Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
60407ad3790af
- Bu sahifa navigatsiya:
- Республика бўйича 151 80 79 132 106 368 53 470 269 5 308 7
57 3.4 - жадвал. Республика ҳудудларда битта инфратузилма объекти хизматларидан фойдаланган фермер хўжаликларининг ўртача сони 4 (2018 йил ҳолатига кўра) Т/ р Ҳудудлар М уқо би л М Т П СИ У Ё М М ни с от иш ш ох об ча ла ри М ин ер ал ў ғи тл ар ни с от иш ш ох об ча ла ри М ин и- ба нкл ар Қи ш ло қ хў ж ал ик м аҳ су ло тл ар ин и та йѐ рл аш ш ох об ча ла ри Зо тд ор м ол ла р ва зо ов ет ер ин ар ия хи зма тл ар ин и со ти ш ш ох об ча ла ри А хб ор от т аъми но ти в а ко нс ал ти нг хи зма ти ш ох об ча ла ри Т ра нс по рт х изма т кў рс ат иш ш ох об ча ла ри И ди ш ла р та йѐ рл аш в а қа до қл аш ш ох об ча ла ри 1 Қорақалпоғисто н Республикаси 34 35 35 44 82 122 50 237 450 0 750 2 Андижон 56 55 104 152 162 255 62 443 145 7 255 0 3 Бухоро 51 50 94 101 66 142 38 195 105 7 463 4 Жиззах 128 0 65 54 320 86 320 50 533 640 0 640 0 5 Қашқадарѐ 46 53 49 72 83 172 37 268 151 7 182 0 6 Навоий 63 58 63 114 110 275 58 220 330 0 330 0 7 Наманган 53 51 107 183 60 1217 62 608 664 913 8 Самарқанд 51 339 102 134 271 230 29 718 763 135 6 9 Сурхондарѐ 41 31 60 89 109 200 18 192 686 686 10 Сирдарѐ 74 79 67 129 91 838 108 167 5 223 3 670 0 11 Тошкент 41 41 64 72 75 155 43 439 564 494 12 Фарғона 86 91 131 204 107 288 77 306 210 0 490 0 13 Хоразм 91 88 90 107 81 576 62 280 980 0 980 0 Республика бўйича 151 80 79 132 106 368 53 470 269 5 308 7 4 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотлари асосида тузилган 58 Бугунги кунда инфратузилма қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини интенсивлаштириш ва самарадорлигини ўсишининг муҳим омили ҳисобланади. Хомашѐ, материал ва тайѐр маҳсулотнинг ўз вақтида олиб келиниши хўжалик айланмасида бўлган ресурс ҳажмини белгилайди. Саноатлаштириш, кимѐлаштириш, мелиорация ва ишлаб чиқаришнинг бошқа асосий омиллари тез суръатда ўсишига нафақат қишлоқ хўжалиги учун ишлаб чиқариш маблағларининг миқдоран ўсиши ҳисобига, балки маблағ ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлайдиган хизмат тизимини ташкил этилиши ҳисобига ҳам эришилади. 3.2. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари Мамлакатимиз иқтисодиѐти ва унинг асосий секторларидан бири бўлмиш аграр соҳани барқарор ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларидан бири инновацион ривожланиш асосида иқтисодий ўсишни янги босқичга олиб чиқиш ҳисобланади. Инновацион иқтисодиѐтни шакллантириш шароитида ички ва ташқи бозорлардаги мураккаб рақобат муҳити шароитларида самарали фаолият олиб борувчи хўжалик бирлашмаларини ташкил этиш ҳамда иқтисодий ривожланишнинг асосан истиқболли йўналишларига маблағларни йўналтириш борасида давлатнинг кўмаги беқиѐсдир. Бунда, давлат томонидан тартибга солиш дастаглари жамият фаровонлигини янада оширишга йўналтирилган инновацион фаолият ва ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Бундай шароитда, узоқ муддатли истиқболни кўзлаб иш юритиш, тадқиқотлар ўтказиш, инновацион фаолиятни диверсификациялаш, инсонларнинг ижодий фаоллигидан юқори даражада фойдаланиш аграр тармоқ корхоналарини бошқаришнинг асосий жиҳатларидан бири бўлиши 59 зарурдир. Ишлаб чиқаришни концентрациялаш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, етиштирилаѐтган маҳсулотларнинг сифатини ҳар томонлама яхшилаш ва янги маҳсулотларга бўлган талабларни рағбатлантириш рақобатбардошликнинг юқори даражасига эришишдаги асосий омиллар ҳисобланади. Кўплаб инновацион ўзгаришларни амалга ошириш учун йирик ҳажмдаги инвестициялар талаб этилиши муносабати билан, аграр соҳадаги инновацияларнинг асосий қисми деҳқон ѐки фермер хўжаликларида эмас балки, аграр тармоқнинг йирик корхоналарини амалга оширилади. Шу нуқтаи-назардан аграр тармоқда инновация жараѐнларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири инновация жараѐнларини бошқаришни такомиллаштириш ҳисобланади, бу эса аграр тармоқни, хусусан, қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқаришнинг ўзига хос хуссусиятлари ва мураккабликлари билан изоҳланади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида табиат, атроф-муҳит, иқтисодий ва ижтимоий билимларнинг уйғунлигини талаб этилиши тармоқнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Ҳозирда, мамлакатимиз аграр секторида ижобий натижаларга эришилаѐтганлигига қарамасдан, ушбу соҳа аграр ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлигини белгилаб берувчи бир қатор кўрсаткичлар бўйича сезиларли даражада ортда қолмоқда. Мавжуд шаклланган вазият ва бозор иқтисодиѐти шарт-шароитлари аграр соҳани бошқаришда инновацион ѐндашувни жорий этиш заруриятини келтириб чиқармоқда. Бундай шароитда аграр соҳани барқарор ривожлантиришнинг асосий стратегияси инновациялар ва замонавий технологиялардан фойдаланиш ҳисобланади. Инновацион жараѐнларни бошқаришнинг асосий мақсади аграр тармоқ маҳсулот ишлаб чиқарувчилари фаолияти кўламларини кенгайтириш учун қўйилган мақсадларга эришишда, бозорларда ўз ўринларига эга бўлишларида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатини оширишда, 60 харажатларни қисқартиришда, рақобатбардошликни таъминлашда ва ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ўз аксини топади. Ўзбекистон аграр тармоғида амалга оширилаѐтган туб иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва ташкилий ислоҳотлар тармоқнинг барча жабҳаларини қамраб олгани каби, инновация жараѐнларини тартибга солишга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бозор муносабатлари ва тармоқда амалга оширилаѐтиган ислоҳотлар шароитида фан ва техника ютуқларидан самарали фойдаланиш масалалари янада долзарблик касб этмоқда. Ҳозирда, ривожланган ва ривожланиб бораѐтган мамлакатларда кузатилгани каби, Ўзбекистонда ҳам бозор шароитидаги кучли рақобатга чидамли бўлиб, ўз фаолиятини ривожлантириб бораѐтган корхоналар мувафақиятининг асосий омили айнан инновацион фаолият, унинг натижаси эса самарадорликнинг бош омили бўлмоқда. Шунинг учун, бозор муносабатлари иштирокчилари, биринчи навбатда товар маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари, ўзларининг жорий ва истиқболдаги рақобатбардошликларини таъминлашлари учун аниқ мақсадли инновация сиѐсатини шакллантиришлари ва амалга оширишлари зарурдир. Аграр тармоқнинг ривожланишини янги босқичга олиб чиқишга фақатгина, бевосита қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига инновацияларни жорий этиш ва инновация жараѐнларини бошқаришни такомиллаштиришга боғлиқдир. Маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг ўз маблағларидан фойдланилаѐтган ҳолатларда, асосий турдаги технологияларга эга бўлган, лекин инвестицион маблағларга ва ялпи ишлаб чиқариш тажрибаларига эга бўлмаган бошқа корхоналар билан ҳамкорлик қилишлари мақсадга мувофиқдир. Аграр тармоқ доирасида инновацион фаолиятнинг ушбу элементи муҳим аҳамият касб этади. Ҳамкорликнинг бундай кўринишини қуйидаги йўналишларда амалга ошириш мумкин: илмий-тадқиқот ишларига инвестициялар киритиш; бошқарувчилик ѐрдамини кўрсатиш; 61 ўхшаш ва номукаммал технологиялар вужудга келганда мустақил корхоналарни аниқлаш; йирик ва кичик корхоналарнинг устуворликлари ва имкониятларини бирлаштириш; истиқболли ва юқори рискка эга бўлган ноанъанавий технологияларни ишлаб чиқувчи мустақил таркибий тузилмани ташкил этиш. Ушбу вариантларнинг ҳар бирини алоҳида шарт-шароитлар орқали танлаб олинади ва бу узоқ муддатли истиқболда техник, ишлаб чиқариш ва маркетинг сиѐсатларни ишлаб чиқиш учун ўзига хос “технологиялар жамланмаси”ни ташкил этади. Ушбу технологияларни техник-иқтисодий таҳлил қилиш ва апробациядан ўтказиш инновацияларни ташкил этиш учун асосномаларни ишлаб чиқиш имконини беради, бу эса, ўз навбатида, аграр тармоқни ривожлантиришнинг замонавий инновацион сиѐсати стратегиясини амалга ошириш учун тизимли ѐндашувни таъминлайди. Бизнингча, ушбу масалани ҳал этиш учун агроиндустриал паркларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling