Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

Ташкилий маданият – ташкилот аъзолари ўртасидаги ўзаро 
муносабатларни тартибга солувчи ва уларнинг жамоавий билимлари ва 
тажрибасининг ифодаси ҳисобланган меъёрлар, қоида ва анъаналар йиғиндиси. 
Иккинчидан, ташкилотнинг кундалик фаолиятида мутаассиблик муҳим 
ўрин тутади. Бу ўринда мутаассиблик ҳаракатни мунтазам такрорлаш орқали 
эсда сақлаб қолиш сифатида белгиланади. Мутаассиблик ташкилот аъзолари 
орасида ахборот алмашувини таъминлашда марказий ўрин тутади: у уларнинг 
хабарни олиш, талқин этиш, ифодалаш ва узатиш қобилияти асосида ётади. Ҳар 
бир ташкилот ўз ташкилий «диалектига» эга, ҳеч бир ташкилотда «соф» ўзбек 
тилида ҳам, «соф» рус тилида ҳам сўзлашилмайди.
Бундан ташқари, агар назорат тадбири мутаассиблик хусусиятига эга 
бўлса, назоратни амалга ошириш анча енгиллашади. Университет ҳаётидан 
мисол келтирган ҳолда таъкидлаш мумкинки, талабалар давоматининг 
мутаассиблик хусусияти (семинар бошида ёки охирида) фақат шу гал 
давоматни текшириш унутилишига умид қилиш билан асосланган дарс 
қолдиришларнинг олдини олади. Демак, ташкилот ичида ахборот 
асимметриясини пасайтириш ва назоратни осонлаштириш орқали «принципал-
агент» муаммосини ҳал этишга кўмаклашган ҳолда мутаассиблик айни пайтда 
унинг 
аъзолари 
ўртасида 
юзага 
келган 
ўзаро 
муносабатларнинг 
такрорланишига олиб келади.
Берилган траектория бўйича ҳаракат ташкилий маданият ва 
мутаассибликлар асосида «принципал» билан «агент» ўртасидаги ўзаро 
муносабатларнинг маълум турига эга бўлиниши ва мустаҳкамланишини 
назарда тутади. Шунинг учун ташкилий ривожланишнинг бошланғич нуқтаси 
ҳисобланган вазиятни билиш лозим – у аввал кейинги эволюциянинг барча 
вариантларини ўзида мужассамлаштиради. Чунки беқарор муҳитда унитар 
фирма трансакция харажатларини тежаш нуқтаи назаридан жуда ёмон 
кўрсаткичларга эга, лекин у барқарор шароитдаги мослашувчан ташкилий 
тузилмага эга фирмага нисбатан самарали ва бардошли бўлиши мумкин.


129 
Демак, беқарорлик шароитида шаклланган ва фирманинг кейинги 
ривожланишини 
белгилаб 
берган 
ички 
тузилиши 
ташқи 
муҳит 
барқарорлашадиган келгусидаги йўқотишларни белгилаб беради. Қизиғи 
шундаки, қисқа муддатли истиқболда оптимал бўлмаган тузилма узоқ муддатли 
истиқболда фойдали бўлиб чиқиши мумкин. Айнан ушбу ҳолатни дастлабки 
босқичда йўқотишларга олиб келган ва кейинги босқичларда устунликни 
таъминлаган ўз эволюциясини юқори даражадаги интеграция ва тузилмани 
марказлаштиришдан бошлаган Япония фирмаларининг урушдан кейинги 
ривожланиши мисолида кўрсатиш мумкин. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling