Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Давлат ва «принципал-агент» муаммосининг моҳиятини тушунтиринг. 
2. «Шартномавий» давлатга таъриф беринг. 
3. «Шартномавий» давлат қандай шароитларда мавжуд бўлади? 
4. «Эксплуататорлик» давлатининг ўзига хос жиҳатлари нималардан 
иборат? 
5. Давлат хусусиятини белгилашнинг қандай усул ва мезонлари мавжуд? 
6. Коррупция ва унга қандай омиллар таъсир кўрсатади? 


178 
XIV - боб. УЙ ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИ ВА РИВОЖЛАНИШИНИНГ 
НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
 
Уй хўжалиги иқтисодий фаолиятнинг муҳим субъектларидан бири 
ҳисобланиб, нафақат оила ёки хўжалик, балки бутун мамлакат аҳолисининг
фаровонлиги унинг натижаларига боғлиқ. Уй хўжалиги иқтисодиётнинг йирик 
сектори сифатида тижорат корхоналари ва давлат билан бир қаторда барча 
макроиқтисодий тартибга солиш жараёнларида иштирок этади. Шу нуқтаи 
назардан уй хўжалигининг таркиби, мақсади ва асосий вазифаларини ўрганиш 
оила бизнеси (тадбиркорлиги)ни ташкил этиш ва уни юритиш учун муҳим асос 
бўлиб хизмат қилади. Уларнинг турларини таққослаш уй хўжалигининг бозор 
муносабатларига мос тури ва унинг таркибини танлаш имконини беради. 
Ҳозирги вақтда уй хўжаликлари фаолиятининг муаммоларига 
эътиборнинг ортганлиги кузатилмоқда. Бу авваламбор уй хўжаликларининг 
миллий иқтисодиёт ўсишига қўшаётган ҳиссаси ошаётгани билан боғлиқдир.шу 
боис уй хўжалиги тушунчасининг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини, унинг 
белгилари ва таркибий-функционал хусусиятлари, ривожланиш омилларини 
чуқурроқ билиш талаб этилади. 
 
14.1. Уй хўжалиги турлари ва унинг оила билан функционал 
боғлиқлиги
 
Уй хўжалиги жамият ҳаётининг барча соҳалари билан боғлиқ бўлиб, уни 
социология, демография, статистика, психология, иқтисодиёт ва бошқа 
ижтимоий фанлар вакиллари ўрганади. Ушбу фанларнинг ҳар бири уй 
хўжалиги фаолиятининг у ёки бу жиҳатларини тадқиқ этади. Уй хўжалигининг 
ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ муаммоларнинг мажмуавий хусусиятга эга 
эканлиги унинг фаолият кўрсатишининг турли жиҳатларини ёритувчи кўп 
йўналишларининг мавжудлигидан далолат беради. 
Илмий манбалар таҳлили шуни кўрсатадики, уй хўжалиги тушунчасига 
ҳозиргача ягона таъриф берилмаган. Муаллифлар уй хўжалиги моҳиятининг 
турли дастлабки тушунчалари ва унинг функцияларини бош асос қилиб олган 
ҳолда, ўз таърифларини берганлар. Бироқ турли вақтларда, турли шароитларда 
ва турли вазифаларни ҳал этишда улар турли маънога ва турлича талқинга эга 
бўлган (14.1-жадвал).
 
14.1-жадвал 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling