Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
-расм. Уй хўжалиги турлари
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
14.1.-расм. Уй хўжалиги турлари Ҳозирги иқтисодий шароитда «уй хўжалиги» ва «оила» тушунчалари бир- бирига жуда яқин. Шунинг учун адабиётларда аксарият ҳолатларда «уй хўжалиги» атамаси «оила» тушунчаси билан қўшилиб кетган ёки ўзаро тўлдириш ёхуд ҳатто ўзаро ўрин босиш муносабатларига эга. Шунингдек, “оила” тушунчасининг таърифлари унинг ўзига хос мақсади ва функцияларига кўра асосий эътиборни қаратади. Масалан, қариндошлар гуруҳи сифатида оилага қуйидагича таъриф берилган 53 : “Оила – бирга яшовчи яқин қариндошлар гуруҳи ёки никоҳ ва қариндошлик муносабатлари билан боғланган инсонларнинг фарзандлар тарбиясини ва бошқа ижтимоий аҳамиятли функцияларнинг бажарилишини таъминловчи гуруҳи”. Винтер М. ва Моррис У. тадқиқотида 54 : “Оила – бир уйда яшаши ва умумий бюджетга эга бўлиши шарт бўлмаган, оила-қариндошлик алоқаларининг умумийлиги билан бирлашадиган гуруҳ” эканлиги эътироф этилади. Урумова Ф.И. эса 55 : “Оила – инсонларнинг, одатда, қариндошлик алоқалари ва турмушнинг умумийлиги асосида онгли равишда ташкил этилган кичик гуруҳи бўлиб, уларнинг ҳаёти ва фаолияти индивиднинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий эҳтиёжларини 52 Принципы и рекомендации в отношении проведения переписей населения и жилого фонда. Статистические документы. Серия М.- №67.- ООН, Нью – Йорк, 1981. – 68 с. 53 Поведение домохозяйства в рыночной экономике. kondratyev.professorjournal.ru/c/document_library/get_ file?p_l_id=520889... 54 Winter M., Morris E. Family Resource & Family Business: Coming Together // Theory and Research, working paper. Ames: Iowa State University, Iowa Agriculture and Home Economics Experiment Station, 1996. P.2 55 Экономическая теории: учебник / Под общей редакцией В.И.Видянина, Г.П.Журавлевой. М.: Инфра, 1997. с. 243. Уй хўжалиги Жамоавий (шахслар гуруҳи) Оиладан ташқари Оилавий 182 қондириш учун амалга оширилади”, -деб таъкидлаган. Ушбу таърифларда оиланинг қариндошчилик, никоҳ ҳамда ижтимоий функцияларни таъминлаш каби белгилари асос сифатида иштирок этади. Уй хўжалиги ҳам қуйидаги асосий белгилар билан тавсифланади: биргаликда ҳаёт кечириш, биргаликда хўжалик юритиш, умумий бюджет ва никоҳ-қариндошлик алоқалари (14.1-жадвалга қаранг). Бунда никоҳ- қариндошлик алоқалари бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Лекин бу ҳол шундай хулосага келиш имконини берадики, “уй хўжалиги” ва “оила”нинг ўзига хос белгилари кўпинча мос келади, аммо оила уй хўжалигининг негизи ҳисобланади. Буни янада яққол кўриш учун уй хўжалиги билан оиланинг асосий белгилари ва таркибий-функционал хусусиятларини таққослаш мумкин (14.2-жадвал). Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling