Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Кондицияларни техник-иқтисодий жиҳатдан асослаш


Download 0.51 Mb.
bet45/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   55
Кондицияларни техник-иқтисодий жиҳатдан асослаш - қидирув ишлари босқичи тугаллангандан сўнг заҳираларни ҳисоблаб уларни ДЗҚга топшириш учун бажарилади. У ф.қ.ни моддий таркибини, технологик хоссаларини, гидрогеологик, мухандис-геологик, тоғ-геологик каби табиий шароитларини қидириш талабларига мувофиқ ҳар томонлама ўрганишни назарда тутади.
Конни дастлабки баҳолаш - баҳолаш босқичининг бошланғич қисми бўлиб, топилган коннинг саноат учун умумий аҳамияти ва ф.қ.ни геологик жойлашиш қонуниятларини аниқлашга йўналтирилган. Шу билан бирга, С2 тоифадаги маъдан заҳиралари ва Р1 тоифадаги ресурслар ҳисобланади.
Башоратлаш - ф.қ.ларнинг янги майдонларини геологик далиллар асосида, қандай ва қаерга жойлашганлигини, ресурслар миқдорини олдиндан айтиб бериш, тавсия этиш, фикр билдириш.
Конни муфассал баҳолаш - ф.қ. конини саноат учун баҳолаш, заҳираларини С2 тоифаси бўйича, биринчи навбатда ишга тушириладиган участкаларда С1 тоифаси бўйича баҳолаб иқтисодий асослаш учун ўтказилади.
Конни қўшимча қидириш - конни четлари ва чуқур горизонтларини янги аниқланган қонуниятлар ва геологик-иқтисодий кўрсаткичлар асосида тўлиқроқ ўрганиш.
Кон (маъдан жисми) модели - асосан 1:100-1:200 миқёсларда тузилувчи ер қобиғининг кон ёки маъдан танасини қамраб олган бўлагининг ҳажмий ва моддий тасвири. Объект геологик тузилиши, маъданлашувнинг макондаги жойлашуви, табиий турлари ва б. хусусида маълумот олиш имконини беради.
Конларнинг геологик-саноатбоп параметрлари - ф.қ. ётқизиқларининг ва хом ашё табиий хоссаларининг миқдорий геологик тавсифи бўлиб, бу конни ўзлаштириш шароитларига ва техник-иқтисодий кўрсаткичларига, хом-ашёни бойитиш ва қайта ишлашга таъсир қилади. Булар ичидаги системалари, ётқизиқ қалинлиги, моддий таркиби, сифати ва технологик хоссалари, ётиш шароитлари, кондан фойдаланишни технологик шароитларидир.
Маъдан атрофи ўзгаришлари - маъдан ҳосил бўлиши жараёнлари билан боғлиқ қамровчи т.ж.ларидаги ўзгаришлар. Уларга кварцланиш, серицитланиш ва б. киради. Маъданли конларни излаш белгилари бўлиб хизмат қилади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling