Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
-жадвал Оила ва уй хўжалиги функцияларининг таркиби
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
14.2 -жадвал Оила ва уй хўжалиги функцияларининг таркиби Функциялар Оила Уй хўжалиги Асосий ҳал қилувчи белгилар (аҳамиятига қараб пасайиш) - Никоҳ-қариндошлик алоқалари; яшаш жойи; - умумий бюджет; - биргаликда хўжалик юритиш - Яшаш жойи; - биргаликда хўжалик юритиш; умумий бюджет; никоҳ-қариндошлик алоқалари Асосий мақсадли функция Инсонни дунёга келтириш Инсон салоҳиятини такрор тиклаш Ўзига хос функциялар (оила ва уй хўжалиги-нинг моҳиятидан келиб чиқади) Жамиятнинг барча ўзгаришларида ўзгармасдан қолади: репродуктив, социаллашув ва б. Инсон капиталини такрор тиклаш ва амалга оширишнинг асоси ҳисобланади, ташқи ва ички иқтисодий ўзаро муносабатларнинг тарихий хусусиятини акс эттиради: таъминот; ишлаб чиқариш; жамғариш; истеъмол Ўзига хос бўлмаган функциялар (муайян тарихий шароитда мажбурий ёки мослаштирилган функциялар) Оила ичидаги муносабат- ларнинг тарихий хусусиятини ва оиланинг жамият билан ўзаро ҳамкорлигини акс эттиради: хўжалик-маиший; ишлаб чиқариш; истеъмол; рекреацион ва б. функциялар Инсон салоҳиятининг физиологик асосини яратиш, уни шакллантириш ва сақлаш: репродуктив; социаллашув; рекреацион ва б. функциялар Уй хўжалиги ва оиланинг асосий функцияларини қиёсий таҳлил қилиш натижалари, уларнинг бир-бирини ўзаро тўлдириши ва боғлиқлигини кўрсатади, яъни уй хўжалиги ўзига хос (таъминот, ишлаб чиқариш, жамғариш ва истеъмол) функцияларининг муваффақиятли амалга оширилиши унинг бир 183 вақтнинг ўзида оиланинг ўзига хос функциялари ҳисобланган унга хос бўлмаган (репродуктив, реакреация ва б.) функцияларининг сифати, сақланиши ва амалга оширилишига боғлиқ. Бу уй хўжаликларининг асосий функцияларини тўлдириш, уларни ўзига хос ва хос бўлмаган турларга бўлиш орқали қуйидаги хулосаларга келиш имконини беради. Биринчидан, таҳлиллар оила билан уй хўжалиги ўртасидаги узвий функционал боғлиқлик мавжудлигидан, шунингдек, уй хўжалиги ҳамда оиланинг ўзига хос функцияларини тўлдиришидан, яъни ўзаро боғлиқ бўлиб, шунинг учун бир – бирига таъсир кўрсатишидан далолат беради. Иккинчидан, уй хўжалиги ҳамда оиланинг ўзига хос ва хос бўлмаган функциялари бир-бирини такрорлайди ва тавсифланаётган объектга қараб, уларни тадқиқ этишнинг негизига қараб фарқланади. Уй хўжалигининг асосида ётувчи оиланинг таркиби ва функциялари унинг ичида юзага келадиган муносабатларни тўлиқ очиб бериш имконини беради. Бу уй хўжаликларини тадқиқ этишдаги муҳим омил ҳисобланади. Чунки ички муносабатлар ташқи хўжалик-иқтисодий муносабатларни шакллантиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Уй хўжалигининг функциялари ташқи хўжалик- иқтисодий муносабатларнинг бутун таркибини, унинг тўлиқ ҳажмда очиб бериш имконини беради ва оилада ички муносабатларнинг шаклланишига ҳамда рол ва функцияларнинг тақсимланишига таъсир кўрсатади. Учинчидан, уй хўжалиги бир шахсдан таркиб топиши, оиладан ташқари ва жамоавий бўлиши мумкинлиги, оиланинг эса никоҳ-қариндошлик муносабатлари иштирокининг шартлиги билан тавсифланиши бизга уй хўжалигини оила билан солиштирилганда янада кенг тушунча сифатида кўриб чиқиш ва бунда оилани тадқиқ этиш ахборот базасидан фойдаланиш имконини беради. Тўртинчидан, уй хўжалиги билан оиланинг асосий мақсадли функцияларини таққослаш натижаси ҳам юқоридаги фикрларни тасдиқлайди. Оиланинг асосий мақсадли функцияси – инсонни дунёга келтириш, уй хўжалигини эса – инсон капиталини такрор тиклаш ва сақлаш (14.2-расм). Инсон капиталини такрор тиклаш тушунчаси кўп қиррали жараён моҳиятини чуқурроқ акс эттирган ҳолда нафақат шахс сифатида инсонни ва жамоа сифатида уй хўжалигини ҳам биологик, ҳам ижтимоий, ҳам хўжалик-иқтисодий жиҳатдан такрор тиклаш, балки унинг ҳаёти ва фаолияти шарт-шароитларини ҳам такрор тиклашни ўз ичига олади. Ушбу тушунча уй хўжалиги мавжуд бўлишининг моддий, инсоний, маънавий, этник, диний асослари йиғиндисини ўзида акс эттиради ва бу билан унинг кўп қирралилиги ва катта аҳамиятга эгалигини кўрсатади. Лекин уй хўжалиги унинг иқтисодий баҳоси нуқтаи назаридан, кўпинча, инсон капиталини такрор тиклаш сифатида кўриб чиқилади. Шундай қилиб, уй хўжаликларини юқорида келтирилган иқтисодий категория сифатида унга қуйидагича таъриф бериш мумкин. Уй хўжалиги – бу инсон капиталини такрор тиклаш ва уни амалга оширишнинг асосий 184 ижтимоий-иқтисодий бирлиги, якка ёки биргаликда яшовчи ва биргаликда Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling