Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
“Уй хўжалиги” тушунчасининг таърифлари
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
“Уй хўжалиги” тушунчасининг таърифлари
Муаллифлар Таъриф Макконелл С.Р., Брю С.Д. 42 Уй хўжалиги – бир ёки ундан кўп шахсдан таркиб топган, иқтисодиётни ресурслар билан таъминловчи ва ушбу ресурслар учун олинган пулни инсоннинг моддий эҳтиёжларини қондирувчи товар ва хизматларни сотиб олиш учун сарфловчи иқтисодий бирлик 42 Макконелл С.Р., Брю С.Д. Экономикс: принципы, проблемы и политика. – М.: Республика. – 1992. т. 2, - 396 с. 179 Жадвал давоми Олейник А.Н. 43 Уй хўжалиги – инсон капиталини такрор барпо этишнинг умумий вазифалари, яшаш жойи, бюджет ва оила-қариндошлик алоқалари билан бирлашган инсонлар гуруҳи. Уй хўжалигининг асосида ҳокимият муносабатлари ётади – биргаликдаги иқтисодий фаолият устидан назорат қилиш ҳуқуқлари оила аъзоларидан бирига, яъни оила бошлиғига топширилади Винтер М., Моррис У. 44 Уй хўжалиги – инсон капиталини такрор барпо этишнинг умумий вазифалари, яшаш жойи, бюджет ва одатда оила-қариндошлик алоқалари билан бирлашган инсонлар гуруҳи Бойчук Н.И., Корнеева Е.С. 45 Уй хўжалиги – бир ёки ундан кўп шахсдан таркиб топган, иқтисодиётни ресурслар билан таъминловчи ва ушбу ресурслар учун олинган даромадларни инсоннинг моддий эҳтиёжларини қондирадиган товар ва хизматларни харид қилиш учун сарфловчи иқтисодий бирлик Мироненко О.В. 46 Ижтимоий-меҳнат муносабатларининг субъекти сифатида уй хўжалиги – умумий бюджет ва яшаш жойи билан бирлашган, ҳар қайсиси ишлаб чиқариш омили сифатида меҳнат таъминотчиси бўлгани ҳолда бандлик мақомига эга бўлган, шунингдек, ҳам табиий, ҳам товар хусусиятига эга бўлиши мумкин бўлган иқтисодий фаолиятда иштирок этувчи бир ёки бир неча шахслар гуруҳи Ахмедова М.А. 47 Бозор иқтисодиёти шароитида уй хўжалиги ресурслар, маҳсулотлар ва хизматларни харид қилиш ва сотиш тўғрисида мустақил қарор қабул қилувчи, ўз эҳтиёжларини имкон қадар қондиришга интилувчи бозор муносабатларининг агентини ўзида намоён этади Барсукова С.Ю. 48 “Уй хўжалиги” тушунчаси бир уйда яшовчи ва биргаликда хўжалик юритувчи шахслар гуруҳига тааллуқли бўлиб, бу неъматларни биргаликда ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишда намоён бўлади. Уй хўжалигидан фарқли равишда оила қариндошлик тушунчасига асосланади, лекин ягона оилага бирлашиш учун етарли бўлган қариндошлик даражаси тарихий ва маданий контекстга боғлиқ Журавлева Г.П. 49 Уй хўжалиги – иқтисодиётнинг истеъмол соҳасида фаолият юритувчи, бир ёки бир неча шахсдан таркиб топиши мумкин бўлган иқтисодий бирлик. У “инсон капитали”нинг барпо бўлиши ва такрор барпо бўлишини таъминлайди, мустақил равишда қарорлар қабул қилади, бозор иқтисодиётида қандайдир ишлаб чиқариш омилининг эгаси ва етказиб берувчиси ҳисобланади, шахсий эҳтиёжларини имкон қадар қондиришга (фойдани оширишга эмас) интилади 43 Олейник А. Институциональная экономика: Учебник.- М.: ИНФРА-М, 2009.-704 с. 44 Winter M., Morris E. Family Resource & Family Business: Coming Together // Theory and Research, working paper. Ames: Iowa State University, Iowa Agriculture and Home Economics Experiment Station, 1996. P.2 45 Бойчук Н.И., Корнеева Е.С. Домашние хозяйства как сектор экономики. // Вологдинские чтения. - 2005. - № 54-2. - С. 27-29. lib.usue.ru/text/bul2/bul310.htm 46 Мироненко О.В. Домашние хозяйства в системе социально – трудовых отношений. Автореферат дисс. к.э.н. , Хабаровск. 2008. – 20 с. http://www.festu.khv.ru 47 Ахмедова М.А. Домашнее хозяйство в системе национальной экономики и его роль в развитии рыночных отношений Республики Таджикистан // Автореф. дис. к.э.н., Худжанд, 2012. – 18 с. 48 Барсукова С.Ю. Сущность и функции домашней экономики. svbars@mail.ru 49 Поведение домохозяйства в рыночной экономике. kondratyev.professorjournal.ru/c/document_library/get_file?p_ l_id=520889... 180 Жадвал давоми Орлов Л.Ф. 50 Уй хўжалиги – бу мамлакат иқтисодиётидаги жисмоний шахслар бўлиб, бунда улар бир нафар шахсдан ҳам, умумий бюджет билан бирлашган шахслар гуруҳидан ҳам таркиб топиши мумкин ( қариндошлар бўлиши шарт эмас ). « Уй хўжалиги » тушунчасига фаолиятини юридик жиҳатдан ҳам, иқтисодий нуқтаи назардан ҳам ўз мулкдорларининг фаолиятидан ажратиб бўлмайдиган уй хўжаликларининг нокорпоратив корхоналари ҳам киради Мазнaя Е.А. 51 Уй хўжалиги – бу индивид билан жамият ўртасидаги, шунингдек, ўз бюджетини бирлаштирувчи ва биргаликда қарорлар қабул қилувчи, инсон томонидан ўз эҳтиёжларини қондириш ҳамда ўз ҳаёти ва фаолиятининг шароитларини такрор яратиш мақсадида барпо этиладиган иқтисодий муносабатлар тизими “Уй хўжалиги” тушунчаси тор маънода оила аъзоларига маиший хизмат кўрсатиш, шахсий ёрдамчи хўжаликни юритиш, уйда натура ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш каби хўжалик юритиш бўйича анъанавий уй ишлари йиғиндисини ўз ичига олади. Ҳозирги “уй хўжалиги” тушунчаси кенг маънода ўта мураккаб, кўп қиррали ва кўп жиҳатли бўлиб, «индивид» ва «оила» тушунчалари билан тавсифланувчи, лекин айни пайтда унга ўхшаш бўлмаган (чунки у бир индивиддан ҳам, бир неча оила аъзоларидан ҳам таркиб топиши мумкин) иқтисодий кичик тизим яъни ташкилот сифатида кўриб чиқилади. “Уй хўжалиги” тушунчасининг юқоридаги таърифларда изоҳланиши ушбу категория ижтимоий-иқтисодий моҳиятининг аста-секин вужудга келиши ва шаклланишининг мантиғини акс эттиради. Кўпинча уй хўжаликлари оиланинг иқтисодий, ижтимоий-демографик ва статистик белгиланиши сифатида кўриб чиқилади. Оила анъанавий тарзда никоҳ-қариндошлик муносабатлари, биргаликда ҳаёт кечириш, умумий бюджет ва биргаликда хўжалик юритиш белгилари билан таърифланади. Қариндошлик белгиси, оилани таърифлаш учун шарт ҳисобланса-да, лекин у ҳамма вақт ҳам иштирок этмайди, чунки оила таркибига ҳам туғишган, ҳам асраб олинган фарзандлар кириши мумкин. Шунингдек, хусусан, турмуш ўртоғининг бошқа қариндошлари ҳам бир оила аъзолари бўлиши мумкин. Оила хўжалик нуқтаи назаридан, биринчи навбатда, уй хўжалиги негизи сифатида кўриб чиқилади. Бунда хўжалик- иқтисодий тавсифлар, инсонларни кичик гуруҳга бирлаштирувчи иқтисодий алоқалар биринчи ўринга қўйилади. Шундай қилиб, “уй хўжалиги” тушунчасининг мазмуний аҳамияти ижтимоий-иқтисодий йўналишга эга бўлади. У оиланинг ижтимоий таркиби, даромад-мулкий ҳамда сарф-харажат ва истеъмол қилиш салоҳияти билан тавсифланади. Уй хўжалигининг таърифи муайян ижтимоий-иқтисодий шароитларга боғлиқ бўлиб, мамлакатлар бўйича фарқ қилади. БМТ комиссиясининг 50 Орлов Л.Ф. Исследование роли и места финансов домашних хозяйств в современной экономике России. // Вестник Московского государственного областного университета. lib.usue.ru/text/bul2/bul310.htm 51 Мазная Е.А. Домашнее хозяйство в системе экономических отношений общества. Автореферат дисс. к.э.н. Самара, 2006. – 28 с. 181 тавсияларига кўра (1981 й.), 52 «уй хўжалиги» тушунчаси унинг доирасида алоҳида шахслар ёки шахслар гуруҳлари ўзини озиқ-овқат ва турмуш учун барча зарур нарсалар билан таъминлайдиган турмуш тарзига асосланган. Аксарият мамлакатлар БМТ берган таърифга қўшилади. Лекин айрим мамлакатларда бошқа таърифлар ҳам қабул қилинган. Бунда уларнинг айримларида биргаликда тановвул қилиш, бошқаларида эса биргаликда истиқомат қилиш биринчи ўринда туради. Масалан, айрим мамлакатларда (АҚШ, Швеция, Швейцария) алоҳида турар жойни эгаллаган шахс ёки шахслар гуруҳи уй хўжалиги ҳисобланади. Юқорида номлари келтирилган муаллифларнинг илмий ишларини таҳлил қилиш асосида шундай хулосага келиш мумкинки, барча уй хўжаликларини оилавий, оиладан ташқари ва жамоавий турларга бўлиш мумкин (14.1-расм). Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling