Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти
Маҳаллий ресурслардан рационал фойдаланиш
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 7516 uzsmart.uz
14.2.Маҳаллий ресурслардан рационал фойдаланиш
Маҳаллий ресурслардан рационал фойдаланиш асосида маҳаллий ўз- ўзини бошқарув органларини самарадорлигини ошириш технологиялари жуда кенг қўлланилмоқда. Ижтимоий технологиялар ва ўз-ўзини бошқариш органлари академияси мутаҳассислари «СЭПИН» фонди экспертлари билан биргаликда ўнлаб инновация машғулотлари ўтказишди. Инновацион технологиялар аста-секин маҳаллий ўз-ўзини бошқарув ташкилотларида эскитдан қолган ўй фикрлардан қутилиш йўлларини аниқлайди. Улар қуйидагиларга олиб келиши мумкин: 79 1. Формал муносабатдаги хатоликлар маҳаллий ўз-ўзини бошқарувнинг моҳияти унинг ташкилий ҳуқуқий формаси билан алмаштирилади, яъни маҳаллий ҳалқ маҳаллий муаммоларини ечишда иштирок этишдан маҳрум бўлишади. 2. Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш меъёрий-ҳуқуқий, ташкилий шартлари асосида бўлиши мумкин. 3. Тезлаштириш натижасидаги хатоликлар - ўз-ўзини бошқа-риш органларининг тибиий шакилланишининг бузилишига олиб келади. 4. Маъмурий босим хатоликлари - «юқори»дан маҳаллий ҳамжамиятга турли ҳил қоидаларга, режимларга боғлаб қўйиш. Маҳаллий бошқарув ташкилотларининг концептуал ғояси - фикрлар «паст»дан билан молиявий-ҳуқуқий таъминот «юқори»дан стратегиясини - маҳаллий ўз-ўзини бошқарув концепцияси янги бир ғоя билан тўлдиради. Муниципал менежментнинг саноат - молиявий гуруҳлари ёрдамида, ҳалқ маблағлари ҳамда муниципал мулкни йиғилади, назорат қилинади, одамларнинг маҳаллий муаммоларини ҳал қилишдаги иштироки махсуошқа бир мотивацияси яратилади, нобюджет фойдалар орқали молиявий маблағларни топиш манбалари яратилади. Бундай ривожланиш концепцияси «СЕПИН» дастурида баён этилади. Бу дастурда маҳаллий ҳамжамиятнинг антикризис бошқарув технологиясининг бошқача модели ҳам берилади. Маҳаллий ўз-ўзини бошқарувни мустаҳкамлаш - ҳокимиятни ташкиллаштириш принципи, демократиялаштиришнинг самара-дорлиги, федерал ҳокимиятни «паст»дан тузиш, давлатни фуқа-ролик жамиятининг маданийлашган институтга айланишидир. Жаҳон тажрибаси кўрсатадики, маҳаллий ўз-ўзини бошқа-рувнинг тизимли модели асосига маҳаллий ўз -ўзини бошқарув органларининг ҳалқ томонидан сайланиши ва унинг олдида масъулиятни хис қилиш таъминлаш қўйилиши керак. Асосий шарт қилиб ҳокимият органларини шу даражада ҳам ҳокимиятларга бўлиш принципи тақдим этилади. Маҳаллий ҳокимият органлари назорат ва бошқарув фаолиятини қонун доирасида, ўзларининг масъулиятлари остида ҳалқ муаммоларини ечишни қандайдир бир системали моделини намоён этишлари зарур. Умуман олганда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари давлатнинг доимий фаолиятига самарали ёрдам беришмоқда. Корпоратив принципларга, корпоратив иқтисодиётга асосланган маҳаллий бошқарув органларини ривожлантиришнинг янгича ёндашуви қуйидаги қадамларни бажариш орқали амалга оширилади: 1) Қонун доирасида федерал даражада ҳокимиятларни марказлаштириш муаммолари аниқ қўйилади; 2) Қонун асосида мулкчилик муаммолари, ер, молия - бюджет сиёсати, давлат функциялар ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари вазифалари ҳал этилади; 80 3) Муниципал ҳокимият, муниципал таълим, муниципал мулк ва бошқа муниципал ресурслар тушунчаларига аниқлик кири-тилади, бундан эса умумий муниципал сиёсат тушунчаси аниқланади; 4) Давлат томонидан алоҳида маҳаллий органларининг вазифалари белгиланганда улар албатта керакли бўлган моддий молиявий ва бошқа ресурслар билан таъминланади; 5) Қонун чиқарувчи органлар: − Барча хўжалик субъектлари фаолиятлари учун ҳуқуқий кекнгликни яратадилар, шу жумладан, ўз-ўзини бошқариш органларига; − Қонун ва бошқа меъёрий ҳуқуқий актлар қабул қилинган ҳолда муниципал сиёсат масалаларини кафолатлайдилар; − Умумий муниципал сиёсат давлат дастурини қабул қиладилар, шу асосда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларига қонун базаси доирасида аниқ мақсад ва вазифалар тақдим этадилар, шу жумладан муниципал даражасида; − Умумдавлат ижтимоий стандартларни кафолатлайдилар, яъни минимум ёрдамни, улар давлат томонидан олишлари шарт. Бундай ёндашиш давлат ижтимоий сиёсатида илмийликни таъмин этади. Охирида эса муниципал сиёсат ишлаб чиқилади, тадбиқ этилади ва у қуйидагиларни бажариш имкониятига эга: а) фуқаролар учун қонун доирасида ижтимоий-иқтисодий жараёнларни самарали тартибга солишни амалга ошириш; б) ҳалқ талабидан келиб чиққан ҳолда жаҳон тажрибаси асосида муниципал бирлашмаларнинг ижтимоий ривожланиши учун шарт шароитлар яратиш. Маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органларида яшовчи ҳалқларга мустақил равишда қуйидаги имкониятлар берилиши мумкин: − Реал ўз-ўзини бошқаришга ўтиш йўлларини, босқичларини, шаклларини аниқлаш; − Тарихи, миллий ҳамда маҳаллий удумларни ҳисобга олиб маҳаллий ўз- ўзини бошқарув органларининг структурасини ташкил этиш; − Ўз фикр, инициативаларини амалга ошириш учун ўз йўлларини излаб топиш имкониятлари ва бошқалар; Фақатгина квартал ва микрорайон, қишлоқларда ўз-ўзини бошқарув орқали замонавий муниципал бошқарувни ташкил этиш ва ресурс базаларидан самарали фойлананиш имконияти пайдо бўлади, у ривожлантириш механизми ва бошқа бир қатор ижтимоий масалаларни ҳал қилиш имконини беради. Маҳаллий ҳамжамиятнинг аналитик моделларини қўллаш: функционал, бошқарув - ташкилий, моддий-молиявий ва ҳуқуқий механизмлар орқали маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг функцияларини ва стурктурасини яхшироқ кўриб чиқиш имкониятини беради. Баъзи бир районлар солиқ базаси бўйича ошиқчаликка эга, бошқаларга эса минимум ижтимоий стандартлар таъминлаш учун маблағлар етишмайди. Давлат томонидан стандартлар солиш ҳаммага, яъни яхши яшашни ҳоҳловчиларга иқтисодий мувоффақият имкониятини яратади, аммо Австрия, 81 Швеция, Финляндия кабиларда ҳам хамжамиятларнинг молиявий қуввати жуда турли хил. Россия учун бундай номутаносиблик жуда характерлидир. Муаммодан чиқиш учун турли хил усуллардан: иқтисодий ва ижтимоий вазиятни яхшилаш учун шароит яратилиши, тадбиркорликни қўллаб - қувватланиши, кичик бизнес, аниқ территория ҳалқларини мақсадларини қўллаш кабилардан фойдаланилади. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling