Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Хуфиёна иқтисодиёт турларининг таснифи ва уни
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Нолегал иқтисодиёт .
6.2. Хуфиёна иқтисодиёт турларининг таснифи ва уни
баҳолашга нисбатан ёндашувлар Турли қонунчилик меъёрларига амал қилинмаслик ҳолатларининг тез-тез учраб туриши хуфиёна иқтисодиёт ўлчамининг индикатори бўлиб хизмат қилади. Бироқ унинг миқдорий ўлчови вазифасини ҳал этишга киришишдан олдин хуфиёна иқтисодиётнинг турли унсурларини таърифлаш лозим. Умуман, хуфиёна иқтисодиёт – унда иқтисодий фаолият қонун доирасидан ташқарида амалга ошириладиган, яъни битимлар қонундан, хўжалик турмушининг ҳуқуқий меъёрлари ва расмий қоидаларидан фойдаланмаган ҳолда амалга ошириладиган соҳа. Хуфиёна иқтисодиёт бир нечта унсурдан таркиб топади. Хуфиёна иқтисодиётнинг машҳур иқтисодчи Э.Файг 14 томонидан таклиф этилган таснифи диққатга сазавордир. Файгнинг фикрига кўра, ҳар бир алоҳида хуфиёна иқтисодиёт турининг тафсифи унинг вакиллари бузадиган институционал қоидалар тўплами билан белгиланади, яъни уларнинг фаолияти қоида ва нормаларнинг ўрнатилган тизими доирасидан ташқарига чиқади ёки уни четлаб ўтади ва, ўз навбатида, ўлчанмайди ва ижтимоий жиҳатдан ҳисобга олинмайди. Бирор-бир ҳолатда баъзи қоидаларнинг бузилиши хуфиёна иқтисодиёт турларини фарқлаш мезони ҳисобланади. Ушбу мезондан таснифлаш тизими учун асос сифатида фойдаланган ҳолда, Э.Файг хуфиёна иқтисодий ҳаракатларнинг тўрт турини ажратади: нолегал (махфий, яширинча), ҳисобга олинмаган, рўйхатга олинмаган ва норасмий иқтисодий фаолият. 1. Нолегал иқтисодиёт. Нолегал иқтисодиёт тижоратнинг қонуний шакллари соҳасини белгилаб берувчи, юридик нормативларни бузувчи иқтисодий фаолият томонидан ишлаб топилган даромаднинг синоними 14 Файг Э. Определение и оценка подпольной и неформальной экономики: нео-институциональный подход. – М.: РТТУ, 2000. -147 с. 73 сифатида иштирок этади. Нолегал тадбиркорлар таъқиқланган товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва уларни тақсимлашда иштирок этади (гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний ишлаб чиқариш, чайқовчилар томонидан валюта айирбошланиши ва ҳ.к.). Бундай таъқиқланган иқтисодий ҳаракатлар, қонунни четлаб ўтган ҳолда, фойдали даромад манбаи ҳисобланади. Шунингдек, сиёсий, иқтисодий ва юридик муассасалар барқарорлигига путур етказишга хизмат қилади. Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling