76 
назарда келиб чиққан ҳолда кучли менежер ўз-ўзини объектив баҳолашга 
интилади. 
Қисқа хулосалар 
Ижтимоий менежер-қобилиятли ижодкор шахс сифатида. Ижтимоий 
менежернинг шахсий сифатлари. Ижтимоий лидерлик. Ижтимоий менежерни 
ўзини-ўзи англаш ва ўзини-ўзи ривожлантиришнинг замонавий имкониятлари. 
Ижтимоий менежер учун керак бўладиган асосий сифатлар. Ижтимоий 
менежернинг ўз-ўзини англаш ва ўз-ўзини ривожлантиришнинг инновацион 
технологиялари. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling