Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Ўзбекистон инвестиция сиёсатининг
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya
1.4. Ўзбекистон инвестиция сиёсатининг моҳияти ва йўналишлари Ўзбекистонда 2017 йилдан иқтисодиётни либераллаштириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта қуроллантириш янада жадаллашмоқда. Амалга оширилаётган инвестиция сиёсати мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ ёқилғи энергетикаси ва дон мустақиллигини таъминлаш, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун устувор соҳаларни қўллаб-қувватлаш, чет ел инвестицияларини жалб қилиш учун очиқ эшиклар сиёсатини олиб бориш кабиларга қаратилди. Инвестиция сиёсатни олиб боришда қуйидаги тамойилларга асосланилди: белгиланган давлат устуворликлари асосида энг муҳим тармоқлар ва фаолият соҳаларини танлаб қўллаб-қувватлаш; ижтимоий аҳамиятли тармоқларни (соғлиқни сақлаш таълим, маданият ва ҳ.к.) аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, умрини узайтириш, ижтимоий жиҳатдан кескин табақаланишнинг олдини олиш, истеъмол талабининг фаоллашувини таъминлаш мақсадида етарли даражада қўллаб-қувватлаш; чет ел инвестицияларини ўзаро манфаатдорлик асосида устувор соҳаларга жалб қилиш; потенциал инвестиция ресурсларини савдо соҳаси ва пул бозоридан саноат соҳасига қайта тақсимлаш; илмий тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини қўллаб-қувватлаш, хориждан янги техникалар учун лицензиялар сотиб олиш, катта лабораторияларни сақлаб туришга қуввати етадиган йирик корпорациялар тузиш орқали ишлаб чиқариш 15 капиталини жамлаш ҳисобига интеллектуал капитал ва илмий- техник потенциални ошириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва минерал хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва уларни ташқи бозорда рақобатбардош бўладиган даражага олиб чиқишга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш; аҳолининг озиқ-овқат ва истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган ишлаб чиқариш қувватларини жадал ривожлантиришни инвестициялар билан таъминлаш; инвестиция жараёнлари иштирокчиларининг ўзаро алоқаларини тартибга солиб турувчи қонунчилик базасини такомиллаштириш. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling